КЕРОСИН [KEROSENE] - нефтдан ҳайдаш йўли билан олинадиган ўткир ҳидли суюқ ёнилғи. Баъзи двигателда ва рўзғорда кенг ишлатилади.
КЕТГУТ [CATGUT] - майда қорамолларнинг ичакларидан тайёрланадиган ип. Кетгут жарроҳликда чок ва мегатуралар қўйишда ишлатилади. 1-3 ҳафтадан кейин тўқималарга сўрилади.
КЕЧ [KETCH] - катта бўлмаган икки елканли мачтали кема.
КИКС [KICK, кўпликда KICKS] - бильярд ўйинида омадсиз зарб бериш натижасида кий шар бўйлаб сирпаниб кетган ҳолат.
КИКСТАРТЁР [KICK+СТАРТЁР] – мотоцикл двигателини педални оёқ билан туртиш орқали ишга туширадиган қурилма.
КИЛЬБЛОК [KELBLOK] - бир-бирига қўйилиб тахланган ва маҳкамланган қисқа бруслар қатори. Кеманинг тубини маҳкам тутиб турувчи пуштаги кильблока маҳкамланади.
КЛИНЧ [CLINCH] - боксда қоидани бузиш тури. Рақиб қўли ёки танасини ушлаб олиш. Клинч бир томонлама ёки икки томонлама бўлиши мумкин.
КЛИРИНГ [CLEARING] - халқаро нақд пулсиз ҳақ тўлаш, бунда қарздор (давлат)лар бир-бирига ўзаро тўлов бурчлари бериш билан амалга оширилади.
КЛОУН [CLOWN] - цирк санъатидаги масхарабоз.
КЛУБ [CLUB] - аниқ бир гуруҳ кишиларини бизнес ва сиёсий мақсадда фойдаланиш учун уларнинг қизиқишига қараб бирлаштирувчи жамоат. Баъзи давлатларда маълум бир давра ва касб кишиларни ўйин-кулги, спорт ўйинлари ташкилотлари сиёсий ва ишбилармонликни бирлаштириш мақсадидаги умумхалқ ташкилоти.
КОВБОЙ [COW+BOY] – Шимолий Америкада подани от устида бошқарадиган чўпон, от чўпони.
КОКТЕЙЛЬ [COCKTAIL] – аслида: думи қирқилган от; 2) спиртли ичимликлар аралашмаси.
КОЛЛЕЖ [COLLEGE] - Англияда университет типидан мактаб типигача бўлган ҳар хил ўқув даргоҳи, шунингдек олий ўқув юртлари ётоқхонаси. АҚШда – махсус олий ўқув юртлари асосан шундай аталади.
КОМБАЙН [COMBINE] – бир операцияларни бажарадиган, бир неча механизмларни бирлаштирган мураккаб машина. Донли комбайн – донли экинни ўриб, майдалаб, тозалайдиган машина. Тоғ комбайни, электроқурув пайвандлаш комбайни ва бошқалар ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |