Мундарижа Кириш Асосий кисм


Асосий ҳимоя релеларини турлари


Download 0.86 Mb.
bet3/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1327864
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrodvigatellar (Diplom ishi)

1.2 Асосий ҳимоя релеларини турлари


Ишлаш принципига қараб релелар электромагнит, индукцион, иссиқлик ва бошқа релеларга бўлинади. Асосий релелар ўзи таъсирланадиган катталикларни турига кўра қўйидагиларга бўлинади:



  • ток трансформаторининг иккиламчи чулғамига уланадиган ва ҳимоя қиладиган занжирдаги токнинг ортишидан таъсирланувчи максимал ток релеси ;

  • кучланиш трасформаторининг иккиламчи чулғамига уланадиган ва тармоқда кучланишни ортиб кетиш ёки камайишидан таъсирланувчи максимал ва минимал кучланиш релеси;

  • ҳимоя қилинаётган учаскадаги қувватнинг қиймати ва йўналишидан таъсирланувчи қувват йўналиши релеси;

  • частота ва вақт релелари

Асосий релелар бошқа қўшимча реле ва қурилмалар орқали виключатель юритмасининг узиш механизмига таъсир қилувчи билвосита таъсир қилувчи релелар ҳамда виключатель юритмасининг узиш механизмига бевосита таъсир қилувчи релеларга бўлинади[5].

Максимал ток релеси. Ток релеларида у пухта ишга тушадиган токнинг энг кичкина қийматига ишга тушиш токи дейилади. Релени берилган ишга тушиш токига мослаш ток созлаш дейилади. Ҳар қайси ток релеси маълум ток ростлаш чегарасига эга бўлади (масалан 1дан 5 А гача).

Реле ишга тушиш вақтининг қабул қилиш органи (чулғами) дан ўтувчи ток миқдорига боғлиқлиги ток релесининг ҳарактеристикаси деб аталади.

Баъзи ток релелари токнинг мослаш чегарасига етган моментидан то реле ишга тушган моментгача бўлган оралиқда токка боғлиқ бўлмаган кечикиш вақти ҳосил қилувчи механик қурилмага эга бўлади.

Релени кечикиш вақти механизми маълум вақтга ростлаш вақтини ўрнатиш (уставка) дейилади. Релени токка боғлиқ бўлмаган кечикиш вақти механизми маълум ростлаш чегарасига (масалан 0 дан 4 сек гача)эга бўлади[5].


Билвосита таъсир қилувчи реле. Ҳозирга замон реле ҳимоясида ЭТ (электромагнит ток релеси) ва РТ(индукцион релелар) кенг қўлланилади.
3-расмда ЭТ-500 электромагнит ток релесини схемаси кўрсатилган. Электромагнит ток релеси магнит ўтказгич (1) дан иборат бўлиб, унинг чиқиб турган қутбларига чулғамлар (2) жойлашган. Реле ўқига пўлат якорь (8), қарши таъсир қилувчи спираль пружинанинг(3) битта учи ва қўзғалувчан контакт кўприкчаси (6) маҳкамланган. Бундан ташқари реледа қўзғалмас оператив ток занжирига уланадиган контактлар (7) белгиланган ишга тушиш токи шкаласи(4) ва реле чулғамларини туташтирувчи ва релени энергия тармоғига уловчи қисқичлар (9) бор. Реле шкала олдида шиша ойнаси бўлган пластмасса корпус ичига жойлашади.
Реле чулғамлари ўзаро кетма-кет ва паралел уланиши мумкин. Чулғамлар кетма-кет уланишдан паралел уланишга ўтказилганда ишга тушириш токи икки марта ортади.
Релени ишга тушиш вақти секунднинг юздан бир улушини ташкил этади[4].


3-расмда ЭТ-500 электромагнит релесининг тузилиши.

  1. магнит ўтказгич, 2- чулғамлар, 3-пружина, 4-шкала, 5- кўрсаткич, 6-контакт кўприкчаси, контактлар, 8- якорь, 9- қисқич.



Бевосита таъсир этувчи реле. Бевосита таъсир этувчи релеларга РТМ ва РТВ типдаги релелар киради. Улар виключатель юритмаси ичига қурилади. РТМ релесининг тузилиши ва уни улаш схемаси 4-расмда кўрсатилган.


Реленинг ишлаш принципи соленоиднинг электромагнит хоссаларига асосланган.



  1. ток трансформатори, 2- ўзак, 3- чулғам, 4- ўзак тепкиси, 5- юритма ричаги, 6-переключатель

Реле чуғами(3) ток ўлчаш трансформаторининг (1) иккиламчи чулғамига уланади. Реле чулғамидан белгиланган ишга тушиш токига тенг ва ундан кўпроқ ток ўтганда ўзак (2) соленоид ичига тортилади. Ўзак тепкиси(4) виключатель юритмасининг ричагига(5) урилади, натижада юритма очилади ва виключатель узилади.
Линия узилгандан кейин ток трансформаторининг (1) иккиламчи чулғамидан ток ўтмайди ва релени ўзаги пастга тушади. 5, 7, 9, 11, 13 ва 15 А ли ток белгилаш учун реледа чулғам ўрамлари сонинг переключатели бўлади. РТВ релеси (маълум муддат кечикиб ишлайдиган ток релеси) ҳам РТМ релеси каби тузилган. Белгиланган кечикиш вақти 0 дан 4 секгача бўлади. РТВ релесининг белгиланган токи 5, 6, 7, 8, 9 ва 10 А.
Максимал ва минимал кучланиш релеси. ЭН типидаги (электромагнитли кучланиш релеси) билвосита таъсир қилувчи кучланиш релеси бураладиган якорли қилиб ишлаб чиқарилади. Уларнинг конструкцияси ЭТ типидаги максимал ток релеси конструкциясига ўхшайди. (3-расмга қаранг). ЭН релесиЭТ релесидан кучланишни ўлчаш трансформаторига уланадиган кучланиш чулғами борлиги билан фарқ қилади.
Минимал кучланиш релеси кучланиш камайишини сезади ва кучланиш белгиланган кучланиш қийматигача ёки ундан ҳам камайганда ишга тушади, шунинг учун ҳам бу реленинг якори кучланиш нормал бўлганда магнит ўтказгич қутбларига тортилади, унинг қарши таъсир қилувчи пружинаси эса буралган ҳолатда бўлади.
Максимал кучланиш релеси кучланиш кўпайишидан таъсирланади ва унинг якори магнит ўтказгич қутбларига кучланиш белгиланган кучланиш қийматига етганда ёки ундан ортиб кетганда тортилади. Бевосита таъсир этувчи минимал кучланиш релеси кенг қўлланилади[3, 5].
қувват йўналишининг индукцион релеси. Бундай релелар бир томонга йўналган махсус ҳимоя схемаларида ишлатилади. Бу релелар ёрдамида икки томонлама энергия билан таъминланувчи электр тармоқларидаги ҳимоянинг (танлаб олиб) ишлаши таъминланади. Кенг қўлланиладиган РБМ типидаги қувват релеси 5-расмда кўрсатилган.

Реле чулғами орқали ток ўтганда роторни кесиб ўтувчи Ф1 ва Ф2 магнит оқимлари ҳосил бўлади ва роторда уюрма ток индукцияланади. Уюрма токлар билан чулғамнинг магнит оқими орасидаги ўзаро таъсирдан буровчи момент ҳосил бўлади. Буровчи момент реле чулғамидаги токнинг (қувватнинг) йўналишига қараб ротор ва қўғалувчан контактларни маълум томонга буради. Ротор соат стрелкаси йўналишида бурилганда реле контактлари туташади, қарши томонга бурилганда эса реле контактлари очиқлигича қолади. Роторнинг бурилиш бурчаги тиргаклар балан чекланади. Шундай қилиб, бу реле қувват катталиги ва йўналишидан таъсирланади. Бундай релеларни ишга туширувчи қувват қиймати кичкина бўлади ва ростланмайди[6].

Асосий релелар билан биргаликда ҳимоя схемаларида ёрдамчи релелар ҳам ишлатилади. Улар ўзларига билвосита таъсир этувчи асосий релелар таъсирида қўшимча операцияларни бажаради. Ёрдамчи релелар жумласига вақт релеси, оралиқ реле ва сигнал берувчи релелар киради. Уларни ишлаш принципи электромагнит принципига асосланган бўлиб ўзгарувчан ва ўзгармас опаератив токда ишлайди.


Ярим ўтказгичли реле. ВА-50 типли автоматик виключателларга ярим ўтказгичли ҳимоя блоклари ўрнатилади, унда учта реле бўлиб, улар: кутиш вақтига боғлиқли ўта юкланиш, фазалараро қисқа туташув ва ер билан қисқа туташувдан ҳимоя учун мўлжалланган. Реле микросхема кўринишида бажарилган.
Ҳозирги вақтда электр таъминот тизимида ВА-50 типли автоматик виключателлар билан бир қаторда «электрон» ва А3700 типли автоматлар қўлланилмоқда. Улар яримўтказгичли ҳимоялар билан жиҳозланган, ҳимоя қурилмалари ўта юкланиш ва фазалараро туташувдан таъсирланиб ишлайди. Унда ер билан қисқа туташувдан ҳимоя кўзда тутилмаган, бу унинг камчилигидир[7, 8].
6-расмда «электрон» ва А3700 автоматик виключателларни блок ҳимояси учун ток релесини схемаси келтирилган.
Частота релеси. Электр таъминоти тизимида индукцион частота релеларидан кенг фойдаланилади. Лекин улар кучланишни ўзгаришига сезгир, ундан таъсирланиб ишлаб кетиш мумкин, бу унинг камчилигидир. РИ-1 типли релелар бундай камчиликдан холидир. Уларда сигнал частотасидан таъсирланувчи элемент бор. Схема киришида кучланишни (u) частотасини ўзгариши схема чиқишида u1 ва u2 кучланишлар орасидаги  бурчакни ўзгаришига олиб келади[8].


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling