Мукаддима


{وَ أُوْلُوا اٌلاْْْْْرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَى بِبَعْضِ فِى كِتَابِ اللهِ} (الأنفال ، 8:75)


Download 0.51 Mb.
bet10/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
Meros

{وَ أُوْلُوا اٌلاْْْْْرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَى بِبَعْضِ فِى كِتَابِ اللهِ} (الأنفال ، 8:75)
Аллоҳнинг Китобида уруғлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга Аллоҳ йўлида дўстлашиб, бир-бирларига меросхўр бўлган кишилардан) ҳақдорроқдирлар...” (Анфол сураси, 75-ояти кариймадан).
Улар ҳам бўлмасалар мерос «Байтул-мол»га топширилади. «Байтул-мол»: Ислом диёрларида эгаси номаълум бўлган барча мусулмонларга тегишли амонат мол-дунё ва уни сақлаб туриладиган жой.


МЕРОС МОЛ-МУЛК
ВА УНИНГ АРКОНЛАРИ, ШАРТЛАРИ, САБАБЛАРИ, ТЎСИҚЛАРИ ВА ҚИСМЛАРИ.
Мерос мулкнинг аркони учта: мерос қолдирувчи, меросхўр ва қолган мол-мулк.
Мерос қолдирувчи – меросни ташлаб кетган марҳум ёки марҳума;
Меросхўр – ташлаб кетилган меросга ҳақдор шахс;
Қолган мол-мулк – меросхўрларга тақсимланиши лозим бўлган мерос мулки.


МЕРОС МУЛКИНИНГ ШАРТЛАРИ УЧТАДИР:



  1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатан ёки ҳукман ўлими:

АЛЛОҲУ ТАОЛОНИНГ ҚАВЛИ:
{إنِ اٌمْرُؤٌ هَلَكَ} (النساء، 4:176)
...бир киши ўлса...” (Нисо сураси, 176-ояти кариймадан). Ўлимвафот этиш, яъни бу ёруғ дунёдан кўз юмиш демакдир. Маййитни кўз билан кўриб, тиббий хулосага келиш ёки икки ростгўй кишининг гувоҳлик бериши орқали ҳақиқатан ўлим исбот бўлади. Ҳукман ўлим эса, бедарак йўқолиб кетган одамни маълум бир муддат кутиш ёки излаш натижасига қараб шаръий ҳукм чиқарилади ёки махсус давлат идоралари томонидан аниқланади. (57-59 ва 69-саҳифага қаранг).
2. Мерос қолдирувчининг ўлимидан кейин меросхўр бир лаҳза бўлса-да, ҳақиқатан ёки ҳукман тирик бўлиши шарт. Масалан, мерос қолдирувчи ва меросхўр бир автомашинада ҳалокатга учрашса, меросхўр мерос қолдирувчидан сал аввалроқ жон таслим қилса, унга мерос тегмайди. Агар аксинча бўлса, марҳумга мерос тегиш ҳақ-ҳуқуқи сақланиб қолади. (Албатта, бу ерда, меросни марҳумнинг ҳақдори олиши табиий). Бу ҳодиса – ўз кўзи билан кўрган шоҳид ёки икки рост гувоҳлик берувчилар шаҳодати орқали, ёки ДАН ходимининг ҳисоботи ва суд-тиббий экспертиза хулосасига ибноан исбот бўлади.
Меросхўрнинг ҳукман тирик бўлиши эса, мерос қолдирувчи вафот этган пайтда унинг хотини ёки онаси ҳомиладор бўлса – меросхўр бор ҳисобланади ва туғилгунга қадар кутилади: тирик туғиладими, ўғилми, қизми, эгизакми? (Изоҳ: Марҳумнинг отаси ва фарзанди мавжуд бўлмасдан хотини ва онаси бор бўлса, уларнинг оладиган улуши аниқ, аммо ҳомиладордан туғилажак боланинг мерос миқдори ноаниқ бўлади). Ҳомилага жон кирмаган бўлса ҳам меросхўр бор ҳисоблана веради, агар тирик туғилмаса – унга мерос ажратилмайди. Аммо тирик туғилиб, маълум бир фурсат ўтгач, вафот этса, унга тақсимот бошқача бўлади. (81-саҳифага қаранг).

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling