Мулк ҳУҚУҚининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўЛ ҚЎймаслик, хусусий мулкнинг
Download 92.49 Kb. Pdf ko'rish
|
ппп
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлилий маълумотнома ва амалий чора- тадбирлар режаси. Унда
Активларни
секьюритизация қилиш (активларни эркин айирбошланадиган қимматли қоғозларга айлантириш) истиқболларини таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш. Таҳлилий маълумотнома ва амалий чора- тадбирлар режаси. Унда: мол-мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш мақсадида активларни секьюритизация қилиш истиқболлари ўрганилади; хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинади; активларни секьюритизация қилиш ва уларни фуқаролик муомаласига киритиш самарадорлиги баҳоланади; айрим давлат активлари эксперимент тариқасида секьюритизация қилинади. 2022 йил октябрь Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл суғурта ташкилотлари томонидан суғурта фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ чекловни бекор қилиш. Қонун лойиҳаси. Лойиҳада чет эллик ташкилотларга филиал ёки ваколатхоналар очиш орқали суғурта фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилади. 2022 йил ноябрь Молия вазирлиги 15. Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш бўйича ягона суд амалиётини таъминлаш. Суд қарорларини умумлаштириш. Бунда, суд амалиётини чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида судларга тегишли тушунтиришлар бериш назарда тутилади. Хусусан, ер участкалари 2021 йил 1 августга қадар жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳамда компенсация тариқасида бошқа ер участкаси бериш назарда тутилган ҳолларда ушбу компенсация турини ўзгартириш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ суд қарорлари ва уларнинг ижроси умумлаштирилиб, таҳлил қилинади. 2022 йил ноябрь Олий суд, Бош прокуратура Изоҳ: Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2022 й., 06/22/198/0770-сон) Download 92.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling