Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган Дил
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
pdf (3)
№
1 2012 ўзи совуқ қотади). Ўрмоновнинг ҳолати алтруизм кўринишидаги худбинликдан иборат: Ҳамидулла яхшиликка муҳтож бўлгани учунгина эмас, Ўрмонов ҳақида “яхши одам” деб ўйлаши учун, бошқалар ҳам шундай деб ўйлашлари учун яхшилик қилади (акс ҳолда, Ҳамидулланинг миннатдор бўлмаслигидан бу қадар қийналмаган бўларди). У уй олишга эҳтиёжи борлиги учун Ҳамидуллага, қишлоқдаги ёзин-қишин юпун юради- ган укаларига, касалманд онасига, ташқарида совуқда қолган кучук – Эльзага, Нью- Йоркда қор босқинида қолган қанчадан-қанча одамларга... – барча-барчага ачинади. Бироқ, бу ўринда муаллиф кинояси қаратилган тескарилик шундаки, ҳаммадан ҳам кўпроқ унинг ўзи ачинишга лойиқ одам экан. Қилган яхшилиги эвазига миннатдорлик ўрнига, оғир руҳий зарбага дуч келган Ўрмонов ҳақида ёзувчи шундай ёзади: “Сира- сира эримайдигандек туюлган музларни эритиб, илиқ ва жонсарак шамоллари билан баҳор кириб келмоқда! ...Улкан бир шаҳардаги улкан бир бино деразаси олдида тур- ган бир одамнинггина елкалари қалт-қалт титрайди. У совқотаётибдими?” Ўрмонов одамлар орасидаги шафқатсиз, совуқ муносабатлар шароитида, ўзининг реалликка мос, аниқ позициясини белгилаб олиш ҳақида жиддий ўйлаб кўриш, улғайиш ўрнига яна эртакдан таскин топишга, реалликдан қочишга уринади. “Совуқ” ҳикояси ёзувчи ижтимоий-эстетик позициясидаги жиддий силжиш бўлди, дейиш мумкин. Ҳикоянинг яна бир эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, адибнинг бошқа асарларида мазкур ҳикояда қўйилган муаммо икки хил йўсинда таҳлил қилинади: бир тарафдан, ёзувчи Ўрмоновнинг вазиятига тушиб қолмаслик учун ҳаётдан ўз ҳақини юлиб олишга, аста-секин ўзибўларчиликка кўникиб бораётган қаҳрамонлар ҳаётини қаламга олади (“Жиян”, “Турмуш”, “Анойининг жайдари олмаси”); иккинчи томондан, Ўрмонов мавзусини ривожлантириб, бу типдаги кишиларнинг турли кўринишларини таҳлил қилади (“Анойининг жайдари олмаси” ҳикоясида Рамазон, “Жавоб” қиссасида Элчиев). Эркин Аъзам ҳар икки типдаги қаҳрамонларни тасвирлаш жараёнида, уларда ўзи илгари сураётган ижтимоий-маънавий меъёрга мос бўлмаган жиҳатларни кўради, кўрсатади, натижада, қаҳрамонларнинг ҳар икки типига нисбатан ҳам ёзувчининг ки- ноявий муносабати сезилиб туради. Юқорида киноя ижодкорнинг ўз қадриятларига, ижтимоий идеалларига четдан назар ташлаши, уларни қайтадан кўриб чиқиши натижасида юзага келишини айтиб ўтдик. Бизнингча, ижтимоий идеалларнинг ҳаётдан узоқлигини ҳамда идеаллар ва реалликнинг ўзаро номувофиқлигини англаш жараёнида Эркин Аъзам дунёқарашида ҳам ўзи мансуб бўлган авлоднинг аксарият вакилларидаги каби анъанавий тафаккур- дан четлашиш ҳодисаси юз берган. Ўтган аср саксонинчи йиллар ёш ижодкорлари катта авлод ёзувчилари каби воқеликни маънавий мавқедан идрок этишни давом эттирган бўлсалар ҳам, ле- кин, улар энди фақат маънавий қадриятларнинг қимматини тасдиқлашнинг ўзи би- лангина чекланмаганлар. Чунки инсонни маънавий жиҳатдан баҳолаш жараёни- да, муаммонинг илдизи ижтимоий-сиёсий масалаларга бориб тақалиши аён бўлиб қолди. Ўша давр шарт-шароитлари инсон имкониятларини юзага чиқаришга, унинг нималарга қодирлигини намоён этишига йўл қўймас эди. Аксинча, инсонни берил- ган кўрсатмаларни бехато бажарадиган, ҳар қандай буйруққа сўзсиз бўйсунадиган машинатахлит фуқарога айлантиришга интилди. Бундай шароитда инсон ижтимо ийсиёсий муносабатларнинг субъекти эмас, фақат объекти сифатидагина мав- жуд бўлиши мумкин эди. Собиқ тузум моҳиятидаги ана шу талаб инсон омилининг қимматини пасайтириш, уни фақат бажарувчи, сўзсиз итоат этувчи ролидагина тутиб туришга қаратилган эди. Ўша давр зиёлилари учун дастлаб ижтимоий фаолиятсизлик, ўз-ўзини намоён қилолмаслик ижтимоий муҳитга нисбатан норозилик ифодаси эди. Тузум моҳиятидаги юқорида айтилган хусусиятни англаш, у билан келишолмаслик эса фаолиятсизликка, ўзини реаллаштиролмасликка салбий муносабатнинг туғилишига, аксарият ҳолларда, киноявий инкор қилишга олиб келди. Шунга кўра, саксонинчи йил- лар ижодкорлари асарларидаги энг муҳим муаммо инсоннинг ўзўзини англаши ва ўзлигини намоён этиши масаласи бўлиб қолди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling