Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган Дил


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana27.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1129711
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pdf (3)


 1 2012
Ҳикоя қаҳрамони Ўрмоновнинг ҳаётида тескарилик, мантиқсизлик талайгина. 
Ҳатто шундайки, уларнинг тескарилик, мантиқсизлик эканини ўзи англамайди, китоб-
хон ҳам бирдан сезиб олиши қийин – билиб-билмасликка олиб тасвирлаётган муал-
лиф кинояси бирданига юзага чиқмайди. Қаҳрамон ёши ўттиздан ошганига қарамай, 
эртаклардан олган таассуротларидан ҳалигача қутулолмаган: ўзига уй берилиши-
ни эшитиб, “Ўрмоновнинг кўз олдига Ҳамидулланинг каталакдек хонада сиқилишиб 
ўтирган болалари келдию ўзини раҳм­шафқатдан йироқ ёвуз кимсага ўхшатиб, айб-
дор ҳис этди”. Ёки у қоровул чол Дўстмурод ака ҳақида ўйлаганида ҳам унинг яхши 
одам эканини таъкидлайди. Ўзига берилган уйдан Ҳамидулланинг фойдаси учун воз 
кечаркан, бу ишни ўзи ҳақида яхши одам деб ўйлаш, бошқаларнинг ҳам шундай деб 
ўйлашларини истаганлиги учун қилади.
Ўрмонов, умуман олганда, ўзи ўйлаганидек яхши одам. У ҳамкасби, ҳамхонаси 
Рихсиев ҳақида: “Бу одам фойда-зарарни бунчалик кўп ўйлайди”, деб ўйлар экан, 
айни пайтда, ўзининг (“яхши одам”нинг) ҳаётий нуқтаи назарини ҳам таъкидламоқчи 
бўлади. (Мен ўз фойдаси кетидан қувмайдиган, яъни, яхши одамман). Ўрмоновнинг 
атрофидагилар – ҳамкасблари ҳақидаги фикрлари (“Бугун нима иш қилди ўзи бу одам? 
Куни бўйи алланималарни кавшаб, алланималарни вайсаб, ҳукуматдан қарзини уз-
ганмиш!”) кўча-кўйдаги одамларни кузатиб ўйлаганлари (“Эгниларида қалин-қалин 
пўстин, қўлларида қўша-қўша тўрхалта – бугун иш маҳали югуриб-елиб топган-тут-
ган бозорликлари, ер тепиб туришибди”) умуман олганда тўғри. Ҳақиқатан ҳам нуқул 
ўз фойдаси ҳақида ўйлаш, ишга муносабатда масъулиятсизлик ижтимоий-маънавий 
меъёрнинг бузилиши ҳисобланади. Бироқ Ўрмонов ўз фойдасини ўйламаслик, ўз 
қадрини билмаслик ҳар доим ҳам у ўйлаганидек фазилат бўлолмаслигини, баъзан 
бу ҳолатлар ҳам меъёрнинг бузилиши эканлигини англамайди – ёзувчи киноясининг 
асоси ҳам шунда. Ўрмоновга нисбатан кинояни асослайдиган яна бир муҳим жиҳат 
шундаки, ўзидаги меъёр бузилишини (ўз фойдасини, қадрини билмасликни) фазилат 
ҳисоблаш учун у бошқалардаги меъёр бузилиши (нуқул ўз фойдасини ўйлаш)ни асос 
қилиб олади. Қачонки, ўзига Ҳамидулланинг кўзи билан қарашга мажбур бўлмагунича 
Ўрмонов ана шу ўзанда фикрлайди.
Ҳар бир одамнинг атрофдаги кишилар билан ўзаро муносабатларидан иборат 
“бошпанаси”, ўз олами бўлади. Ўрмонов туфайли янги уйли бўлганига қарамай, 
Ҳамидулла уни ўз даврасида, ўз оламида кўришни хоҳламайди. Ҳамидулла Ўрмоновни 
менсимаслик билан бирга, бундай ожиз, қадрини билмайдиган, “лапашанг” одамни ўз 
даврасида кўришни, демакки, ўзини ҳам у билан бир қаторда ҳис қилишни истамайди. 
Ўрмонов буни тушуниб қолган дақиқада ундаги эртакона, қолип тасаввурлар парча-
ланиб кетади – Ҳамидулла Ўрмоновни яхши одам ролида қабул қилмади, у ўзини 
эртакдаги яхши одамнинг яхшилигидан миннатдор бўладиган ожиз, заиф бола каби 
тутмайди, натижада, Ўрмонов ўз ҳаётий позицияси учун ясаб олган қолип мувозанат-
дан чиқиб кетади. Ҳарҳолда Ҳамидулланинг қилмиши ўзини қадрламаганни бошқалар 
ҳам қадрламаслигини кўрсатади. Кимнингдир фойдаси учун ўз манфаатидан кечиш 
эса ҳамиша ҳам ижтимоий-маънавий меъёр бўлолмас экан.
Ҳикояда киноявий эффект Ўрмоновдаги қолип тасаввурларнинг парчаланиши би-
лангина тугамайди. Ўрмонов ўзи тушиб қолган ноқулай вазиятда ҳам эртакона тасав-
вурларидан бутунлай воз кеча қолмайди, ўз-ўзига ачиниш уни яна эртакка қайтаради 
– эртакдаги совуқда қолган ожиз, заиф бола билан руҳан бирлашиб, уни иссиққина 
уйда, ўгай эмас, ўз онаси, меҳрибон отаси бағрида хаёл қиларкан, реалликдаги аянч-
ли ҳолатидан қочиб таскин топади. Шу билан ўзи ҳақидаги “яхши одам”лик иллюзия-
сини ҳам тиклаб олади. Бу ўринда, муаллифнинг қаҳрамонга ачиниш аралаш киноя-
вий муносабати сезилиб туради.
Андерсеннинг гугурт сотувчи қиз ҳақидаги эртаги бор. Унда арзимаган пулга гу-
гурт олиб, уни озгина қимматроққа сотиб тирикчилик қилмоқчи бўлган, ота-онасиз 
қизчанинг аянчли қисмати – совуқда музлаб қолиб вафот этиши ҳикоя қилинади. Қизча 
совуқда ягона нажот бўлиши мумкин бўлган нарсани – гугуртни сотиб кун ўтказмоқчи 
бўлгани сингари, Ўрмонов ҳам ўз имкониятларидан фойдаланмайди (қаҳрамоннинг 
фамилияси ҳам шу ҳақда “сўзлайди” – ўрмон, бошқаларга иссиқлик берадию лекин 
www.ziyouz.com kutubxonasi


160
Шарі юлдузи

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling