Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet6/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

Г
ГАНДБОЛ [HANDBALL] - коптокни фақат қўл билан ўйнашга асосланган ўйин тури.
ГАЗОГИЛЬ [GАZ+OIL] - дизель учун суюқ менерал ёнилғи нави.
ГАЙМОРИТ [HIGHMORET] - юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши.
ГАНСТЕР [ GANGSTER] – АҚШда босқинчилар тўдаси аъзоси. Ганстерлар ҳар хил қинғир ишлар билан шуғулланишади: ўғрилик, қотиллик, қўрқитиш. Улар ўзига хос ташкилотга бирлашган бўлиб, маълум жиноий тўдалари бошлиқлари (мафия бошлиғи - босс) томонидан бошқарилади.
ГЕЙМ [GAME] - теннис ўйинида партия қисми, бунда маълум бир очколар миқдори ўйинчи томонидан тўпланган ҳисобланади.
ГИББОН [GIBBON] - узун қўлли, узун бурунли, маймун турларидан бири. Жанубий-Шарқий Осиё, ва Малай оролларида яшайди.
ГИНЕЯ [GUINEA] эски инглиз олтин тангалари; 1 гинея 21 шиллингга тенг.
ГИТ [HEAT] – отчопар спортида отларнинг маълум бир масофага чопиши. Мусобақалашаётган отлар келиши керак бўлган жойга бир хил тезликда келиши - ўлик гит дейилади.
ГОЛ [GOAL] – футбол, хоккей, гандбол ва бошқа шу каби ўйинларда рақиб дарвозасига тўп киритилган ҳолат.
ГОЛКИПЕР [GOAL-KEEPER] – дарвозабон - футбол ёки хоккей жамоа ўйинчиси бўлиб, унинг вазифаси ўз дарвозасига тўп ёки шайба киришидан ҳимоя қилишдир.
ГОЛЬФ [GOLF] – Англияда кенг тарқалган тўп ўйинларидан бири бўлиб, чуқурчага тўпни махсус таёқ ёрдамида камроқ зарба бериб киргизишдир.
ГОРИЛЛА [GORILLA] – баҳайбат, катта гавдали (2 метргача) ва кучли Африка ўрмонларида яшовчи одамсимон маймун.
ГРЕЙДЕР[GRADER] – қумлоқ йўлларни қазадиган ва текислайдиган машина; грейдер-элеватор – қумлоқ йўлларни қуришда ишлатиладиган машина тури.
ГУНТЕР [HUNTER] – оғир юк билан сакраш, тез ҳаракатланишга мослашган, катта йўрға от.
Д
ДАЛЬТОЛИЗМ [ Инглиз физиги Дальтон исмига қуйилган] - кўриш қобилияти хусусияти бўлиб, маълум бир рангларни фарқлай билмаслик (асосан қизил ва яшил)

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling