Мундарижа Кириш Асосий кисм


Download 0.86 Mb.
bet6/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1327864
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrodvigatellar (Diplom ishi)

ОДАМ ОРГАНИЗИМНГА ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ФИЗИОЛОГИК ТАЪСИРИ
Радиоаппаратураларни таъмир қилиш ва ўрнатиш ишларини бажаришда очиқ ёки ёмон изоляцияланган ток ўтувчи қисмларга ёки изоляциясининг шикастланиши натижасида кучланиш остида қолган корпусга тегиб кетиш оқибатида электр токи уриши энг жиддий хавфдир.
Одам организмига токнинг таъсир этиши турли тарзда намоён бўлади мускуллар тортишиб қолади ва юрак фалаж бўлади нафас олиш органлари шикастланади ва қон таркиби ўзгаради.
Ток урганда электр ёки баъзан баданни куйдиради. Одам организимга токнинг таъсир этиш даражаси токнинг катталиги частотаси таъсир қилиш давомлилиги токнинг ўтиш йўли ва одамнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.
Ток катталиги 20—25 мА (ўзгарувчан ток учун) ва 40—45мА (ўзгармас ток учун) бўлганда қўл мускуллари тортишиб қолади баъзи ҳолларда фалажланади бунинг натижасида ток урган киши ток ўтадиган қисмлардан ўзини ажрата олмай қолади. 100 мА. ток инсони ҳалок қилади.
Юқори частотали (50 кГц ва ундан юқори) ток кишиларни жароҳатламайди лекин баданни куйдириши мумкин. Бундан ташқари улар одамни тез чарчайдиган ва боши оғрийдиган қилиб қўяди ток частотаси камайган ва токнинг одамга таъсир қилиб туриш вақти ортгани сайин токдан шикастланиш хавфи ортади. 50 Гц частотали саноат токи ва бошдан, кўкрак қафасидан, шунингдек, тана ўқи бўйлаб (қўл-оёқ-ер) ўтган ток одам учун енг хавфлидир. Битта қўлнинг иккита бармоғи орасидан ва оёғидан оёғига ўтган ток хавфсизроқ бўлади .
Кучлаш ортиши билан токдан шикастланиш хавфи ортади. Қуруқ муҳит учун 42 В гача ва нам мухит учун 12 В кучланиш нисбатдан хавфсиздир.
Ҳаддан ташқари кўп терлайдиган, юраги, нерв системаси касал ва маст кишиларга ток хавфсизроқ таъсир этади.
Одамнинг электр токдан шикастланиш даражаси у ишлайдиган хонага ва биринчи навбатда полга кўп даражада боғлиқ. Тахтдан ва асфалтдан қилинган қуруқ поллар амалда ток ўтказмайди бетон темир-бетон тупроқ ва ғишт поллар ҳатто бир оз намланганда ҳам электр токига кўрсатадиган хоналарда токдан шикастланиш хавфи ортади.

РАДИОПРИЁМНИКЛАРНИ ТАЪМИР ҚИЛИШ ВА РОСТЛАШДА
МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ
Радиоприёмникларани таъмир қилиш ва ростлашда меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қаътий риоя килиш керак. Нуқсонни бартараф қилишдан олдин таъминлаш симнинг вилкасини электр тармоғи розеткасидан чиқариб олиш ва конденсаторлар пластиначаларига асбоблар ёрдамида уларни зарядсизлаш лозим.
Асбоблар (отвёрткалар, ўткир жағли, ясси жағли омбирлар)нинг дастаси изолятсияланган ўлчов приболари симларинннг изоляцияси нуқсонсиз бўлиши керак.
Кавшарлашда кўпи билан 42 В кучланаш билан таъминланадиган ковиядан фойдаланиш тавсия этилади. 127—220 Вли тармоқдан таъминланадиган ковияларнинг спирали билан ўзаги орасидаги изоляцияси тешилган бўлса, улардан фойдаланиш ҳаёт учун хавфлидир. Майда элементлар (резисторлар, кондепсаторлар, очиқ симлар)ни пинцет ёки ясси жағли омбир билан ушлаш лозим, Кучланиш берилган радиоприёмникни монтаж қилиш тақиқланади. Кавшарлаш жараёнида соғлик учун зарарли буғлар ажралиб чиқиши туфайли, таъмир ишларни бажариладиган хона тортувчи вентиляторлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Кучланиш берилган радиоприёмникни фақат созлаш, ростлаш, режимларини ўлчаш ва ёмон контактларини топиш учун таъмир қилиш ва текшириш мумкин. Токдан шикастланишнинг олдини олиш учун шассини ерга улаб қўйиш зарур. Узун енгли кийим ёки енгликлар кийиб, битта қўл билан ишлаш лозим. Радиоприёмникни ерга уланган конструкциялар (марказий иситиш системаси батареялари) яқинида таъмир қилиш тақиқланадн.
Шуни эсда тутиш керакки, иш ҳолатида баъзи лампаларнинг баллонлари анча юқори температурагача қизийди, шунинг учун таъмир қилаётганда уларга тасодифан тегиб кетганда ҳам теккан жойни куйдириши мумкин. Тармоқка уланган радиоаппаратнинг очиқ схемаси билан ишлаётганда ишловчининг ёнида (1м дан кам оралиқда) яна битта одам туриши керак. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда у шикастланганга ёрдам беради. Уланган радиоприёмник, ўлчов аппаратураси ва электр асбобларни назоратсиз колдириш ман этилади.

ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Шикастланганга биринчи ёрдам кўрсатиш натижаси уни ток таъсиридан халос этиш тезлигига ҳамда ёрдам кўрсатаётганнинг топқирлиги ва маҳоратига боғлиқ.
Агар шикастланган одам нафас олмаётган, юраги, томири урмаётган бўлса уни ўлган деб ҳисоблаб бўлмайди.
Биринчи навбатда аппаратни тармоқдан узиб, одамни дарҳол ток таъсиридан халос этиш керак агар у баландда бўлса, унинг полга ёки ерга йиқилиб тушмаслиги чораларини кўриш даркор. Агар ток маибаин узиб бўлмаса, у зумда резина қўлқоп, қуруқ кийим, қуруқ таёқ ёки ток ўтказмайдиган биронта бошқа нарсалардан фойдаланиб одамни ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш керак. Агар ток урган одам кафел, бетон пол ёки зах полда ётган бўлса, унга ёрдам беришдан олдин қуруқ тахта, резина пояндоз устига чиқиб ёки калиш кийиб олиш зарур.
Кучланиш таъсирида бўлган одам танасининг очиқ қисмларига ҳимояланмаган қўл билан тегиш мумкин эмас, чунки бу ҳолда ёрдам кўрсатаётган одамнинг ўзи электр токидан шикастланади.
Биринчи ёрдам чораларини электр токи таъсиридан озод этилгандан кейин одам қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ. Бу ҳолатни аниқлаш учун шикастланган кишини дарҳол қуруқ қаттиқ юзага чалқанчасига ётқизш ёқа тугмаларни ечиш, нафас олишни текшириш (кўкрак қафасининг кўтарилишига ёки нафас олиш органларининг қимирлашига қараб).
Билак артериясида томир уришини ва кўз қорачиғи ҳолатиин (кенгайган қорачиғ миянинг орқа билан таъминланиши кескин эканлигини билдиради) текшириш керак.
Агар ток урган одам хушнга кела бошласа, уня кулай холат. да ёткизиш, устига бнронта иссик парса ташлаш ва то врач кед-гунча тинч колдирнш лозим. Шикастланган одаига харакатла-аашга, айникса, вшлашив давои эттнришга аело руясат этмасляк нерак, чунжя электр тока ургандан кейнн орир твшкн аломатлар булиаса хам кейинчалик унннг ахволи ёионлашвши иумкнн.
Агар ток урган одам бехуш бўлсаю, лекин нафас олиши ва томир уряши турғун бўлса, у ҳолда уни қулай вазиятда ётқизиш, кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, навшадил спирти, сув пуркаш лозим, дарҳол врач чақириш керак.
Агар шикастланган одам ёмон нафас олаётган бўлса, унга сунънй нафас олдириш ва врач келгунча юрагини тўхтовсиз мас­саж қилиш лозим.
Ток урганга ёрдам кўрсатишда ҳар бир секунд қимматли бўлади, шунинг учун биринчи ёрдамни дарҳол ва иложи борича ҳодиса рўй берган жойда кўрсатиш зарур.

СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШНИНГ ВА ЮРАКНИ ТАШҚАРИДАН МАССАЖ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ.
Электр токида шикастланган кишини ҳар хил суний нафас олдириш усуллари ёрдамида тирилтириш мумкин. Уларниаг аксарияти шикастланган кишининг кўкрак қафасини вақт-вақтида минутига 16...18 марта частота билан мажбурий равишда сиқиб ва кенгайтириб сунъий нафас олдириш ва нафас чиқаришга асосланган.
Юракни билвосита массаж қилиш билан бир вақтда “Оғиздан оғизга” усулида сунъий нафас олдириш энг самарали усулардан ҳисобланади. Сунънй иафас олдиришни электр токи урган кишини ток тасиридан озод этгандан кейин дарҳол бошлаш ва ижобий натижага эришгунгача бетўхтов давом эттириш лозим. Агар у сунънй нафас олдириш вақтида лаблари ёки киприкларини қимирлатса ёҳуд ҳиқилдоғи (қўштомоқ) билан ютинса, унинг мустақил нафас ола билишни текшириш керак. У нафас ола бошлагандан кейин сунъий нафас олдиришни тўхтатиш лозим, чунки бу фақат эарар етказиши мумкин. Агар тирилгандан сўнг бир неча дақиқа ўтгач, у мустақил нафас олмаса, сунъий нафас олдиришни давом эттириш керак.
Сунънй нафас олдирищдан олдин, шикастланганнинг оғзини шилимшиқдан тозалаш зарур. Пастки жағни олдинга суриб уни очиш мумкин. Бунинг учун пастки жағ бурчакларининг орқасига бармоқларини қўйиб ва бош бармоқларни унинг чеккасига тираб, пастки жағни олдинга шундай тортиш керакки бунда пастки жағ устки жардан олдинга чиқадиган бўлсин. Агар бу йўл билан оғзини очиб бўлмаса, оғиз бурчакларига, жағ тишлари орасига, металл пластинка, қошиқ дастаси екн шунга ўхшаш нарса қўйиб, улар ёрдамида тишни очиш лозим. Бунда жуда эҳтиёт бўлиш зарур, тишни синдириб кўриш мумкин.
“Оғиздан оғизга” усулида сунъий нафас олдириш шундан иборатки, ёрдам бераётган киши шикастланганинг ўпкасига махсус мосламалар ёрдамида ёки бевосита оғиз ёхуд бурун орқали ўзининг ўпкасидан ҳаво юборади. Бу усул жуда самаралидир, чунки бир марта қазо юборилганда шикастланганинг бошқа усулдагиларга қараганда 4 марта кўп бўлади. Сунъий нафас олдиришга мўлжалланган диаметри 8...12 мм ва узунлиги 60 ва 1 мм.ли иквита резина ёки эгилувчан пластмасса қанча бўлакларидан ва резинадан қирқиб олинган овал кўринишдан тузилгаи. Найчалар узунлиги 40 мм.ли металл ёки қаттиқ пластмас­са трубкага тортиб кийгизилган. Резина бўлакларининг учма-уч келган жойларига тортиб кийгизиб энг ҳосил қилинади.

“Оғиздан оғизга” усулида сунъий нафас олдириш учун, шикастланган кишини чалқанчасига ётқизиб, очилгаи оғзига трубкани катта ёшли узун учи билан, ёшларга қисқа учи билан киритиш керак. Бунда шикастлаиганнинг тили орқага тортилиб нафас олиш йўлини бекитиб (қўймаслигига, шунингдек, оғизга киритилган трубка қизилўнгачга эмас, балки ҳалқумга киришига эътибор бериш керак. Шикастланганнинг бошини орқага ташлаш, гавдани остига қўлня қўйиш, иккинчи қўл билан эса унинг пешонасини шундай босиш кераки, энгаги бўйин билан бир чизиқда жойлашган бўлсин.






Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling