Мундарижа Кириш Асосий кисм


Download 0.86 Mb.
bet4/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1327864
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrodvigatellar (Diplom ishi)


6-расм Ярим ўтказгичли ток релесини схемаси







1.3 Электродвигателлар химоясига қўйиладиган талаблар
ва химоя турлари.
Электродвигателлар релели химояси двигателларни ички шикастланишдан хавфли нонормал иш режимларидан таъсирланиб ишлаб кетади. Хавфли бўлмаган нонормал иш режимларида релели химоя двигателларни ишдан тўхтатмаслиги зарур. Электродвигателларни химояси оддий ва арзон бўлиши керак, чунки мураккаб ва қиммат бахо химоя ўзини оқламайди. Мураккаб химоя асосан катта қувватли Р≥2000 кВт электродвигателлар учун қўлланилади. Мухим механизмларни релели химояси ўзини мукамммаллиги билан ажралиб туриши зарур [8]. Ишлаб чиқариш корхоналарини тўхтовсиз ишлашини таъминлашда электродвигателларни ўз-ўзидан ишга тушиши мухим аҳамиятга эга. Бунда электродвигателлар релели химоя тизими хавфли нонормал иш режими содир бўлганда электр энергия таъминотидан ажратилади ва хавфли нонормал иш режими бартараф этилгандан сўнг электр энергия тармоғига ўз-ўзидан қайта уланиши керак. Мисол учун электр тармоғида қисқа муддатли кучланиш пасайиши юз берганда ёки электродвигателлар автоматик равишда резерв энергия манбасига қайта уланганда. Ишлаб чиқаришда асинхрон электродвигателлар кўплаб ишлатилади, шунинг учун уларни химоя тизимига катта аҳамият берилади [9].
Электродвигателларда кўп учрайдиган шикастланишлардан асосийси уларни статор чулғамидаги фазалараро қисқа туташувдир. Фазалараро қисқа туташув катта бузилишга олиб келади ва электр тармоғидаги кучланишни пасайиб кетишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида электр тармоғига уланган бошқа истеъмолчиларни нормал иш режимига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун электродвигателларни фазалараро қисқа туташув шикастланишдан химоя албатта бўлиши керак. Электродвигателлар статор чулғамини бир фазали ер билан қисқа туташуви унча хавфли эмас, чунки улар изоляцияли нейтрал билан ишлайди. Ер билан қисқа туташув токи 5÷10 А бўлганда электродвигателларга ер билан қисқа туташувдан химоя тизими ўрнатилади. Статорни бир фазасидаги ўрамларда қисқа туташувдан химоя тизими хозир қўлланилмайди, чунки уни таъминлашни оддий усули йўқ.
Электродвигателларни барча нонормал иш режимларида уни чулғамидан катта ток ўтади. Катта токни иссиқлик таъсири хавфли ҳисобланади. Номинал токка нисбатан ўта юкланиш токи неча марта катта бўлса, рухсат этилган ўта юкланиш вақти шунча кичик бўлади. Катта токни юзага келишига асосий сабаблар механизмларни айланувчи қисмлардаги технологик катта юкламалар ва электр таъминот тармоғида кучланишни пасайиб кетишидир, бундай ҳолатларда асосий қизишдан химоя тизими қўлланилади [8].

1.4 Кучланиши 1кВ гача бўлган электродвигателларни релели химояси.

Кучланиши 1 кВ гача бўлган асинхрон двигателлар халқ хўжалигида кўплаб ишлатиди. Уларни қуввати нисбатан катта эмас ва нархи ҳам арзон. Бундай электродвигателларни химояси ва автоматикаси ўзининг оддийлиги, мукаммаллиги ва арзонлиги билан ажралиб туриши керак. Бу талабларни оддий воситалар билан бажарилган химоя ва автоматика қуилмалари таъминлайди: эрувчан сақлагичлар, автоматлар, иссиқлик релелари ва магнитли ишга туширгичлар. Агарда коммутацион аппарат сифатида контактордан фойдаланилса химоя ва автоматика қурилмаси ўзгарувчан оператив токда бажарилади.
қисқа туташувдан химоя. Эрувчан сақлагичлар билан химояда электродвигателни ҳар бир фазасига алоҳида сақлагич ўрнатилади. Сақлагич ва уни эрувчан қуймаси қуйидагича танланади [8].


сақлагич учун
эрувчан қуйма учун

Бу ерда: Iр.max-максимал ишчи ток,сақлагичдан ўтувчи


Kотс~1.1÷1.25- коэффициент
Iпер~ қисқа муддатли ўта юкланиш токи
Uс- тармоқ кучланиши.
Бунда максимал ишчи ток (Iр.мах) сифатида электродвигателни номинал токидан олинади, қисқа муддатли юкланиш токи эса (Iпер) электродвигателни ишга тушириш токига тенг бўлади. Электродвигателларни автоматлар ёрдамида ҳимоялаш сақлагичлар ёрдамида ҳимоялашга нисбатан анча мукаммал. Автоматлар ёрдамида қисқа туташувдан, ўта юкланишдан ва кучланишни пасайиб кетишидан ҳимоялаш мумкин. Автоматни ишлаб кетиш токи қўйидаги шартларга асосан танланади[8].

Бу ерда: kсх-схема коэффициенти.
қисқа туташувдан максимал ток релелари ёрдамида ҳимоялаш токни кесиб қўйиш (токовой отсечка) кўринишда бажарилади. Бунинг учун асосан ҳар хил номинал токга ҳисобланган электромагнит релеларидан фойдаланилади(РЭВ-200, РЭВ-570). 7-расмда электродвигателни қисқа туташув ва ўта юкланишдан ҳимоялаш схемаси келтирилган. КА1-КА3 ток релеси статор чулғамини ҳар бир фазасига уланади . Бирор реле ишлаб кетса КМ контактор катушкаси занжиридаги КА1-КА3 ни тегишли контакти ажралади ва электродвигател электр тармоғидан ажралади. Ҳимоялаш схемасида ҳаяллаш вақти кўзда тутилмаган, ҳимоя тизими қисқа муддатли носозликда ишлаб кетиши мумкин.

7-расм. Электродвигателни қисқа туташув ва ўта юкланишдан ҳимоялаш схемаси.
Ўта юкланишдан ҳимоя. Ўта юкланишда катта ток (номинал токдан катта) юзага келади ва электродвигател чулғамларини температураси ортади, шунинг учун бундай нонормал иш режимларида токни ортиб кетишдан таъсирланувчи токли ҳимоя ёки қизишдан ҳимоя схемаси қўлланилади. Токли ҳимоя электромеханик, яримўтказгичли ёки иссиқлик релелари ёрдамида бажарилади. Ўта юкланишдан ҳимоялаш тизими қисқа муддатли ўта юкланишда ишлаб кетмаслиги зарур, шунинг учун у кечикиш вақтига эга ва у ўчиришга, огоҳлантиришга ёки механизмни юксизлантиришга команда беради .
Электромагнитли ҳимоялаш схемасида (7-расм) ток релеси, двигател фазасига уланган ва вақт релеси мавжуд. (КА4 ва КТ релелар)
Релени ишлаб кетиш токи қўйидаги шартларни қаноатлантириши зарур:


Бу ерда: kотсқ1.1÷1.2 ва kвқ 0,8 [8]
КТ релени ҳаяллаш вақти электродвигателни нормал шга тушириш вақтидан (t 3с) катта бўлиши керак. Узоқ муддатли ўта юкланишда ва ишга тушиш вақти чўзилиб кетганда вақт релеси ишлаб кетишига улгуради ва КМ контактор катушкаси занжиридаги КТ контактни ажратиб электродвигателни ўчиради.
Ўта юкланишдан ҳимоя тизимларида яримўтказгичли (рацепителли) автоматлар қўлланилганда ҳимоялаш самарадорли ҳисобланади, агарда қўйидаги шарт бажарилса

Бу шарт «электрон» автоматлар учун бажарилмайди, чунки уларни қайтиш коэффициенти кичик (kвқ0,75) ва kотсқ1,3….1,5. А3700, «электрон» автоматлар t қ 4 ÷16 сек оралиғида ростланувчи кечикиш вақтига эга. Бу нормал ишга тушииш режимида ҳимояни ишлаб кетмаслигини таъминлайди.



Агарда электродвигател электр тармоғига магнитли ишга туширгич орқали уланса ўта юкланишдан ҳимоялаш учун иссиқлик релеси қўлланилади. Электродвигателни иккита фазада ишлашдан ҳимоялашда магнитли ишга туширгични 2 та электр иссиқлик релеси бўлиши керак. (8-расмда KST1 ва KST2 ). Электр иссиқлик релесини асосий элементи биметалл пластинкадир. Фаза узилганда электр иссиқлик релеси электродвигателни дарҳол эмас, балки бироз вақтдан сўнг узади[9].


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling