Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган Дил


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana27.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1129711
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pdf (3)



156
Шарі юлдузи

 1 2012
Мунаққид Раҳимжон Отаев Эркин Аъзам асарлари таҳлилига бағишланган “Дил-
рабо қўшиқлар айтилаверсин” номли мақоласида (“Шарқ юлдузи” журнали, 1984 йил, 
№2) шундай ёзади: “Гап Эркин Аъзам ҳикоялари ҳақида кетар экан, уларнинг айрим-
ларида кўзга ташланувчи бир ачинарли ҳолни ҳам айтиб ўтмасдан илож йўқ: бу – му-
аллифнинг, билибми-билмайми, ўз-ўзини маълум даражада такрорлаб қўйишидир”. 
Мунаққиднинг фикрича, қаҳрамонларнинг “касб-кори, туриш-турмуши, муҳит тасвири-
да фарқли томонлар бўлса-да, 
уларнинг руҳий қурилиши, туйғулар оламида деяр-
ли айният кўзга ташланади: барчасида ўз муҳитига сиғишни истамай, аллақандай 
юксаклик сари талпинган ёшларнинг бир-бирига ҳамоҳанг кечинмалари ифодала-
нади. Уларни ёнма-ён қўйиб, муқояса қилар эканмиз, “бир ҳикоянинг ҳар хил вари-
антларига, яъни, тўрт-беш хонанда ижро этган биргина қўшиққа ўхшамайдими?” дея 
ўйлаб қоламиз” (таъкид бизники – М.Ш.). Мунаққид фикридаги танқидий нуқтаи на-
зарни эътибордан соқит қилган ҳолда айтиш мумкинки, Раҳимжон Отаев ўз вақтида 
ёзувчи асарларининг муҳим бир жиҳатига диққатни тортган эди.
Ҳар бир ёзувчи ижодида унинг барча асарларига хос, боғич бўлиб ўтадиган ху-
сусият бўлади, бу ҳолни ёзувчи дунёқараши билан, унинг олам ва одам ҳақидаги 
қарашларидаги ўзига хослик билан изоҳлаш мумкин. Бизнингча, Эркин Аъзам 
ҳикоялари (нафақат ҳикоялари)даги қаҳрамонларнинг “руҳий қурилиши, туйғулар 
оламидаги” ўхшашликка, “ўз муҳитига сиғишни истамай, аллақандай юксаклик сари 
талпиниш”ларига ўринсиз такрор сифатида эмас, балки инсонга, унинг маънавий-
руҳий ва ижтимоий қиёфасига ижодкорнинг ўзига хос ёндашуви натижаси, деб қарасак 
тўғрироқ бўлади.
Раҳимжон Отаев айни мақоласининг бошланишида Эркин Аъзам асарлари “тас-
вирдаги шоирона тиниқлик, самимият, ўзига хослик” билан мафтун этгани ҳақида 
ёзади. Шунингдек, ёзувчининг ўзига хослиги сифатида “фикрий ва ҳиссий эркинлик, 
тиниқ чизилган кичик-кичик лавҳаларнинг фавқулодда “комбинацияси”, “гоҳ енгил 
кулги, гоҳ заҳарханда пичингга мойиллик ва бир қарашда ғаройиб қистирмалар”ни 
санаб ўтади, ниҳоят, “ёзувчининг ижодий индивидуаллигини таъмин этувчи етакчи 
хусусият, назаримизда, туйғулар бойлигида очиқ сезилади”, деган хулосага келади. 
Мунаққиднинг кузатишлари Эркин Аъзам асарларидаги икки муҳим жиҳатга урғу бе-
ради: биринчидан, ижодкор инсонга ёндашувда кўпроқ лиризмга мойил бўлиб, ин-
соннинг ҳис-туйғулар, кечинмалар оламини акс эттиришни маъқул кўради, иккинчи 
томондан, ёзувчининг лиризмга мойиллиги унинг асарларига “

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling