Мундарижа Кириш Асосий кисм


Download 0.86 Mb.
bet2/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1327864
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrodvigatellar (Diplom ishi)

Электодвигателлар
Маълум электр схемаси асосида йиғилган ва электр тармоғи ёки қурилмасининг маълум участкасини назорат қилиб турувчи бир ёки бир нечта реледан иборат бўлган автоматик қурилма реле ҳимояси дейилади.
Назорат қилиб туриладиган участканинг нормал бўлмаган иш режимининг характерига қараб реле ҳимояси виключателни автоматик узади ёки огоҳлантириш занжирини улайди.
Нормал бўлмаган иш режими рўй берганида тезлик билан узиш зарурияти бўлмаганда реле ҳимояси огоҳлантирувчи сигнал беради. Масалан, ортиқча юкланиш содир бўлган ҳолда, чунки уни линияни узмасдан бартараф қилиш мумкин. Айрим холларда реле ҳимояси қурилмаси авария рўй берганида истеъмолчиларнинг энергия билан таъминланишини автоматик тиклаш учун мўлжалланган автоматик қурилмаларни ишга туширади.
Реле ҳимоясига қўйиладиган асосий талаблардан бири улар ишининг селектив (танлаб оладиган) бўлишидир.
Селектив иш деб ҳимоянинг шундай таъсирига айтиладики, у бузилган жойга энг яқин турган виключателни узади, яъни авария содир бўлган участкани узади.
1-расмда реле ҳимоясининг энг оддий радиал электр тармоқларида танлаб ишлашини тушунтириб берувчи схема кўрсатилган. қисқа туташув вужудга келган момент билан виключателни узиш моменти орасида сунъий равишда вақт сақлаш йўли билан танлаб олиш шароити яратилади[3].


қисқа туташув токи қисқа туташув нуқтасига Л-1, Л-2ва Л-3 линиялар орқали, яъни ҳар бири максимал ток ҳимояси билан жихозланган виключателлар орқали ўтади.


Бу ҳимояларнинг ҳар бири ишга тушади ва ўзининг виключателини узиши мумкин.
Селектив иш талабларига кўра, занжирнинг бузилган учаскаси охирги виключател билан узилиши керак, чунки ундан олдинги виключателлар узилса, истеъмолчиларни таъминлаш линиялари яхши бўлган Б ва В (ёки фақат В) нимстанциялардан энергия билан таъминланиши тўхтаб қолади .
Реле ҳимоясининг селектив ишлашини таъминлаш учун бу ҳолда маълум вақт кечикиб ишловчи вақт релеси ўрнатилади. Кечикиш вақти охирги нимстанциядан энергия манбаи йўналишда, одатда 0,5 сек босқичда белгиланади. Мураккаб электр тармоқларида ҳимоянинг селектив иши фақат кечикиш вақти билан эмас, балки ҳимоя ва реленинг махсус схемалари воситасида ҳам таъминланади. Кўпчилик ҳолларда тез ишлайдиган ҳимоя қўлланилади. Бу ҳимоя фақат ҳимоя қилинаётган учаскадаги носозликни сезади ва шунинг учун ҳам улар селективлиги жиҳатдан бошқа ҳимоялар билан боғланган эмас.
Ҳимоя қурилмасига қўйиладиган бошқа талаблар жумласига тезкорлик, сезгирлик ва ишончлилик киради[4].
Тезкорлик. Шкастланган участка тезлик билан электр тармоғидан узилиши керак. Бу ўз навбатида авария токи таъсирини камайтиради, яъни шкастланиш олдини олади ёки участка оз шкастланади. Ишлаб чиқаришда ишлатилаётган виключателларни тезкорлиги ~ 0,01 ÷ 0,2 сек.
Ишга тушиш вақтига қараб ҳимоялар тез ишлайдиган ҳимоя (0,04 ÷ 0,1 сек) ва вақт сақлаб ишлайдиган ҳимояга бўлинади.
Сезувчанлик. Сезувчанлик деганда минимал қисқа туташув токида релели ҳимоя тизимини ишлаб кетишига тушинамиз. Сезувчанликни минимал қисқа туташув токини (Iкт.мin) ҳимояни ишлаб кетиш токига (Iхис) нисбати билан ифодалаш мумкин.
Kcқ (Iкт.мin)| (Iхис)
Сезгир ҳимоя ҳимоя қилинаётган қурилмани нормал режимдан четга чиқишини сезиб, шкастланиш оқибатларини шкастланиш бошланишидаёқ анча камайтиради.
Ишончлилик. Ишончли ҳимоя аниқ ва бузилмасдан ишлаши керак. Бунга схемани тўғри танлаш, сифатли асбоблар ўрнатиш, сифатли монтаж қилиш ва релели ҳимоядан тўғри фойдаланш билан эришилади.
Реле ҳимоясининг тузилиш схемаси.
2-расмда реле ҳимоясининг ишлаш принципини тушунтириб берувчи схема кўрсатилган. Реле ҳимояси асосий ва қўшимча релелардан ва иш, оператив импульслар юбориладиган электр занжирлардан иборат бўлади[3].
қабул қилиш органи (ВО) иш импульси датчикларига боғланган релелар асосий реле дейилади. Бу релелар ҳимоя қилинаётган занжир иш режиминг ўзгаришини ўзи сезиб, ҳимоянинг бошқа тизими учун ишга туширувчи реле ҳисобланади.
Схемада ток трансформатори (ТТ) иш импульси датчиги ҳисобланади. Асосий релени қабул қилиш органи билан бирлаштирилган иккиламчи чулғам иш занжирини ҳосил қилади. Иш импульсларининг миқдори ва даври ўзгарувчан бўлиб, ҳимоя қилинган участка электр катталикларини ўзгаришига пропорционал равишда ўзгаради.
қабул қилиш органининг оператив занжирга уланган реле ёрдамчи реле дейилади. Бу релелар ёрдамчи функцияларни –кечикиш вақтини ҳосил қиладиган, сигнал занжирларини улайдиган ва ҳакозо бўлади.

Оператив занжирлар битта релени ижро этувчи органи бошқа релени қабул қилиш органи билан ва виключател юритмасининг узувчи ғалтаги билан сигнални ўзаро бирлаштиради. Оператив занжирлар электр токи билан оператив ток манбаидан таъминланади.
Маълум реле ишга тушганида, яъни уларнинг контактлари туташганда (ёки ажралганда) оператив импульслар ҳосил бўлади.
Оператив импульслар токини катталиги доимо бир хил бўлиб, унинг қиймати оператив ток манбаининг кучланиши ва занжир қаршилигига боғлиқ бўлади.
2-расмда келтирилган ҳимоя схемаси қўйидагича ишлайди: Ток трансформаторидан келган иш импульсини қиймати олдиндан берилган қийматдан катта бўлгандагина ток релеси 1 (асосий реле) ишга тушади. Реле (1) ишга тушганда оператив занжирни вақт релесининг (2) қабул қилувчи органига туташтиради, вақт релеси (2) эса маълум вақтдан кейин (олдиндан берилган) ишга тушиб, янги оператив занжирни оралиқ реленинг (3) чулғамига туташтиради. Бу реленинг ижро этувчи органи мазкур ҳолда икки жуфт туташтириш контактига эга бўлади. Оралиқ реле (3) ишга тушгандан кейин иккита янги оператив занжирлар, виключател юритмасининг узиш электромагнити ва виключателнинг автоматик узилганлиги тўғрисида дарак берувчи товуш сигнали занжири ҳосил бўлади. Узилган виключател ҳимоя қилинаётган участка занжирини ажратади. Ток трансформаторини чуғамларида ток йўқолади ва ҳамма релелар бошланғич ҳолатга қайтади[3].
Релели ҳимоя схемасининг асосий параметрлари:

  1. Ҳимояни ишлаб кетиш токи;


2. Релени ишлаб кетиш токи;


Бу ерда: Кт- ток трансформаторини трансформациялаш коэффициенти


Км – мустахкамлик коэффициенти
Кк- релени қайтиш коэффициенти ( )
Iюмт-юкламани максимал токи
Iк- релени дастлабки ҳолатга қайтиш токи
Кс- схема коэффициенти.
Оператив ток. Релели ҳимоя, автоматика ва сигнализация занжирларини таъминот токи оператив ток дейилади. Унда ўзгарувчан ток 100В, 127В, 220В ва ўзгармас ток 110В, 220В. Ўзгармас ток манбаи сифатида аккумлятор ишлатилади ва улар иш жараёнида тўғриловчи қурилмалар ёрдамида зарядлаб турилади. Ўзгарувчан ток манбаи сифатида шахсий эҳтиёж трансформаторлари ишлатилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling