Мундарижа Кириш Асосий кисм


Download 0.86 Mb.
bet1/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1327864
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrodvigatellar (Diplom ishi)


Мундарижа
1.Кириш…………………………………………………………………...…..2
2.Асосий кисм………...…………………………………………………...….4
3.Техника хавфсизлиги.………………………………………………........28
4.Хулоса.......…………………..……………………………………...............33
5.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………….….34

Кириш

Ўзбекистон Республикаси хукумати ва президенти олиб борётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакат ҳаётини барча жавҳаларини ривожлантиришга, айниқса ёш авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар республикамизнинг келажагидир. Бу шарафли вазифани бажариш ўқувчилар зиммасига тушади. Шу сабабли юксак малакали ўқувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.


Ўзбекистон республикаси “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш дастури” да кўрсатиб ўтилганидек ўқув-тарбия мазмуни ва сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, юксак, касбий, маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб бериши юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Маълумки янги турдаги ўқув муассасаларнинг педагог ва муҳандис-педагогларга бўлган талабини қондириш манбалари олий ўқув юртида педагоглар тайёрлаш, шу пайтгача касб-ҳунар таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келган педагоглар ҳамда муҳандис педагоглар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ҳисобланади. Шундай экан, ҳозирги кунда касб-ҳунар тизимида касбий таълим ўқитувчиларнинг малакасини ошириш шакли ва мазмунини такомиллаштириш, кадрларнинг касбий билимларини ва амалий кўникмаларини шакллантириш долзарб муаммолардандир.
Мустақил мамлакатимиз халқининг ўсиб бораётган моддий иқтисодиётларини ҳар томонлама қондириш масаласини ҳал этишда тикувчилик ишлаб чиқариш корхоналарини зиммасига ҳам муҳим вазифалар юкланади. Бу вазифаларни бажариш учун кийимларни моделлашни мукаммаллаштириш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий қилиш, тикувчилик корхоналарини энг янги жиҳозлар билан таъминлаш талаб қилинади.
Ҳозирги вақтда тикувчилик ишлаб чиқариш жуда кенг тармоқ бўлиб, унда автоматлаштириш ва механизациялаштиришнинг илғор воситалари ва компютер техникаси, фан-техника ютуқларидан кенг фойдаланилади. Буларнинг барчаси тикувчи мутахассислардан юқори билимли бўлиши, маҳорат ва малака оширишни талаб қилади. Хусусий мулкчиликка кенг йўл берилиши натижасида кичик ва ўрта корхоналар, хусусан тикувчилик корхоналари ривож топаётганлиги бу талабни янада ошириб юборади.
Бу вазифаларни бажариш учун кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор берилиши лозим. Тикувчилик корхоналари учун мутахассис кадрлар касб-ҳунар коллежларида тайёрланади. Бу коллежлар учун кийим тикиш технологиясини мукаммал биладиган педагог кадрлар тайёрлаш эса олий ўқув юртлари зиммасидадир. Касб таълими йўналиши бўйича тайёрланаётган талабалар кийимларини якка буюртма асосида ва оммавий тарзда ишлаб чиқаришда янги замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналар ҳамда мосламалардан фойдаланилган ҳолда барча талабларга жавоб берадиган махсулотлар тайёрлашни билиши зарур.
Бундан ташқари бугунги кунда замонавий кадрлар олдига қўйилаётган янги бир муҳим вазифалардан бири – малакали мутахассисилар сифатида ўзлигининг, ўз қобилиятини, индивидуаллигини, шахсий фазилат ҳамда ҳислатларини билган ҳолда меҳнатни оқилона, илмий асосда ташкил этиш ва ижтимоий фойдали меҳнатнинг барча соҳаларида иқтидорли касб соҳиби сифатида фаолият юритишга қаратилган.
Қадимдан инсоният атмосферада электр ҳодисаларини — учқунни кузатганлар. Бундан икки минг йил олдин электр ҳодисалари — ишқаланиш орқали жисмларда электр ҳосил қилишни, ишқаланган янтарь (янтарь грекча сўз бўлиб, — электрон демакдир) ва бошқа моддалар енгил буюмларни тортишини кузатганлар. Электр ҳодисаларини ўрганиш эса XVII асрдан ривожлана бошлади.
Электр ҳодисаларини ўрганишда биринчи муваффақиятга XVIII асрнинг ўрталарида эришилди. Россияда Ломоносов, Америкада Франклинлар тажрибада атмосферадаги электр ҳодисалари билан ишқаланиш вақтида ҳосил бўлган электрланиш ўртасида умумийлик бор эканлигини исбот қилдилар. Кучли яшин ёки учқун ҳамда қоронғи хонада сочни тараганда пайдо бўладиган учқунлар бир-биридан масштаб жиҳатидан фарқ қиладиган ҳаводаги электр разрядлари экан.
Электрни миқдорий жиҳатдан ўрганиш учун Рихман биринчи электроскопни ихтиро қилди. У юпқа ипга боғланган металл линейкадан иборатдир. Электрланиш вақтида ип линейкадан маълум бурчакга четланганлигини кузатди ва транспортёр билан ўлчади.
Ломоносов атмосфера электрнинг назариясини яратди. Бу назарияга кўра, атмосфера ҳавоси узлуксиз ҳаракатда бўлади. Куёш нурлари ер сиртини қизитади, у ўз навбатида унга яқин бўлган ҳаво қатламини иситади. Иситилган ҳаво юқорига кўтарилади, унинг ўрнига атмосферанинг юқори қатламидан оғир ҳаво тушади. Бир-бирига нисбатан ҳаракат қилаётган ҳаво массаси ишқаланиш туфайли зарядланади ва у катта масштабда ишқаланиш туфайли электрланишни амалга оширади.
Электр ҳодисаларининг табиатини тушунтириш бошланганидан сўнг унинг амалий қўлланилишига ҳам эришилди. Атмосфера электрланишидан сақланиш учун Франклин яшин қайтаргич ишлаб чиқди (металл пластинка яшинни ерга ўтказиб юборади).
Шу тажрибалар асосида Франклин иккита турли хил жинсли электр суюқлиги бўлишлигини айтди ва ҳозирги замон терминалогиясини киритди. Терини шиша таёқчага ишқалашда тўпланган зарядни терида пайдо бўлган “мусбат” деб, жунни смола таёкчасига ишкалаганда тўпланган зарядни “манфий” деб атади. Тажрибалар натижасида шундай хулосага келиндики, бир хил зарядлар бир-бирини итаради, турли хил ишорали зарядлар бир-бирига тортилади. Улар тенг миқдорда қўшилганда нейтраллашади. Шундан сўнг зарядларнинг сақланиш қонуни кашф қилинди. Жисмларнинг барча электрланиш жараёнларида зарядларининг алгебраик йиғиндиси ўзгармай қолади. Физиканинг кейинги ютуқлари кўрсатдики, бу қонун атом ва ядро жараёнлари учун ҳам ўринли экан. Электр зарядининг атом тузилиши ва энг майда элементар заряд бор эканлиги 1909 йилда Р. Милликен томонидан тажрибада топилди. Электр токининг магнит таъсири Эрстед томонидан очилмагунча магнетизм ҳақидаги таълимот алоҳида ўрганилиб келинди. Доимий магнитнинг қонунлари чуқур ўрганилиб, иккита магнит қутби бор эканлиги, бу қутблар ўртасида ўзаро таъсир мавжудлиги: ҳар хил қутблар бир-бирини тортиши, бир хил қутблар эса бир-бирини итариши аниқланди. Магнит қутблари учун Кулон қонуни ўринли эканлиги исбот этилди. Вебер ҳар қандай доимий магнит элементар магнитлар йиғиндисидан иборат деган назарияни яратди.
Кейинчалик, электр токининг магнит таъсири ўрганилгандан кейин Вебернинг бу “молекуляр магнитлар” термини Ампер томонидан унга эквивалент бўлган “молекуляр токлар” термини билан алмаштирилди. Кейинчалик Ампер томонидан элементар электр диполи билан магнит диполининг ҳосил қилган магнит майдонларининг эквивалентлиги исбот қилинди.
Ҳозирги замон физикасида ҳамма жисмлар атомлардан тузилганлиги тўлиқ исбот қилинган. Атомни ядроси бўлиб, ядро тизимида мусбат зарядлар, протонлар бор. Ядро атрофида қобиқларда электронлар ҳаракатланади. Ядрода протонлар сони электронлар сонига тенг ва протоннинг заряди е =1,6 10-19 Кл. Шунинг учун жисмлар қандай мураккаб тузилишига эга бўлмасин, улар атомлардан ташкил топганлиги учун жисмлар нормал шароитда зарядга эга бўлмайди. Агар бирор сабаб билан жисмлар зарядланса (масалан ишқаланиш йўли билан) электронлар бир жисмдан иккинчисига ўтиши мумкин. Масалан, шишадан шойига. У ҳолда шиша мусбат зарядланади шойи эса манфий зарядга эга бўлади. Турли жисмларни ишқаланиши натижасида турли ишорали заряд билан зарядланиш юз беради, бунга тенг кучлилик, яъни инвариантлик дейилади. Ҳамма ҳолда ҳам, зарядлар тақсимотидаги асосий қонун, зарядларни сақланиш қонунидир. Ҳамма вақт жисмдан олинган манфий ёки мусбат зарядларнинг сони бир-бирига тенг бўлиб, уларнинг йиғиндиси 0 га тенг бўлади. Бу дегани зарядлар умуман йўқолиб кетади дегани эмас. Жисмларни таркибидаги атомларни мусбат ва манфий зарядлари қатъий тақсимланади. Тинч ҳолатда электр зарядлар атрофида статик характерга эга бўлган яъни доимий электр майдони бўлади. Бу майдон юқорида айтганимиздек потенциал характерга эга, яъни майдон ҳосил қилувчи заряд атрофида бошқа заряди берк контур орқали ҳаракат қилишда бажарилган ишлар йиғиндиси 0 га тенг. Электр заряди ҳаракатга келиши билан унинг атрофида электр майдон ўзгаради. Магнит майдони бу ўтказгичлардаги эркин электронлар ҳаракати натижасида ҳосил бўлган электр токидир.
1895 йилда А.С. Попов томонидан симсиз телеграф – радио ихтиро қилиниши билан бошланди. Бу даврдаги алоқа қурилмалари пассив элементлардан: симлар, индуктивлик ғалтаклари, магнитлар, резисторлар, конденсаторлар, электромеханик қурилмалар (алмашлаб улагичлар, реле ва бошқалар) дан иборат эди.
Ҳозирги вақтда принципиал янги прогрессив технологиялар қаторига электрон нурли, плазмали, импульсли, биологик мембранали, кимевий ва бошқа технологиялар киради. Улар меҳнат унумдорлигини оширишга, ресурслардан фойдаланиш эффективлигини оширишга, ишлаб чиқаришда энергия ва материал-ларни сарфланишини камайтиришга имкон беради. Электр технологиялар ҳам шу прогрессив техноло-гиялар қаторига киради. Электротехнология тушун-часида электр токи, электр еки магнит майдонни тўғридан-тўғри ишлатилиши кўзда тутилади, яъни уларни энергиясини технологик объектга тўппа-тўғри келтирилиб, уни иш зонасида энергияни бошқа турларига айлантирилади (иссиқликка, кимёвий, механик энергияга ва бошқаларга). Бу жараён берилган технологик вазифани бажаришни таъминлайди. Элек-тротехнология халқ хўжалигини деярли ҳамма соха-ларида илмий-техника тараққиетини белгилайди. Электротехнологик усулларини қўллаш кўп холларда меҳнат унумдорлигини оширишга, махсулотни сифа-тини яхшилашга, буюмларни ишончлилигини оши-ришга, меҳнат сарфларини камайтиришга, ишчи жараёнларни автоматлаштиришга, олдиндан белгилаб олинган хусусиятларга эга янги материаллар ва махсу-лотларни олишга, технологик жараёнларни жадаллашга, меҳнат ва материалларни яхшилашга ва ишлаб чиқа-ришни атроф муҳитга зиёнли таъсирини камайтиришга олиб келади.
1800 йилда Вольта деган олим электр кимё генераторлари яратишидан бошласа бўлади. Бу билан электр токини иссиқлик ва маг-нитавий таъсири топилган. Шу йилни ўзида Англия-ликлар сувни электролиз қилишди ва хоказо. Масалан академик Петров 1802 йилда 1700 вольтлик ва қуввати 85 ватт бўлган батарея ясаб, электр ёйи ходисасини топди ва уни металларни эритишга, электр билан ёритиш ва металларни оксидлардан тиклаш учун ишлатиш мумкинлигини асослади. Кейин электроосмос, ишқорий металларни олишни электролитик услуби, галванопластинка, галваностегия ходисалари кашф этилди, электрокимё манбалар кашф этилганлиги электротермия ва электрокимё дейиладиган электротехнологияни сохаларини пайдо бўлишига олиб келади. Электротехникани тез ривожланиши ва етарли арзон электр энергияни ишлаб чиқилиши энергияни кўп истеъмол қиладиган электротехник жараёнларни ривожланишига олиб келади. Булар алюминий ишлаб чиқиш (натижада алюминий қимматбаҳо материал бўлмай қолади), карборунд ва кальций карбитини ишлаб чиқиши ва юқори сифатли пўлатларни ишлаб чиқилишидир. 19 асрни 60 йилларида электросварка кашф этилган, аммо бу амалда яна 20 йилдан кейин ишлатила бошлади. 19 аср охирида электрометаллургия, яъни металларни рудадан электр ёй печларида олиш, мис ва цинкни саноат масштабларида олиш, юқори частотали токни ишлов берилаётган материалларни ўзида иссиқлик чиқариш учун ишлатиш бошланган.
Инсоният моддий ишлаб чиқариш маданиятининг ривожланиш даражаси биринчи галда энергия манбаини ҳосил қилиш ва уни ишлатиш билан аниқланади. Бунинг ишлатилиши, кейинги I00 йил ичида эса, электр қувватидан фойдаланиш, саноатнинг ривожланишида техник инқилобини келтирди ва социал муносабатларда ҳал қилувчи ахамиятга эга бўлди.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling