Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet8/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

ДРАЙФ [ DRIVE] – теннисдаги асосий зарбаларидан бири. Бунда тўп елка ва бел орасидаги масофада турадиган айланма зарба берилиб, учаётган томонга юборилади.
ДРЕНАЖ [DRAINAJ] - ердаги ортиқча (зах) сувларнинг кетиши учун қилинган ер ости канали.
ДУМ (П) КАР [DUMPCAR] – темир рудаси ва кўмир ташиш учун мўлжалланган вагон тури.
Ж
ЖАЗ, ЖАЗ- БАНД [JAZZ—BAND] - оркестр, унинг таркибига пуфлаб чаладиган, уриб чаладиган инструментлар ва рояль киради.
ЖЕБ [JAB] – боксда узоқ мософадан енгил зарба бериш.
ЖЕМ [JEM] – қуюқ шинни.
ЖЕМПЕР [JUMHER] - Ипакдан ёки жундан тўқилган тугмасиз, бошдан кийиладиган кўйлак.
ЖЕНТЕЛЬМЕН [GENTLEMAN] - ўта тартибли эркак; тартиб-интизомли киши.
ЖЕРСЕ, ДЖЕРСИ [JERSEY] - ипакдан тўқилган газлама.
ЖИН [GIN] - арча уруғи солинган инглиз ароғи.
ЖИП [JEEP] – ҳар қандай йўл шароитларида ҳам ҳаракатлана оладиган енгил машина тури.
ЖОКЕР [JOKER] - баъзи қарта ўйинларида пачкадаги қўшимча карта.
ЖОЛТ [JOLT] - боксчининг танасига қисқа тўғри зарба бериш.
ЖУНГЛИ [JUNGLE] - Ҳимолай тоғ этакларида ботқоқли, ўтиб бўлмас чакалакзор ўрмон ва яна тропик ўрмонзорларнинг умумий номи. Ҳайвонлардан судралувчилар ва ҳашаротлар кўпроқ учрайди. Аввалари жунглида сут эмизувчилар (филлар, йўлбарслар, буйволлар ва бошқалар) бўлган. Ҳозирги кунда уларнинг кўпчилиги қириб юборилган.
ЖУТ [JUTE] - жука оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Асосан Ҳиндистонда учрайди. Ўсимлик толаларидан каноп, ип, канопли халтача, мебель матоси, гилам ва бошқалар тайёрланади.
ЖОКЕЙ [JOCKEY] – отчопардаги чавандоз.
И
ИМПОРТ [IMPORT] - мамлакатга чет эл маҳсулотини келтириш, киргизиш.
ИМПОРТЁР [IMPORTER] - чет эл маҳсулотларини келтириш билан шуғуланувчи шахс ёки савдо ташкилоти.
ИНВЕСТИЦИЯ [INVESTITSIA]-
ИНВЕСТОР [INVESTOR] - Бирон бир корхонага, ишлаб чиқаришга пул маблағларини жойлаштирувчи киши.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling