ИНСАЙД [INSIDE] - футбол ва хоккей жамоаси ўйинчиси. Инсайд ҳужум чизиғидаги охирги ва ўрта ўйинчи орасида жойлашади.
ИНТЕРВЬЮ [INTERVIEW] - журналистнинг сиёсатшунос ёки бирор бир жамоат арбоби билан матбуотда нашр қилишга мўлжалланган суҳбати
ИНТЕРВЬЮЕР [INTERVIEWER] - журналист; бирон-бир киши билан интервью ўтказувчи журналист.
ИНТЕРНЕТ [INTERNET] - компьютер технологиясининг халқаро тизимга эга бўлган шакли.
ИНФАЙТИНГ [INFIGHTING] - боксда яқин масофада жанг олиб бориш.
К
КАКАДУ [COCKATOO] - бақувват тумшуқли ва тожли тўтиқушлар туркумидаги қушлар. Австралия ва унга яқин оролларда яшайди.
КАНИСТР [CANISTR] – транспортда турли ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сақлашга хизмат қиладиган идиш.
КАНОЭ [CANOE] - Шимолий Америка ҳиндуларнинг дарахт танасидан ўйиб ясалган қайиғи; калта эшкакли енгил спорт қайиғи.
КАРТ [KART] – кичик ҳажмли двигателга эга спорт машиналари, шундай машиналар иштирокида мусобақалар ўтказиладиган майдон.
КАРТЕР [CARTER] – 1) Автомобиль ёки самолёт двигетелининг пастки қисми. Тиззали вал ва шатунни шикастланишдан, чанг ва ифлосланишдан сақлайдиган мослама. Механизмнинг таянч қисми ҳамда ёғлайдиган мойлар резервуари бўлиб хизмат қилади; 2) Бирор-бир механизм қўйиш учун металл қути.
КАСКАДЁР [CUSKADYOR] – кинофильмлар ишлаш жараёнида турли қалтис ҳаракатларни бажарувчи мутахассис.
КАТЕР [CUTTER] - унча катта бўлмаган қайиқ. Катернинг буғли, моторли, эшгакли каби турлари мавжуд.
КАУЧУК [CAOUTCHOUC] - баъзи бир каучуксимон ўсимликларнинг сутсимон ширасидан ёки сунъий йўл орқали олинадиган қаттиқ, эгилувчан, қайишқоқ масса шаклида бўлган мураккаб кимёвий бирикма.
КЕКС [ CAKE] - нонга ўхшаш таркибида майизли ширин пишириқ.
КЕМПИНГ [CAMPING] – йирик автомобиль йўллари ёқасида дам олиш учун мўлжалланган меҳмонхона.
КЕНГУРУ [KANGAROO] - олдинги оёқлари калта, орқа оёқлари узун бўлган халтали, ўтхўр, сутэмизувчи. Кенгуру асосан Австралияда тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |