ЛЕЙБОРИСТЛАР ПАРТИЯСИ (ЛЕЙБОРИСТЛАР) [LABOURITES] – Англия сиёсий ҳаётида етакчи ўринни эгаллайдиган ўнг социал партияси.
ЛИДЕР [LEADER] - 1) сиёсий партия, касаба уюшмаси ва бошқаларнинг етакчиси, сардори; 2) катта, баҳайбат мина ташувчи кема, гуруҳли сузишларда лидер бўлиб, бошловчи кема ҳисобланади; 3) беллашув, югуриш ва бошқаларда биринчи борувчи, бошловчи киши.
ЛИЛИПУТ [LILIPUT] – нормал ўсмаган, пак-пакана одам, жуда пакана киши, митти.
ЛИНТЕР [LINTER] - 1) пахтани чигити ва танасидан ажратиб унга ишлов берувчи машина; 2) пахта чигитини ментер машинасида ўтказганда олинадиган пар.
ЛИФТ [LIFT] - 1) кўтаргич – кабинадаги юк ва йўловчиларни вертикаль кўчиш учун кўтаргич машина; 2) қудуқ, булоқлардан сув, нефть ва ҳоказоларни олиб чиқиш мосламаси.
ЛОРД [LORD] - 1) Англияда - ўрта асрларда - катта феодал; 2) инглиз олий зодогонларнинг туғма унвони; 3) Англияда - юқори лавозимлар билан боғлиқ унвон.
М
МАЛЬТОЗА [MALTOSE] - солод шакари, дисахарид, крахмални парчалаш маҳсулотлари (пиво ва вино тайёрлашда ишлатилади).
МАРКЕТИНГ [MARKETING] - бозор; иқтисодиётда товарларнинг савдосини ташкил қилиш, шу жараённи бошқариш тизими.
МАТЧ [MATCH] - шахмат ёки бирон бир ўйинларида икки ўйинчи икки жамоа ўртасидаги бир марталик ёки бир неча мусобақалар серияси.
МЕГАМАРКЕТ [MEGAMARKET] – ўта йирик савдо маркази.
МЕНЕЖЕР [MENEJER] – иш бошқарувчи; савдо ва турли ташкилотларда ишни юритувчи киши.
МЕНЕЖМЕНТ [MENEJMENT] – иқтисодий фаолиятнинг савдо ва тадбиркорликни ташкил қилиш йўл ва усулларини ўрганувчи соҳаси.
МЕТОДИСТЛАР [ METHODISTS]- 1) Америка-инглиз диний сектаси, 18-асрда асос солинган. Англикан черковида ёзилмаларни, маросим ва расм-русумларни тўғри ва аниқ бажаришини талаб қилади диний йўналиш; 2) бирор бир методни ишлаб чиққан ёки метод асосида иш юритадиган ва ишлашга ўргатадиган кишилар.
МИКСЕР [MIXER] - 1) домна печларидан ёки чўян эритадиган печларидан олинадиган уни суюқ ҳолда сақлаш учун идиш, чўяннинг ҳарорати ва кимёвий таркибини тайёрлаш ва таркибидаги олтингугуртни йўқотиш учун фойдаланилади ускуна; 2) резинали аралашмаларни тайёрлаш учун машина.
Do'stlaringiz bilan baham: |