Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари
Download 162.93 Kb.
|
Эльбрус БМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Битирув малакавий ишнинг назарий ва услубий асослари.
- Битирув малакавий ишнинг таркиби.
- 1.1. Асосий воситаларнинг иқтисодий моҳияти, туркумланиши ва баҳолаш.
- Асосий воситалар
Битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги.
«SALVE» HTMнинг технологик хусусиятларини асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишга таъсирини асосланди; «SALVE» HTMда асосий воситалар ҳисоби ва аудитининг амалдаги ҳолатини атрофлича тадқиқ этилди; асосий воситалар ҳаракатини бухгалтерия счетларида акс эттиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди; «SALVE» HTMда асосий воситаларни аудиторлик текширувдан ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Битирув малакавий ишнинг назарий ва услубий асослари. Битирув малакавий ишнинг назарий асосини Ўзбекистонлик ва хорижий иқтисодчи олимларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит масалалари билан боёлиқ илмий ишлари ташкил қилади. Битирув малакавий ишнинг предметини тадқиқ қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонунларидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидан, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисобот маълумотларидан кенг фойдаланилди ва шулар асосида илмий-тадқиқот иши амалга оширилди. Битирув малакавий ишнинг услубий асослари бўлиб илмий билишнинг диалектик методи, шунингдек, етакчи иқтисодчи олимларнинг илмий изланишлари хизмат қилади. Битирув малакавий ишнинг таркиби. Битирув малакавий иш кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати хамда иловалардан иборат. I БОБ. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари 1.1. Асосий воситаларнинг иқтисодий моҳияти, туркумланиши ва баҳолаш. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида мулкчилик шаклидан катъий назар хўжалик субъектларининг самарали фаолияти учун шарт-шароит яратиб бериш, юридик шахслар мол-мулкини тегишли тартибда баҳоланиб, ҳисобга олиниб, солиққа тортилишини таъминлаш, барча солиқ турлари каби мол-мулк солиғига тортиладиган базани хам такомиллаштириб бориш муҳимдир. Ҳозирги кунгача мол-мулкларни солиққа тортиш, ҳисобланган солиқларни ундириш билан боғлик бир қатор мунозаравий ва амалий тусдаги ҳал қилинмаган ва такомиллаштирилмаган муаммолар мавжуд бўлган. Ҳозирги шароитда аста секинлик билан ушбу муаммолар ҳал этилиб мол-мулк солиғи бўйича хам меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилмокда. Жумладан юридик шахслар мол – мулклари, уларнинг таркиби, қандай тартибда ҳисобга олиниши, қандай мулкларни солиққа тортиш мақсадга мувофиклигию, қандай мулкларни солиққа тортишда имтиёзлар қўллаш лозим ҳамда юридик шахсларни мол-мулкини қайта баҳолаш каби масалалар ҳал этилиши юридик шахслар мол-мулк солиғини такомиллаштиришда муҳим ахамият касб этади. Асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар; 2 5-сон БХМС асосий воситаларга киритишга тавсия қиладиган асосий мезонлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: махсулот ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатишда), бошқаришда узоқ вакт давомида, яъни давомийлиги 1 йилдан кўп фойдали хизмат муддатида фойдаланиш; корхона ушбу активларни кейинрок қайта сотишни режалаштирмайди; корхонага келажакда иқтисодий фойда келтиришга қодирлиги. Қуйидагилар асосий воситалар бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари ҳисобланади: - асосий воситаларнинг киримини, корхонадаги харакати ва ҳисобдан ўчириш, ўз вақтида тегишли хужжатларга асосан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш; - асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш; - асосий воситалар жўнатилганда молиявий натижалар тўғрисида аниқ маълумотлар олишни таъминлаш; - солиқ тўловларни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни аниқ ҳисоблаш имконини таъминлаш; - асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш; - асосий воситалар нақдлиги ва уларнинг харакатини тўғрисидаги статистик ва бухгалерия ҳисобларида талаб қилинган маълумотларни бериш имкониятини яратиш ва х.к. Download 162.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling