БУТCИ [BOOTS] – футболда ўйинчининг остига тишлар ўрнатилган оёқ кийими.
БУФЕР [BUFFER] – 1) вагонлар ўртасидаги урилишни секинлаштириш учун пружинали мослама; 2) нотекис йўлда автомобилда силкинишни камайтириш учун машинанинг рессор ва раманинг орасига қўйиладиган резинали қистирма.
БЕКХЕН [BACK–HAND] - теннис ўйинида чап томондан бериладиган зарба.
B
ВАГОН [WAGON] – темир йўлларда пассажир ва юк ташиш учун белгиланган махсус арава, темир йўл вагони.
ВАТЕРПОЛА [WATER-POLO] - сувда копток билан ўйналадиган спорт ўйини.
ВАТМАН [WATMAN] – чизмачиликда ишлатиладиган олий навли қоғоз тури.
ВАТТ (УАТТ) [WATT] – механик ёки электр қуввати бирлиги. Бунда 1 сонияда қилинадиган иш 1 жоульга тенг. 1 от кучи 736 ваттга тенг.
ВЕДЖВУД [VEDGVUD] – ҳаво ранг фонда оқ тасвирли инглиз чинниси.
ВЕЛЬБОТ [WHALE-BOOT] – қуйруқли ва ўткир тумшуқли, эшкакли ёки елканли тезюрар узун қайиқ.
ВЕЛЬВЕТ [VELVET] – бахмал, духобага ўхшаш ип-газлама.
ВЕРАНДА [VERANDA] – уй олдидаги усти очик ёки дераза ва томли узун айвон; балкон.
ВЕРДИКТ [VERDICT] – қарор; ҳукм (судда жавобгар айби бўйича чиқарилган қарор, ҳукм.
ВИЛТ [WILT] – бактериялар, замбуруғлар, вируслар ва бошқа ташқи муҳит факторлари таъсирида пайдо бўладиган ўсимлик касаллиги. Бу касаллик билан зарарланган ўсимлик танаси ва барглари заҳарланади ҳамда сўлиб қолади. Вилт касаллиги пахта, картошка, маккажўхори ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар келтиради.
ВИСКИ [WHISKY] – Англия ва АҚШда ўткир спиртли ичимлик.
ВИСТ [WHIST] – 1. Карта ўйини. 2. Карта ўйинида шерикка қарши ўйнаш.
ВОЛЛЕЙБОЛ [VOLLEYBOLL] – икки жамоали ўйин бўлиб тўпни қўл билан зарб бериб уриб, рақиб майдонига тўрдан ошириб, ўтказиб тушириш.
ВОЛЕЙ [VOLLEY] – теннис ёки воллейболда ҳаводан тўпга зарба бериш.
ВОКЗАЛ [VAUXHALL] – темир йўл станциясида, кемалар, машиналар тўхтайдиган жойда аэропортда пассажирлар учун қурилган бинолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |