Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet17/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

РЕВЕРСЕР [REVERSER] - двигателда айланиш йўналишни ўзгартириш учун махсус қурилма, ток узгич.
РЕВОЛЬВЕР [RIVOLVER] – ўқотар қурол тури; тўппонча.
РЕГБИ [RUGBY] - 2 жамоали спорт ўйини, унда овал тўп махсус дарвозага киргизилади.
РЕГИОН [REGION] – ҳудуд; район;
РЕЙД [RAID] - 1) рақибни орқа томонидан кутилмаган жойларга мотомеханизациялашган ҳарбий кучларнинг кириши; 2) назорат, текшириш учун уюштирилган комиссия.
РЕЙДЕР [RAIDER] - ҳар хил жанговар ҳолатларни мустақил равишда бажарадиган асосан, рақиб савдо кемаларига қарши ҳаракатлар олиб борадиган кема тури.
РЕЙТИНГ [RAITING] – баҳо беришнинг балл системасига асосланган тури.
РЕКОРД [RECORD] – 1) мусобақаларда энг яхши кўрсатгич, 2) ишлаб чиқариш ва шу кабиларда муваффақиятга эришиш.
РЕКОРДСМЕН [RECORDSMAN] - бирон бир соҳада ёки бирон бир спорт турида рекорд ўрнатган киши.
РЕЛЬС [RAILS] – поезд, трамвай ғилдираклари юрадиган пўлат из.
РЕПОРТЕР [REPORTER] - маҳаллий, туб жой, ҳаётдаги воқеалар ва ҳодисалар ҳақида хабар етказадиган газета (журнал) ходими.
РЕФЕРИ [REFEREE] - спорт мусобақасидаги ҳакам. Футбол, бокс ва теннисда ўйинни бошқариб назорат қилувчи киши.
РИНГ [RING] - бокс учун чегара қилиб олинган арқонли майдонча.
РОМ [ROM] – гилос ёки олчадан тайёрланадиган кучли спиртли ичимлик.
РЭКЕТ [RACKET] – АҚШда – ўғрилар, қотиллар ва босқинчилар тўдаси. Улар шантаж, қўрқитиб ундириш, товламачилик, зўравонлик билан иш юритадиган кишилар гуруҳи ҳисобланади.
РЭКЕТИР [RACKETEER] – Дунёнинг қатор мамлакатларида таъмагирлик, товламачилик, босқинчилик билан шуғулланувчи киши.
С
САНДВИЧ [SANDWICH] - 1) икки нон бўлаги орасига сариёғ ва бирор бир масаллиқ (колбаса, сир, балиқ, гўшт) қўйилган бутерброд; 2) жонли реклама бирон кишининг кўкраги ва елкасига иккита реклама плакатини осиб юриши айрим мамлакатларда қўлланиладиган ишсизларни камситиш учун қўлланидиган камситиш шакли.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling