Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet12/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

КОРТ [COURT] - теннис ўйини учун майдонча. Корт катта ва кичик теннисда ҳам қўлланилади.
КОТТЕДЖ [COTTAGE] – шаҳар чеккасидаги катта бўлмаган тураржой, уй.
КРАУЧ [CROUCH] – 1) боксда пастроқ туриш усули, ярим эгилган ҳолда туриш. 2) чанғи спортида пастга туришдаги спортчининг ҳолати.
КРЕЙТОН (КРАЙТОН) [СRAYTON] - пахтани юмшатиш учун ишлатиладиган машина.
КРЕКИРЛАШ [CRACKING] - нефть маҳсулотларини махсус қурилмада 450-С ҳароратда катализатор ва юқори босимни қўллаш ёрдамида парчалаш, ажратиш.
КРИКЕТ [CRICКET] - икки гуруҳ ўйинчиларнинг тўпга махсус таёқ билан зарба бериб, рақиб дарвозасига кўпроқ тўп киргизишга асосланган ўйин.
КРОСС [CROSS] – 1) телефон станцияларида абонент ташқи линияси. Ташқи линия тармоғи ва абонентлар. Станцион асбобнинг улаш жойи; 2) югуриш спорти тури; бунда енгил атлетика йўлакчасидаги югуришдан фарқли равишда табиий ўтган йўллардан югурилади; 3) боксда рақиб қўл зарбасини кесиб, қарама-қарши зарба бериш.
КРОССВОРД [CROSS WORD] - сўзлар топиш, жумбоқли машқлар; ҳар хил фигуралар кўринишидаги квадратларга бўлинадиган чизма. Уларни горизантал ёки вертикал сўзлар билан тўлдириш талаб этиладиган топшириқ.
КУ-КЛУКС-КЛАН [KU-KLUX-KLAN] - АҚШда террористик фашистик ташкилот аксилинкилобий, жаҳолатпараст кишилар томонидан маблағ билан таъминланадиган, давлат аппарати билан яқин боғланган қора танли ва тараққийпарвар кишиларнинг кетидан тушиб, уларни ваҳшийларча йўқотадиган ташкилот. Баъзан Линча суди деб ҳам юритилади.
Л
ЛАЗЕР [LAZER] – оптик когерент нурланиш манбаи, энергиянинг катта зичликда ўткир йўналтирилган шакли.
ЛАЙНЕР [LINER] – тез юрар, океандан товар ва йўловчи ташувчи кема. Баъзан ҳаво лайнери номи самолётларга нисбатан ҳам қўлланилади.
ЛАСТ-БОЛЛ [LASTBALL] - теннисда партия ёки матч тугаётганда (ютаётганда) бир очконинг бир томонга етишмаётган пайтдаги ўйин ҳолати.
ЛЕДИ [LADY] - 1) лорд хотини; 2) Англия юқори табақа вакиллари орасида турмушга чиққан аёлларнинг аталиши.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling