ПИДЖАК [PIDJAK] – костюм; кийимнинг асосан шимнинг юқори қисми
ПИЖАМА [PYJAMAS] - 1) Ҳиндистонда - енгил матодан бўлган кенг шимсимон кийим; 2) кенг калта камзул (куртка) ва шимдан иборат хонаки енгил камзул.
ПИКАП [PICK-UP] - 1) терилган донни йиғиштирувчи ва уни эзувчи ускунага узатувчи, комбайнга қўшиладиган мослама; 2) катта бўлмаган юк автомобили.
ПИКНИК [PICNIC] - улфатлар, жўралар билан шаҳардан ташқарида хурсандчилик қилиш.
ПИНГ-ПОНГ [PING-PONG] - стол тенниси спорт ўйинида стол устидаги уни иккига бўлиб турган пастгина тўр устидан целлюлоидли тўпчани фанерали ракеткалар билан ошириб ўйнаш.
ПИОНЕРЛАР [PIONEERS] - Бирон бир иш соҳасида янги йўллар очиб борувчи илғор шахслар.
ПОКЕР [POKER] – қимор тикиб ўйналадиган карта уйини тури.
ПОЛО [POLO] - отлар устида туриб ўйналадиган спорт тури.
ПОНИ [PONY] - кичик бўйли отлар зоти.
ПРЕСС-БЮРО [PRESS-BURO] - матбуот ва жамият ахборот оладиган, шунингдек шу кундаги воқеаларни босмага тушириш учун давлат ёки бошқа ташкилотлардаги муассаса.
ПРЕСС- КОНФЕРЕНЦИЯ [PRESS-CONFERENCE] - сиёсий вазиятни, аниқ бир саволни ёки ахборот характеридаги суҳбат ва ҳоказолар сабабли матбуот ходимларининг сиёсатшунос, давлат, жамоат арбоблари билан учрашуви.
ПРИНТЕР [PRINTER] – компьтерлардаги маълумотларни қоғозга чиқариб берувчи мосламаси.
ПРОДЮССЕР [PRODUCER] – кинофильм постановкачиси, саҳналаштирувчиси; киностудия раҳбари.
ПРОПЕЛЛЕР [PROPELLERE] – самолёт, вертолёт, дирижабль кабиларнинг ҳаво винти.
ПУДДИНГ [PUDDING] - ун ёки гурунч, тухум, сут, майиз ва пишириқлардан қилинган тоблама кўринишидаги миллий инглиз таоми.
Р
РАДАР [RADAR] - радиоаниқлаш ва масофани аниқлаш. Радиолокация ва радиолокацион асбобларнинг қисқа номланиши.
РАУНД [ROUND] - боксда асосий жанг оралиғида вақт. 2-3 дақиқадан иборат жангнинг битта олишуви.
Do'stlaringiz bilan baham: |