Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


Тадқиқот босқичлари, ташкил қилиниши ва қўлланилган методикалар тавсифи


Download 292 Kb.
bet6/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

2.1. Тадқиқот босқичлари, ташкил қилиниши ва қўлланилган методикалар тавсифи

Спорт жамоаларидаги расмий ва норасмий лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини ўрганиш мақсадида биз бир нечта босқичда тадқиқотлар олиб бордик.


Тадқиқотимиз объектини Қарши олимпия захиралари колледжи, ҳамда Қарши Давлат Университети жисмоний тарбия факультети футбол командалари аъзолари ташкил этди.
Тадқиқотимизнинг биринчи босқичида биз командалар аъзолари ва тренерлар билан суҳбат-интервью ўтказдик ҳамда команда лидерларининг ўйинга салбий таъсири ҳақида маълумотлар олишга ҳаракат қилдик. Бир вақтнинг ўзида Дж.Морено социометрия методидан фойдаландик. “Спортчи-спортчи” тизимидаги шахслараро ўзаро муносабатлар тузилмасини ўрганиш параметрик метод бўйича олиб борилди.
Тадқиқотнинг иккинчи босқичида командадаги расмий ва норасмий лидерларнинг шахслилик хусусиятларини аниқлаш мақсадида психогеометрия тестидан фойдаландик. Психогеометрия тести шахсни аниқлашдаги энг қулай ва амалий методика бўлиб, А.А.Алексеева ва Л.И.Громоваларнинг фикрича ҳар қандай кишининг характер типи ва психологик қиёфасини тез ва аниқ ташхис этишга имкон беради. Мазкур методика шахснинг характерологик хусусиятларини аниқ ва равшан бир шаклда тавсиф этиш билан бирга турли ҳаётий вазиятларда киши ўзини қандай тутишини, хатти-ҳаракатларини билишга ёрдам беради .
Психиогеометрия методикаси илк бор АҚШда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг муаллифи Сюзен Деллингер ҳисобланади. Ушбу методика орқали 85% аниқликда ташхисий маълумотлар олганлиги боис дунёда кенг оммалашган. Методика асосан индивидуал тарзда ўтказилади ва тадқиқотларни бошлашдан аввал синалувчига қуйидагича йўриқнома берилади: “Расмда келтирилган бешта шаклга қаранг (квадрат, “учбурчак”, “тўғри тўртбурчак”, доира ва “зигзаг”). Улар орасидан сизнинг ўзлигингизни мужассам этган шаклни танланг. Агар иккилансангиз, эътиборингизни тортган биринчи шаклни танланг ва бу шаклни биринчи рақам билан ёзиб қўйинг. Сўнгра қолган шаклларни ҳам шу тартибда танланг, яъни иккинчи, учинчи ва ҳоказо” .
Бинобарин, методикани ўтказиш тартиби жуда оддий бўлиб, унинг талқини ҳам унчалик катта қийинчилик туғдирмайди. Биринчи танлаган шакл бу текширилувчининг асосий, марказий шакли ҳисобланади. Бу шакл унинг устунлик қилувчи муҳим характер хусусиятларини аниқлаш имконини беради. қолган тўртта шакл биринчи (асосий) шакл хусусиятларини у ёки бу даражада “безаб” туриши мумкин. Охирги шакл эса синалувчининг тегишли хусусиятни рад этишини, яъни унга мос келмаган хислатни кўрсатади.
Демак, ҳар бир шакл ўзида муракаб психологик жиҳатларни қамраб олади ва қуйида уларнинг қисқача психологик тавсифи келтирилади. (1- илова)
Ганс Айзенкнинг индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш тести психологик тадқиқотларда, ташхис амалиётида энг кўп ишлатиладиган классик тестлар сирасига киради ва кишининг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга мўлжаллангандир . Методика 57 саволдан иборат бўлиб, йўриқномага биноан маъқул келган саволга “ҳа”, маъқул келмаган саволга “йўқ” деб жавоб берилиши керак. Тестда “нейротизм”, “экстраверсия”, “интроверсия” ва “ёлғон” шкалалари мавжуд бўлиб, унинг афзал томонларидан бири, асосан, гуруҳий ва индивидуал тадқиқотлар ўтказиш мумкинлигидадир. Текширилувчиларга берилган саволлар оддий бўлиб, кишини ўйлашга мажбур қилмайди. Хуллас, ушбу тадқиқотда синалувчиларнинг индивидуал-типологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида мазкур методиканинг 57 саволдан иборат бўлган вариантини ишлатишга қарор қилдик . Методикани ўтказиш жараёнида текширилувчиларга қуйидагича йўриқнома берилади: “Сиздан қуйидаги саволларга “ҳа” ёки “йўқ” тарзида жавоб бериш сўралади. Саволлар устида узоқ ўйламай, хаёлингизга келган биринчи жавобни беришга ҳаракат қилинг”.
Методика ўтказиб бўлингач уни таҳлил қилиш бошланади. Жавоб варақасида “ҳа” ва “йўқ” жавоблари бўйича махсус калит ишлаб чиқилган ва шу калитга асосан учта кўрсаткич олинади – экстраверсия-интроверсия, нейротизм ва ёлғон шкаласи .

Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling