Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet14/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

МИЛОРД [MILORD] - 1) лордга мурожаатни ифодаловчи сўз; 2) инглиз судьясига мурожаат қилиш.
МИЛЬ [MILE] – саёҳатда узунлик ўлчови; географик миля = 7420 метрга тенг; денгиз миляси =1852 метр. Ушбу ўлчов барча мамлакатларда қабул қилинган.
МИСС [MISS] - Инглизларда ва америкаликларда қиз болага мурожаат. Асосан исм ёки шариф билан биргаликда қўлланилади.
МИССИС [MISSIS] - хоним, бека, ойим. Инглиз ва америкаликларда турмушга чиққан аёлга нисбатан, асосан исм ёки шариф билан бирлаликда қўлланилади.
МИСТЕР [MISTER] - Инглиз ва америкаликларда – жаноб, хўжайин каби маънода фақат исм ёки шариф билан биргаликда айтилади.
МИТИНГ [MEETING] - асосан сиёсий масалалар бўйича қизиқарли умумхалқ фикрини ислоҳ қилиш учун йиғилиш, мажлис.
МИЧМАН [MIDCHIPMAN] - кўпгина мамлакатларнинг ҳарбий денгиз флотида – палуба жамоасининг катта мутахассисликни ифодаловчи ҳарбий унвони. Мичман офицерлар таркибига кирмаган ҳарбий унвондир.
МОНИТОР [MONITOR] - 1) денгиз соҳиллари ва дарёларда операцияларга мўлжалланган ясси, зирҳли, кучли артиллериялик ҳарбий кема; 2) сув отувчи – тоғдаги қазиш ишларида тоғ жинсларини ювиш учун кучли сув оқимини берувчи асбоб. Асосан олтин, торф ва қурилиш ишларида фойдаланилади; 3) компьютернинг маълумотларни кўрсатишга хизмат қилувчи экрани.
МОНИТОРИНГ [MONITORING] – бирор иш фаолиятнинг ҳисобини, бориш тартиби аниқлаш мақсадида олиб бориладиган ҳисобот.
МОСКИТ ФЛОТИ [MOSQUITO-FLEET] – катта гуруҳ бўлиб ҳарбий ҳаракатлар учун мўлжалланган майда, тезюрар ҳарбий кемалар мажмуи.
МОТОРОЛЛЕР [MOTOROLLER] – мотоциклнинг ғилдираклари кичик тури. Унинг эгаси билан бошқариш механизми ўртасидаги очиқ жойга оёқ қўйилади; мотоциклда эса ҳайдовчининг оёқлари икки ёнда туради.
МУСТАНГ [MUSTANG] - Америка чўлларида (прерия) ёввойилашган отлар номи. Кейинчалик айрим автомобилларнинг номи.
МЮЗИК-ХОЛЛ [MUSIC-HALL] - мусиқавий, акробатик балет ва бошқа чиқишларни, шунингдек, комедия ва бошқалар қўйиладиган зал ёки театр.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling