Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana10.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1184269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)

— Асосий воситалар. Бу маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, ишлар 
бажариш ёки корхонани бошқариш учун бир йилдан ортиқ муддат давомида 
фойдаланиладиган, шунингдек хизмат муддатидан қатъий назар Ўзбекистон 
Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ортиқ 
бўлган қийматдаги мулклардир. Улар эскиради ва қисмлар бўйича ўз қийматини 
маҳсулот, иш ёки хизматлар қийматига ўтказади. 
Асосий воситаларга бинолар, иншотлар, машина ва ускуналар, транспорт, ҳисоблаш 
техникаси, асбоб ва инвентарлар, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик 
ўсимликлар ва бошқалар киради; 
— номоддий активлар — моддий шакл ва буюм кўринишига эга бўлмаган, пул 
баҳосига эга ва даромад келтирувчи узоқ муддат фойдаланиладиган объектлардир. 
Уларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи, табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқ, товар белгилари, 
товар маркалари, патентлар, лицензиялар киради.; 
— узоқ муддатли молиявий қўйилмалар. Уларга бир йилдан ортиқ бўлган муддат 
давомида фойдаланиш учун мўлжалланган қимматли қоғозларни харид қилишга 
корхонанинг харажатлари киради (акция, облигация.). Мазкур қимматли қоғозлар 
бошқа корхоналар фаолиятига маблағлар киритилганлиги тўғрисида далолат беради 
ва ҳар йиллик даромад олиш ҳуқуқини тақдим қилади (дивиденд); 
Узоқ муддатли 
АКТИВлар 
Жорий (қисқа муддатли) 
Асосий воситалар 
Товар-моддий захиралар 
Номоддий активлар 
Келгуси давр харажатлари 
Молиявий инвестициялар 
Қисқа муддатли 
дебиторлик қарздорлик 
Капитал қўйилмалар 
Узоқ муддатли
дебиторлик қарзи 
Пул маблағлари, қисқа 
муддатли инвестициялар 
ва бошқа жорий активлар 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
— капитал қўйилмалар — бу асосий воситаларни қуриш ва харид қилиш учун 
корхона томонидан сарфланган ва қурилиш тугамагунга қадар асосий воситалар 
таркибига киритилмайдиган маблағлар. Масалан, агар корхона бино қурса қурилиш 
тугагунга қадар барча харажатлар капитал қўйилмалар таркибида ҳисобга олинади; 
— узоқ муддатли дебитор қарздорлик — бу тўлаш муддати бир йилдан ортиқ бўлган 
жисмоний ва юридик шахсларнинг мазкур корхонага қарздорлиги. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling