АЙСБЕРГ [ICEBERG] – денгизда сузувчи музли тоғ, музли парча, музликдан ажралган парча.
АКР [ ACRE ]- Англия ва Шимолий Америкада ер ўлчов бирлиги. 1 акр 4047 кв км.га тенг.
АЛИГАТОР [ALLIGATOR] - тимсоҳ тури, бир хил тури Шимолий Америкада, иккинчи тури эса Хитойдаги Янцзицзянинг қуйи қисмида яшайди.
АНТИФРИЗ [ANTIFREEZE] - қуйи ҳароратда механизмларни музлашдан сақлайдиган восита.
АППЕРКОТ, АППЕРКЕТ [UPPER-CUT] - боксда рақибларнинг бадани ва жағининг пастки қисмидан бериладиган зарба.
АУТ [ AUT] – 1) спорт ўйинларида коптокнинг белгиланган чегарадан чиқиб кетганда бўладиган вазият; 2) боксда бош ҳакамнинг берадиган буйруғи, рингда йиқилган боксчини, яъни жангда ютқазган боксчининг жангдан чиқишини билдиради.
АУТСАЙД [AUTSIDE] - Футбол ёки хоккейда ўйинчининг ҳимоячилардан орқада қолиб кетиш ҳолати .
АУТСАЙДЕР [AUTSIDER] - Футбол ёки хоккейда ўз гуруҳининг энг охиридан ўрин олган, қолоқ команда.
АЭРОТАНК, АЭРОТЕНК [AERО+TANK] - оқар сувни биологик тозаловчи иншоот, оқар бассейнни ҳаво пуркаш орқали тозаловчи восита.
Б
БАДМИНТОН [BUDMINTON] – ракеткалар ёрдамида кичкина коптокнинг бир майдондан иккинчисига ирғитишга асосланган ўйин тури.
БАЛЛАСТ [ BALLAST] – қурилишда қўлланиладиган майдаланган тош. Бундай тошлар майдалари асосан темир йўллар қурилишида кенг ишлатилади.
БАМПЕР – машина кузовининг олд қисми.
БАНКЕТ [BANKET] - темир йулни сувдан химоя киладиган паст тупрок девори .
БАНКНОТ [BANK-NOTE] - капиталистик иктисодида процентсиз мажбурият (банк-билети); эмиссион банклар томонидан чиқариладиган; асосий карзлар тури; нарса горовига қарз тартибида қарз ҳужжати банклар томонидан чиқарилади, вақти тамом бўлгандан кейин банкларга қайтарилади. Банкнот давлат харажатини ёпиш учун чиқарилган қоғоз пул.
БАР I [BAR] - унчалик катта бўлмаган ресторан, емакхона
БАР II [BAR] - тоғларни ўйиб йўл очишда ишлатиладиган машиналарнинг олд қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |