Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana10.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1184269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)

Ҳисоблаб ёзиш тамойили 
Ҳисоблаб ёзиш тамойилига мувофиқ активлар, пассивлар, ўз сармояси, даромадлар, 
харажатлар, хўжалик операциялари ва воқеалар бухгалтерия ҳисобида бу 
ҳаракатлар юзасидан пул маблаглари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган 
пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс 
эттирилади. 
Эҳтиёткорлик 
Эҳтиёткорлик тамойили молиявий ҳисоботда активлар ва даромадлар нархининг 
оширилиб 
юборилишига 
ва 
мажбуриятлар 
ёки 
харажатлар 
баҳоси 
камайтирилишига йўл қўйилмаслиги лозимлигини билдиради. 
Мазмуннинг шаклдан устунлиги 
Ушбу тамойилнинг мазмуни шуни билдирадики, агар ҳисобга олиш ҳужжатларида 
ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини тўғри акс 
эттирса, бу ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим. 
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги 
Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот 
даврларидаги 
ахборотларга 
қиёсланадиган 
бўлиши 
керак. 
Ҳисоботдан 
фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлаш чоғида 
фойдаланган ҳисоб сиёсатидан, бу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва бундай 
ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлиши керак. 
Молиявий ҳисоботнинг ҳолислиги 
Молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини таъминлаш учун унда келтириладиган 
ахборот янглишлардан холи бўлиши керак. 
Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мувофиқлиги 
Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мувофиқлиги ушбу 
даврда мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни 
акс эттиришини билдиради. Агар харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 
14 
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
ўртасидаги 
бевосита 
боглиқликни 
аниқлаш 
қийин 
бўлса, 
харажатлар 
тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига 
тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация 
харажатларига ҳам тааллуқлидир. 
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси 
Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш тамойили уларнинг таннархи ёки 
сотиб олинган нархи баҳолашга асос бўлишини назарда тутади. 
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳолаш сотиб олиш 
қийматидан фарқ қилиши мумкин. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling