Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган Дил
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
pdf (3)
№
1 2012 кайфиятига мос суҳбат керак. Тўсатдан деразани очиб юборган баҳор шабадаси Имо- мовда (китобхонда ҳам) лирик кайфиятни қайта тиклайди, натижада, юқорида айтиб ўтганимиздек, лиризм асар бутунлигидаги етакчи мақомини сақлаб қолади. Киноя эса ҳикоя давомида қаҳрамонни атрофдагилардан четлаштираётган воқеликка лиро-ро- мантик муносабатни кучайтириш, таъкидлаш ва асослашга хизмат қилган. “Баҳор”да муаллиф ва қаҳрамон кинояси қаҳрамоннинг лиро-романтик кайфия- тига зид воқеликка, унинг туйғуларига бефарқ кишиларга қаратилади. Бунда қаҳрамон бой маънавий олами, гўзал туйғулари билан атрофдагиларидан баланд туради, шу- нинг учун ҳам унинг ўзи киноядан холи. “Баҳорни қувиб” ҳикояси ҳақида эса бундай деёлмаймиз. Унда киноя, энг аввало, баҳорни қувиб шаҳарга отланган қаҳрамонга қаратилади (эътибор беринг: “Баҳор” ҳикоясининг охирида айтилганидек, “Баҳорни қидириб” эмас, баҳорни қувиб дейилишида ҳам муаллиф кинояси сезилади). Шунинг баробарида ривоянинг характери ҳам ўзгаради. Аввалги ҳикояда ровий қаҳрамон би- лан бир хил нуқтаи назар, бир хил муносабатда эди, бунда ровий қаҳрамон билан китобхон ўртасида воситачи бўлса, “Баҳорни қувиб” ҳикоясида муаллиф билан ки- тобхон ўртасидаги воситачига айланади. Яъни, аввалги ҳикояда ровий қаҳрамоннинг воқеликка муносабатини ифодалашга хизмат қилса, кейинги ҳикояда қаҳрамондан, унинг лиро-романтик кайфиятидан четлашган муаллифнинг муносабатини ифодалаш биринчи планда туради. Натижада, китобхон Имомовнинг ички оламига “Баҳор”даги каби ичдан эмас, четдан, ташқаридан назар ташлайди. Киноя ҳар қандай қадриятларга, нуқтаи назар ёки баҳо-муносабатга четдан назар ташлаш, уларнинг чекланганлигини англаш ва англатиш имконини беради. “Баҳорни қувиб” ҳикоясидаги кинояни, аввало, ёзувчининг ўз-ўзига – “Баҳор” ҳикоясига кинояси деб ҳисоблаш мумкин. “Баҳор” ҳикоясида воқеликка сохта ёки носамимий муносабат акс эттирилмаган, аксинча, ёзувчи ҳам, унинг қаҳрамони ҳам ғоятда самимий, туйғулари, кайфиятлари ҳам рост. Бироқ ҳикоя ёзувчи англаган ва ўқувчига ҳам англатишни ис- таган ҳақиқатни тўлиқ ифодалай олмайди, “Баҳор”да ифодаланган бадиий ҳақиқат ўзи англаган ҳақиқатнинг фақат бир қисмигина эканини ҳис қилган ёзувчи ҳақиқатнинг бошқа томонини ҳам кўрсатишга эҳтиёж сезади. “Баҳорни қувиб” ҳикоясида муаллиф кинояси қаҳрамон ҳаётий позициясининг, шу билан бирга, “Баҳор”даги ўз эстетик пози- циясининг ҳам чекланганлигини кўрсатади. “Баҳор”да Имомов одамлар орасида бўлса ҳам, улар билан руҳан ва маънан бирга эмаслиги таъкидланган, бу ҳолат қаҳрамон позициясидан туриб лирик тарзда тасдиқланган эди. “Баҳорни қувиб”да Имомовнинг бундай ижтимоий-руҳий ҳолати меъёр ҳисобланмайди – киноявий инкор қилинади. Ёзувчининг “Совуқ” ҳикоясидаги лиризм, айтиш мумкинки, емирилаётган, пар- чаланаётган лиризм. Асар бутунлигини “Баҳорни қувиб” ҳикоясидаги каби киноявий муносабат белгилаган. Агарда “Баҳорни қувиб”да муаллифнинг қаҳрамонга киноявий муносабати ривояда очиқ-ошкора ифодаланган, ривоянинг ўзи китобхон ва қаҳрамон орасига чегара қўйган бўлса, “Совуқ” ҳикоясида муаллиф кинояси кўпроқ композицион усуллар орқали ифода этилган. Бу, аввало, нуқтаи назарлар зидлигида кўринади. Биз ривоя орқали воқеликка Ўрмоновнинг кўзи билан қараймиз, Ҳамидулланинг қилмиши эса бизни Ўрмоновга Ҳамидулланинг кўзи билан қарашга мажбур қилади. Натижада, муаллиф китобхонга қаҳрамонни иккиёқлама кузатиш имконини беради. Шунга кўра, ривояни бир пайтнинг ўзида икки хил – қаҳрамон нуқтаи назаридан жиддий, муаллиф нуқтаи назаридан қаҳрамонга, унинг ҳаётий позициясига билвосита ифодаланган ки- ноя сифатида қабул қилиш мумкин. Ёзувчи ушбу ҳикоясида ҳам “Баҳор”даги каби қаҳрамоннинг маънавий-руҳий олами орқали воқеликка назар ташлайди, бироқ уни воқеликдан баланд қўйишга ин- тилмайди. Аввалги ҳикояларида (“Баҳорни қувиб”да ҳам) муаллифнинг қаҳрамонга муносабатида ҳамдардлик сезилган бўлса, “Совуқ”да Ўрмоновга нисбатан ачиниш ҳиссини туямиз. Ҳарҳолда ҳамдардликда объект (қаҳрамон) билан ўзингни тенг, бир қаторда ҳис қиласан, ачиниш эса маълум даражада субъектни объектдан ажратади, ажратибгина қолмай, объектга юқорироқдан қарашни ҳам билдиради. Шунга кўра, “Совуқ” ҳикоясидаги киноя қаҳрамондан четлашишгина эмас, балки унга юқоридан қарашнинг ҳам натижасидир. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling