Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари


Download 162.93 Kb.
bet6/19
Sana20.06.2023
Hajmi162.93 Kb.
#1629055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Эльбрус БМИ

Узатиш мосламалари. Энергия ва ахборотларни етказиш учун тугалланган функционал ускуналар. Бунга электр узатиш линиялари, иссиқлик ўтказгичлар, турли вазифали қувур ўтказгичлар, радиореле линиялари, алоқа кабел линиялари иншоотлари ва қатор шунга ўхшаш объектлардир.
Булар машина-двигателдан иш машиналарига электр, иссиқлик, механик энергияни узатишга, шунингдек, суюқ ва газсимон моддаларни бир объектдан бошқа объетга етказиб беришга хизмат қилади.
Машина ва ускуналар – асосий воситаларнинг энг асосий тури ҳисобланади ва ўз навбатида қуйидаги гурухлардан таркиб топади:

  • энергетик ускуналарга -- куч машина ва жиҳозлари электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган ёки уни механик харакат энергиясига айлантириб берадиган генератор-машиналар, двигател машиналар (қозонхоналар, буғ двигателлари, турбиналар, куч трансформаторлари ва бошқалар) дир;

  • иш машиналари ва ускуналарига - мехнат предметларига механик, термик, кимёвий ёки бошқа йўсинда технологик ишлов беришга, уларни ишлаб чиқариш жараёнида қўзғатиш, қазиб олиш, эритиш, тайёрлашга хизмат қиладиган қурилмалар (станоклар, аппаратлар, агрегатлар)дир;

  • Ўлчов ва ростлаш мосламаларига маълумотларини таҳлили қилиш, қайта ишлаш ва тақдим қилиш учун ўлчов асбоблари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш жараёнларини созлаш ускуналари , блокировка аппаратураси, диспетчер назоратининг чизикли ускуналари, сигнализация иншоотлари ва ускуналари, диспечер назоратининг марказий ва трансляция пунктлари, самолётларни бошқаришнинг ерга жойлашган радионавигация воситалари ;

– радиомаяклар, локация қурилмалари. Учиш-қўниш йўлакларининг ёруғлик техник иншоотлари. Шунингдек тарозилар, дозаторлар, манометрлар, термостатлар, илмий-тадқиқот лабараториялари, сейсмик станциялар аппаратураси ва бошқалар киради;

  • Бошқа машина ва ускуналарга -- юқорида санаб ўтилмаган машина ва жиҳозлар (ўт ўчириш ва бошқа махсус машиналар) киради.

Транспорт воситалари - одамлар ва юкларни ташиш учун мўлжалланган харакат воситалари – темир йўл харакат таркиби; сув транспорти харакат таркиби; автомобиль транспорти харакат таркиби; ҳаво транспорти харакат таркиби; шаҳар транспорти харакат таркиби, шунингдек бошқа турдаги транспорт воситалари киради. Бошқа турдаги транспорт воситаларига юк ва одамларни ташишга мўлжалланган маҳсус кузовли транспорт воситалари киритилиши мумкин.
Асосий вазифалари юк ва одам ташиш учун эмас, балки ишлаб чиқариш ёки хўжалик-маиший вазифалар ҳисобланган ихтисослаштирилган ва қайтадан ускуналанган автомобиллар ва автомобил ва трактор тиркамалари, темир йўл вагонлари (кўчма электростанциялар, кўчма трансформатор ускуналари, кўчма устахоналар, вагон-лабараториялар, кўчма диагностик ускуналар, вагон-уйлар, кўчма ошхоналар, магазинлар, душхоналар, клублар, идоралар ва шу кабилар) транспорт воситалари эмас, тегишли вазифани бажарувчи харакатдаги корхоналар деб ҳисобланади ва бинолар (тегишли стационар корхоналарга ўхшаб) ва ускуналар сифатида ҳисобга олинади.
Тасниф объекти бўлиб барча асбоблари ва жиҳхозлари билан ҳар бир алоҳида объект ҳисобланади.
Тасниф объекти бўлиб, хар бир катта ҳайвон ҳисобланади.

Download 162.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling