СПОРТ [SPORT] – кишининг иродали фазилатларини тарбиялаш, организмни чиниқтириш ва ривожлантириш мақсадига эга бўлган, очиқ ҳаводаги ўйин ва жисмоний машғулотлар.
СПОРТСМЕН [SPORTSMAN] – спорт билан мунтазам шуғулланадиган киши.
СПРИНТ [SPRINT] – енгил атлетиканинг конькида югуриш, велосипед спорти ва бошқаларда қисқа масофада ва тезлик билан югуриш мусобақаси.
СПРИНТЕР [SPRINTER] - тезлик ва қисқа масофага югуришга (енгил атлетика, коньки) ҳайдаш (велосипед)га ихтисослашган спортсмен.
СТАЙЕР [STAYER] – юқори тезликда ва узоқ масофага югуриш (енгил атлетика, коньки) ҳайдаш (велосипед)га ихтисослашган спортсмен.
СТАНДАРТ [STANDART] - 1) меъёр, намуна, ўлчов, асос, мезон; 2) сифати, кимёвий таркиби, физик хусусияти, ўлчами, оғирлиги ва бошқа нисбатлари маълум шартларни қониктирадиган бир андазада ишлаб чиқарилган маҳсулот, намунавий маҳсулот шакли.
СТАРТ [START] - спорт мусобақасининг бошланиш лаҳзаси, велосипедли пойга, югуриш ва бошқаларда жўнатиш пункти.
СТАРТЁР [STARTER] – 1) велосипед пойгаси, югуриш, сузиш, чанғи спортида ва бошқаларда мусобақа бошланишида отишма сигнал ёки команда берадиган ҳакам; 2) автомобилларнинг двигателини ўт олдиришга хизмат қиладиган мослама.
СТАТИСТИКА [STATISTICS] - 1) инсон жамияти, халқ хўжалиги ва бошқаларнинг ривожланишига миқдорий ўзгаришлари ўзгарадиган ва бу миқдорий кузатишларни илмий ва амалий мақсадларда қайта ишлаш ҳақидаги фан; 2) оммавий ҳодисаларнинг миқдорий ҳисоботи.
СТЕНД [ STAND] - 1) кўргазма, диаграмма, картограммалар экспонати жойлашган пештахта, лавҳа; 2) тайёр чиққан машинани синаш учун қурилма.
СТЮАРД [STEWARD] - денгизнинг йўловчи кемасида буфетчи.
СТЮАРДЕСС(А) [STEWARDES] – ҳаво кемалардаги йўловчилар хизматида бўладиган экипаж аъзоси.
СУПЕРМАРКЕТ [SUPERMARKET] – йирик савдо миажмуаси.
Т
ТАЙМ [TIME] – вақт; айрим спорт мусобақаларида белгиланган вақт тури, мас., футболда 1 тайм – 45 минутга, хоккейда 20 минутга тенг.
ТАНК [TANK] – жанговор зирҳли машина. Ички ёнув двигатели ёрдамида занжирли тасмада юради, қуроллар ва пулемётлар билан қуролланган жойларни йўлларсиз босиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |