Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana10.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1184269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)

Жорий активларга мажбуриятларни тўлаш учун пулга айланиши доимий бўладиган 
энг ликвид активлар киради. Улар таркибига қуйидагилар киради: 
— товар-моддий қимматликлар, улар таркибига қуйидагилар киради: 
 
ишлаб чиқариш захиралари — бу ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хомашё, материаллар, харид 
қилинган ярим фабрикатлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, тара, эҳтиёт қисмлар, 
бошқа материаллирдир; 
 
тугалланмаган ишлаб чиқариш — бу мазкур корхонада қайта ишлашнинг барча 
босқичлари ва белгиланган синовлардан ўтмаган, шунингдек техник назорат ёки 
буюртмачи томонидан қабул қилингмаган маҳсулот; 
 
тайёр маҳсулот — бу техник назорат бўлими томонидан қабул қилинган ва тайёр 
маҳсулот омборига топширилган стандарт ва техник шартлар талабларига жавоб 
берувчи мазкур корхонада тўлиқ тугалланган маҳсулотдир. 
— келгуси давр харажатлари – таннархга келгусида киритиладиган даврий матбуот 
нашрларига йиллик обунанинг барча суммасини тўлаш, мулкнинг йиллик суғуртасини 
тўлаш, кейинги давр учун ижара тўлови ва бошқа харажатлар. 
— пул маблағлари — бу кассадаг нақд пул ва талаб қилиб олингунча депозитлар
шунингдек ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа банк счетларидаги маблағлардир; 
— қисқа муддатли дебитор қарздорлик — бу сўндириш муддати бир йилдан кам 
бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мазкур корхонага қарздорлиги. 
— қисқа муддатли инвестициялар – бошқа корхонанинг қимматли қоғозлари, 
давлатнинг фоизли облигацияларига корхонанинг харажатлари, бошқа корхоналарга 
томонидан тақдим қилинган қарзлар.
Бухгалтерия ҳисобида активлар нафақат таркиби ва жойлаштирилиши бўйича балки 
шаклланиш манбаларини кўрсатувчи ва корхона қайси маблағлар ҳисобига уларни 
харид қилганини билдирувчи кўрсаткичлар бўйича ҳам ўз аксини топиши керак. Улар 
пассивлар деб аталади. Активлар шаклланиш манбаларига кўра ўз маблағлари 
ҳисобига харид қилинган (хусусий капитал) ва қарз маблағлари ҳисобига харид 
қилинган активларга бўлинади (мажбуриятлар). 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
6-схема. Пассивлар таркиби 
Ўз маблағлари манбалари корхона учун доимий фойдаланишда бўлади ва унинг 
хўжалик фаолияти мобайнида тўлдирилади. 
Қарз маблағлари манбалари маълум давр мобайнида корхона ихтиёрида бўлади, у 
тугагандан сўнг фоиз билан ёки фоизсиз эгасига қайтарилиши керак. 
Хусусий капитал таъсисчилар мулки бўлган активларни кўрсатади. Айтиш мумкинки 
хусусий капитал хўжалик субъектининг унинг таъсисчилари олдидаги қарзини 
кўрсатади. Мазкур мажбуриятлар ёки корхона тугатилган вақтда таъсисчилар 
томонидан талаб қилинади ёки дивиденд ҳисоблашда зарур бўлади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling