Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган Дил


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana27.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1129711
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pdf (3)

енгил кулги, гоҳо 
заҳарханда пичинг”нинг кириб келишига халал бермайди.
Дарҳақиқат, лиризм ва киноя (“енгил кулги, заҳарханда пичинг”)га ёзувчи асар-
ларидаги воқеликка муносабатнинг асосий кўринишлари сифатида қараш мумкин. 
Лиризм, албатта, ёзувчи истеъдоди табиати билан боғлиқ. Бироқ киноянинг асардан-
Машҳура ШЕРАЛИЕВА,
Андижон давлат университети
тадқиқотчиси
НАСРДА ЛИРИЗМ ВА 
КИНОЯ
(эркин Аъзам асарлари мисолида)
www.ziyouz.com kutubxonasi


157
Шарі юлдузи

 1 2012
асарга кучайиб боришини ижодкорнинг “енгил кулги, заҳарханда пичинг”га табиатан 
мойиллиги билангина изоҳлай олмаймиз.
Гоголь асарларидаги романтик киноянинг хусусиятларини тадқиқ этган 
А.Смирновнинг фикрича, “Романтик киноянинг моҳиятини ҳар қандай, ҳатто ўз нуқтаи 
назари ҳамда қадриятлар тизимининг чекланганлигини ва шартли-нисбийлигини анг-
лаш ташкил қилади”. Мазкур фикри билан А.Смирнов нафақат романтик киноя прин-
ципи, балки умуман киноявийликнинг муҳим жиҳатини таъкидлайди. Ўтган асрнинг 
етмишинчи-саксонинчи йиллар ўзбек насридаги воқеликка киноявий муносабат ҳам 
ёзувчилар ишонган идеаллар ва қадриятлар тизимининг чекланганлигини, реалликка 
номувофиқлигини англаш натижасида юзага келдики, бунга Эркин Аъзам асарлари 
таҳлилида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Ёзувчининг “Баҳор” ва “Баҳорни қувиб” (1976) ҳикояларида ҳаётга лиро-роман-
тик муносабатдаги қаҳрамоннинг реаллик билан тўқнашуви икки жиҳатда – қаҳрамон 
нуқтаи назаридан романтик (“Баҳор”) ҳамда муаллиф нуқтаи назаридан киноя-
вий (“Баҳорни қувиб”) тасвирланади. “Баҳор” ҳикоясида тўсатдан эсган баҳор ша-
бадаси зерикарли, биқиқ муҳитнинг бир қисмига айланиб бораётганини ҳис қилган 
Имомовга янгиликка интилиш, жонли, тўлақонли ҳаёт кечириш истагини эслатади. 
Ушбу ҳикоянинг мазмунан давоми бўлган “Баҳорни қувиб”да эса Имомов шаҳарда 
ўқиб юрган кезларидаги каби жўшқин ҳаёт кечириш ниятини яна қайта жонланти-
риш мақсадида “баҳорни қувиб” шаҳарга отланади, у ерда дўсти билан учрашади
театрга, музейга боради, бироқ ҳамма нарсага ҳиссизлик, бефарқлик билан қарайди 
– шаҳардан ҳафсаласи пир бўлиб, излаганини тополмай қайтади. Мазкур ҳикоялар 
ёзувчи дунёқарашида иккиёқламалилик юзага келганлиги ҳақидаги фикримизни да-
лиллайди. Фақат муаллиф ўзидаги зиддиятли томонларнинг орасига чегара қўйишга 
интилади – воқеликка иккиёқлама муносабатининг ҳар икки қутбини иккита ҳикоянинг 
бутунлигида алоҳида-алоҳида акс эттиришга ҳаракат қилади.
“Баҳор”да лиризм етакчилик қилгани ҳолда, асар киноядан бутунлай холи эмас. 
Ҳикояда қаҳрамон онги орқали воқеликни кузатаётган ровий нутқида енгилгина кино-
явий муносабатни сезиш мумкин. Магазиндаги бекорчихўжалар даврасидан ўз кай-
фиятига мос мулоқотни қидириб борган Имомов “мағзи данагига тўғри келмайдиган” 
суҳбатга дуч келади:
“– Кечаги бозор мол тоза қиммат бўптими?
– Э, э, шундай бўптими? Билмай қопмиз-да, савил...
– Нима, тузукроқ ун келмаяпти­я?”
Асарга латифанамо мотивларнинг кириб келиши ёзувчи киноясини ифодалаш 
усулларидан бири ҳисобланади. Суҳбат нафақат латифадаги карларнинг суҳбатини 
эслатгани учун, балки Имомовнинг кайфияти, туйғуларига тескари бўлгани учун ҳам 
киноявий муносабат уйғотади. 
Шунингдек, ёзувчи ҳикояда киноявий қаршилантириш усулини қўллайди: ҳар ик-
кала даврада – магазиндаги ва ресторандаги суҳбатда қаҳрамондаги маънавий-руҳий 
кўтаринкиликка тескари равишда қанақадир нарса-буюмлар, пул, ўйинчи аёл ҳақида 
гап кетади, иккала суҳбатни ҳам деярли гап қўшмасдан тинглаб ўтирган Имомовда 
атрофдагиларга нисбатан киноявий муносабат кучайиб боради. Имомовнинг кайфия-
тига тескари эканлигини таъкидлаш учун ҳам муаллиф синфдошлар суҳбатини мазму-
нан бир қолипда эканини таъкидлаб, бир абзацли матн ҳолида беради: “...Нима деса-
ларинг денглар, лекин тўйи зўр ўтган. Деновдан олиб келган ўйинчи қизи қойилмақом 
эди. Пул қистириб турганингдан кейин қойилмақом бўлади-да. Ким энг кўп қистирган 
эди ўшанда, Норбой чойхоначими? Иззат сартарош дегин (“Санаб ўтиришган экан, 
чамаси”). Аммо-лекин ўйинчиси қойил эди, белини қимирлатишлари!.. Совхознинг бух-
галтери Салом Тошқул яна Ленинградга бориб келганмиш. Нечта гилам олиб кепти?”
Ушбу суҳбатнинг китобхонга ҳавола қилинган бир бетликкина қисмида мавзу 
ўн марта ўзгаради. Синфдошлар кинотеатр ёнига “кино кўриш учун эмас, шунчаки” 
йиғилганлари сингари, ресторанда ҳам айнан нима ҳақда гаплашиш муҳим эмас, 
улар умуман гаплашиш учунгина йиғилишган. Имомов эса бундай мулоқот иллюзи-
яси билан қаноатланолмайди, унга чинакам мулоқот – айни дамдаги руҳий ҳолати, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


158
Шарі юлдузи

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling