Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Hисоботга qуйидагилар киритилиши керак


Download 1.81 Mb.
bet106/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Hисоботга qуйидагилар киритилиши керак:

  • аудит маqсадлари, hажми ва мезонлари;

  • аудит ўтказилган сана ва жой, аудит qатнашчилари номлари;

  • номувофиqликлар баёни ёки hисоботга илова qилинган баённомаларга hаволалар;

  • аудит натижалари бўйича хулоса;

Hисоботга qўшимча равишда qуйидагилар киритилиши мумкин:

  • аудит бажарилиш йўлини qисqача баёни;

  • яхшилаш бўйича тавсиялар;

  • кейинги аудитларни ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар.

Аудит бўйича hисоботни тасдиqланиши ва тарqатилиши, hисоботни таqдим qилиш, таhлил qилиш, келишиш ва тасдиqлаш тартиби, hисоботни тарqатиш манзиллари кўрсатилган ички аудит бўйича процедурага мувофиq амалга оширилиши керак.


7.11 Аудитни тугалланиши
Барча режалаштирилган тадбирлар бажарилганидан ва аудит бўйича hисобот тарqатилгандан сўнг аудит тугаган hисобланади.
Тўg‘риловчи амалларни бажарилиши ва натижавийлигини текшириш одатда кейинги аудит объекти hисобланади.


8. Аудиторни ишлаш усуллари ва техникаси
Аудитор учун маълумот манбалари бўлиб qуйидагилар hисобланади:

  • ходимлар ва уларнинг фаолияти;

  • режалар, стандартлар, процедуралар, йўриqномалар, буюртмалар каби hужжатлар;

  • ёзувлар, таhлиллар натижалари, иш кўрсаткичлари;

  • технологик ва ўлчов qурилмалари;

  • ташqи манбалардан маълумотлар.

Фаqат текширилган маълумотларгина аудит гувоhлиги бўлиши мумкин, шунинг учун аудитор маълумотларни аниqлигига ишонч hосил килиш учун бир неча манбалардан фойдаланишга харакат qилиши керак.



Маълумотларни йиg‘ишни уч усули мавжуд (13-расм):

  • ходимлар ўз ишларини процедура ва йўриqномаларга мувофиq бажараётганлигини текшириш учун, текширилаётган соhадаги hужжатларни ўqиш ва таhлил qилиш.

  • сўров – ходимлар процедура ва йўриqномаларни qандай тушуниши ва бажариш учун qандай фаолият олиб бораётганини эшитиш учун;

  • ходимлар ўз кундалик фаолиятларида процедура ва йўриqномаларни qандай бажараётганларини аниqлаш учун фаолиятни кузатиш.

Энг мураккаб усул - сўров. Сўровни иш жойида, текширилаётган жараён учун маъсул ва бу жойларда ишловчилар билан иш ваqтида, бевосита суhбат шаклида ўтказиш маqсадга мувофиq.
Текширилувчилар учун аудитор, уларни бўлинмаси фаолиятини баhолаш учун келган бегона шахс hисобланади. Аудиторни вазифаси – текширилаётган томон ишончини qозониш, ўз позитив муносабатини, булинмаган ёрдам бериш hоhишини кўрсатиш.
Аудиторни вазифаси – маълумот олиш. Аудитор гапираётган ваqтида маълумот ололмаслигини ёдда тутиш керак. Аудитор ваqтни 25% ида, текширувчи -75 % да гапириши идеал hисобланади.
Суhбатдош саволларга «hа» ёки «йўq» деб жавоб бериши мумкин, бу hолда аудитор етарли маълумот олмайди. Аудитор саволларни яхшилаб танлаш орqали зарур маълумот олишни таъминлаши керак.
Саволларни синфланиши 14-расмда келтирилган.
Аудитор тайёр жавобларни келтириб чиqарувчи йўналтирилган саволларни бермаслиги керак. Йўналтирилган савол фаqатгина иниqланган фактни текшириш ёки тасдиqлаш учун qўлланилиши керак. «Hа» ёки «йўq» жавоб берилиши мумкин бўлган ёпиq саволлар hам ушбу маqсад учун хизмат qилади.




Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling