Мундарижа Кириш Асосий кисм


Иссиқлик релелари ёрдамида асосан узоқ муддат ишлайдиган электродвигателлар ҳимояланади


Download 0.86 Mb.
bet5/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1327864
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrodvigatellar (Diplom ishi)

Иссиқлик релелари ёрдамида асосан узоқ муддат ишлайдиган электродвигателлар ҳимояланади.

Электр исссиқлик релесини номинал токи Iр.ном ва уни қиздиргичини номинал токи Iн.ном электродвигателни номинал токидан аниқланади.




Созланадиган релеларни асосий параметрларларидан бири уларни номинал уставка токидир (Iу.ном). Бундай релелар учун ҳам қўйидаги шарт бажарилиши керак.


Таъкидлаш лозимки, иссиқлик ва электр иссиқлик релеларини ҳимоя ҳарактеристикалари электродвигателларни иссиқликдан ўта юкланиш ҳарактеристикалари билан яхши мос эмас. Бундай релеларни асосий камчилиги асосий параметрларини етарли стабил эмаслигидир. Маълумки, ўта юкланиш токларини кўп мартали таъсири натижасида релени асосий элементи бўлган биметалл пластинка материалини структураси ўзгаради. Бир йиллик фойдаланишдан кейин А3100 типли автоматларни ишлаб кетиш вақти бир неча марта ортган, уларни ҳимоя характеристикаларини атроф мухит температурсига ҳам боғлиқлигини таъкидлаш лозим[8].
қизишдан ҳимоя. Бундай ҳимоя тизимида электродвигател чулғамининг қизишдан таъсирланувчи датчиклардан (ўлчов ўзгарткичлар) фойдаланилади. Датчиклар сифатида температура релеси ва терморезисторлар ишлатиади, улар статор чулғамини олди қисмига ўрнатилади.
Температура релесини биметалл элементи статор чулғамини иссиқлигидан қизийди ва маълум температурага етганда контактлари ажралиб контакторни узади.
Кучланиши 1 кВ гача бўлган электродвигателларни терморезисторлардан фойдаланиб, қизишдан ҳимоя қилувчи кўплаб схемалар мавжуд[10, 11].
9-расмда халқ хўжалигида ишлатиладиган электродвигателлар учун УВТЗ-2 типли қизишдан ҳимоя тизимини схемаси келтирилган. Схемада терморезистор сифатида позистордан фойдаланилган. Позистор махсус металл қотишмадан тайёрланган бўлиб, температура ортиши билан уни қаршилиги ортади.

9-расм. Электродвигателни қизишдан ҳимоя қурилмаси.
Бажарувчи механизм сифатида KL ўзгармас ток релеси ишлатилган. Позисторлар RK унга кетма-кет қилиб уланган. Релени электр энергия таъминоти VD1 диод, VD2 стабилитрон, R1 қаршилик ва C1 конденсатордан ташкил топган нормаллаштирилган тўғрилагичдан таъминланади. Рухсат этилган температураларда позистор қаршилиги R150450 Ом бўлади ва реле KL ишга тушган ҳолатда, ўзини контактлари билан КМ контактор занжирини туташтирган бўлади. Авария ҳолатларида, яъни электродвигател чулғамини температураси кескин ошиб кетганда ва белгиланган қийматга етганда позистор қаршилиги кескин ошади, реле чулғамидаги ток камаяди ва реле бошланғич ҳолатга қайтади. Контактор катушкаси занжиридаги контактлари ажралади, электродвигател ишдан тўхтайди. УВТЗ-2 қурилмаси нуль симни узилишида ҳам ҳимоя вазифасини бажаради. Нуль сим узилганда KL реле чулғамидаги кучланиш йўқолади ва электродвигател ўчирилади[11].
Фаза узилишидан ҳимоя. 10-расмда фаза узилишидан ҳимоя схемаларидан намуналар келтирилган.
Биринчи схемада (а) F1-F3 сақлагичлардан бирортаси куйганда тегишли назорат релеси чулғамида КS1-KS3 кучланиш юзага келади, релени нормал ёпиқ контакти очилиб КМ контактор занжирини узади ва электродвигател ишдан тўхтайди. Иккинчи схемада (б) битта реледан (KV) фойдаланилган. Фаза йўқолганда статор чулғами нейтралини сурилишдан таъсирланади. Бунда уставкали кучланиш релеси ёки уставкал ток релесидан фойдаланиш мумкин[12].



10-расм. Электродвигателларни фаза узилишидан ҳимоялаш схемалари.


Минимал кучланишдан ҳимоя. Агарда ҳимоялаш тизимида автомат виключатель контактор ёки магнитли ишга туширгич бўлса минимал кучланишдан ҳимоя бажарилади. Бунда қўшимча реле талаб этилмайди. 11-расмда магнитли ишга туширгичли схема келтирилган.
КМ катушкада кучланиш пасайганда уни бош занжиридаги контактлари узилади ва элекродвигател ишдан тўхтайди. Кучланиш тикланганда магнитли ишга туширгич автоматик равишда уланмайди, бунинг учун SB кнопкани босиш керак. Агарда бошқариш занжирида махсус калит SA ишлатилса (11а-расм) ёки бошқариш занжири алоҳида манбага уланган бўлса (11б-расм) миниамал кучланишдан ҳимоялашда кучланиш релеси KV қўлланилади, у U(0.250.7) Uном кучанишда КМ контактор катушкасини ушлаб турувчи занжирини ажратади. 11-а расмдаги схемада кучланиш тикланганда контактор автоматик равишда уланади, яъни электродвигателни автоматик равишда қайта улайди. Мухим электродвигателни бошқариш схемаси, ҳимояси ва автоматикаси контактор ёки ишга туширгични қайта уланишини белгиланган вақтда кучланиш тиклангандан сўнг бажариш лозим. 11в-расмда кечикиш вақтини KL реле юзага келтиради. Бу схемани камчилиги шундаки, электродвигател оператив ўчирилганда дарҳол ишдан тўхтамайди, балки релени ҳаяллаш вақтидан кўпроқ вақт ўтгандан сўнг ишдан тўхтайди. Шу вақт давомида ўчириш кнопкасини SB2 босиб туриш лозим бўлади[8].
Ҳозирги вақтда термодатчиклар функциясини бажарувчи ўта сезгир температурани назорат қилувчи ва кўрсатувчи микросхема асосида йиғилга қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда19.
Бундай қурилмалар ёрдамида температурани -600С дан 1000С оралиғида 0,20С аниқлик билан бошқариш мумкин.
қурилмани асосий элементи HGI суюқ кристалли ДД2 микросхемали аналог –рақамли ўзгарткичдир. қурилмада датчик сифатида кучланиш температура коэффициенти 2мВ0С бўлган кремний диодидан фойдаланилган.
К1019ЕМ1 микросхемалар – термодатчикларни чиқиш кучланиши температурадан чизиқли боғланишига эга. Улар температурани ўлчов, назорат ва ростлаш қурилмаларида қўлланилади19.


11-расм. Электродвигателни минимал кучланишдан ҳимоя схемалари.

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ЁHҒИH ХАВФСИЗЛИГИ
Меҳнат тўғри ташкил этилганда ва меҳнат хавфсизлиги ҳамда саноат санитарияси стандартлари системанинг асосий талаблари бажарилганда хавфсиз меҳнат шароитлари яратилган.
Хавфсизлик системасиинг асосий талаблари корҳоналарда шикастланиш, лат ейиш, жароҳатланиш, куйиш, заҳарланиш, электр токи уриши, кўзга бирор нарса тушиши хавфи буткул бартарф қилиган хавфсиз меҳнат шароитларини ярилтишдан иборат.
Хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланиши учун саноат санитарияси талабига риоя қилиш муҳим ахамиятга эга. Уларга қуйидагилар киради: ишланадиган хоналар ва иш ўрнини доимо тоза сақлаш улар етарли ва даражада ва оқилона ёритилган бўлиши берилган иситиш ва шамоллатиш нормалари таъмниланиши зарарли газлар нур ва юқори частатолари энергиялар таъсири ўз вақтида бартараф қилиниши, шунингдек шовқин батамом бартараф ёки анча пайсаллашрилиш зарур.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling