Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


БОБ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ


Download 292 Kb.
bet8/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

3 БОБ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ


3.1. Расмий ва норасми лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари

Юқорида таъкидлаганимиздек, тадқиқотимизнинг биринчи босқичида биз тренер ва спортчилар билан суҳбат-интервьб ўтказдик. Суҳбат-интервью давомида командадаги психологик иқлимнинг ўзига хослиги, шахслараро муносабатлар хусусиятлари, расмий ва норасмий лидерларга спортчиларнинг муносабати, айнан ўйин пайтида уларнинг ўйинга ижобий ва салбий таъсири бўйича маълумотлар тўпланди.


Суҳбат-интервью давомида шу нарса маълум бўдики, командадаги расмий лидерлар бу асосан команда сардорларидир. Улар кўпинча тренер томонидан тайинланади ва расмий характерга эга бўлади. Бу тоифа лидерлар машқ жараёнларида тренернинг “ўнг қўли” ҳисобланишади. Суҳбат-интервью натижасида шу нарса маълум бўлдики, “спортчи-спортчи” муносабатари гарчи горизонтал асосга эга бўлса-да, расмий лидерлар билан бошқа спортчилар ўртасидаги муносабатлар кўпинча одатдагидек горизонтал эмас, балки вертикал характерга эга бўлар экан. Команданинг бошқа аъзолари расмий лидер ўйин вазиятида ҳаддан гарчи ўйин маромини тезлаштиришга, самарадорликни оширишга ҳисса қўшса-да, мусобақаларда муваффақиятсизликка учраётган вазиятда, шунингдек ўйиндан кейин улар билан ниҳоятда қўпол муомалада бўлиб, гўёки уларни камситиш даражасигача ҳам борар экан. Ўйин вазиятидаги расмий лидернинг бошқа командадошларига муносабати кўпинча спотчиларнинг психологик ҳолатини салбий томонга ўзгаришига, ҳафсаласи пир бўлиши олиб келар экан. Шунингдек команда аъзолари расмий лидернинг ўйинни бошқара олиши, қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олиш қобилиятининг устунлигини эътироф этишган бўлсалар-да, расмий лидернинг ўзларига нисбатан муносабатларида бирмунча норозилик билдирдилар. Суҳбат чоғида спортчилар расмий лидер аниқ белгиланган вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган гуруҳ ҳаракатларида ишни яхши ташкил эта олиши, команда аъзоларини фаоллаштиришда яхши стимул ҳисобланиши билан ажралиб туради. Ишларни такомиллаштириш борасида яхши таклифлар ва ғояларга эга бўлади. Командадаги шахслараро муносабатларга кам эътибор қаратади. Ўз манфаатлари ва команда аъзоларининг хотиржамлигини ишдаги муваффақиятлар йўлида қурбон қилади. Команда аъзоларининг таъкидлашича расмий лидер стрессли вазиятларда команда аъзолари билан мулоқотга киришиш, вазиятни ҳал қилиши бирмунча мураккаб, чунки, муомалада кўпинча юқоридан вертикал позицияда туради.
Командада норасмий характерга эга бўлган лидерлар, яъни “эмоционал” лидерлар ҳақида команда аъзоларининг фикри бир мунча бошқачароқ кўринишда намоён бўлди. Маъълум бўлишича “эмоционал” лидер кўпинча норасмий вазиятларда, ўйиндан ташқари ҳолатларда спортчилар билан яхши муносабатларга киришади. Командалар аъзолари фикрича, эмоционал лидернинг бошқа шерикларга муносабати расмий лидерникидан анча юқори. “У одамларни кўпроқ тушунади, қийин вазиятда руҳан қўллаб-қувватлай олади”. Бироқ тренерларнинг эмоционал лидерлар ҳақидаги фикри бироз бошқачароқ тусда эканлиги маълум бўлди. Уларнинг фикрича расмий лидердан фарқли равишда норасмий лидерлар ишда ташаббускорлик ва ҳаракатчанлик, тиришқоқликни намоён қилмайдилар, кутилмаган вазиятлардан чиқиб кетишда креативликни намойиш қилмайдилар, ўйиннинг кульминацион нуқталарида паст самара берадилар ва аксинча ютқазаётган лаҳзаларда команда аъзоларини қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириш ўрнига уларда хавотирланишни кучайтириб юборадилар. Мазкур натижалар жуда кўп муаллифлар натижалари билан мос келади.
Социометрия методи натижалари 1-жадвалда келтирилган. Жадвалдан кўриниб турибдики, барча командалардан 16 нафар расмий лидерлар ажратиб олинган, “эмоционал” лидерлар 24 нафарни, аутсайдерлар 20 нафарни ташкил этади. Жадвални таҳлил қиладиган бўлсак, айнан “эмоционал” лидерларнинг ўйинга салбий кўрсатиш даражаси расмий лидерлардан ҳам, аутсайдерлардан ҳам юқорироқ эканлигини кўрамиз. Демак, бундан шундай хулоса келиб чиқадики, гарчи “эмоционал” лидерлар командадаги психологик иқлимнинг мўътадил бўлиши, команда аъзолари ўртасидаги ўзаро шахслараро муносабатларнинг муқимлигига ҳисса қўшсалар-да, мусобақа шароитида, ўйин пайтида фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатар эканлар. Демак, эмоционал ёки норасмий лидерларнинг ижобий томонларини ҳисобга олган ҳолда уларда ҳақиқий лидерликка оид психологик хусусиятларни уларда шакллантириш амалий жиҳатдан жуда муҳим эканлиги бундан кўриниб турибди.
1-расм Командаларда расмий (инструментал), норасмий (эмоционал) лидерлар ва аутсайдерларнинг тақсимланиши

Юқорида таъкидланганидек, тадқиқотнинг иккинчи босқичида биз психогеометрик шакллар методикасидан фойдаландик.


Олинган натижалар тахлили шуни кўрсатдики, 16 нафар расмий лидерлардан 15 нафари учбурчак шаклини танлаган бўлсалар, фақат 1 нафари квадратни афзал кўрдилар (расм№ 2).
2–расмдан кўриб турибмизки, текширилувчиларнинг 30%и учбурчакни танлаганлар, биз биламизки, учбурчак шакли сардорлик тушунчаси билан боғлиқдир. “Учбурчак”лар ўзларининг сардорлигини ичкаридан ҳис қиладилар. Демак мазкур тоифа расмий лидерларнинг муҳим хусусиятларидан бири улардаги ўз мақсадларига доимий диққат-эътиборни қарата олиш ва мақсадга эришмагунча ҳаракатдан тўхтамасликдир. Уларга ҳар қандай вазиятда тез ва аниқ таҳлил қилиш қобилияти хос бўлиб, ўзига ишонганлик даражаси юқори, шу билан бирга бу тоифа инсонлар ҳар доим ўзларини ҳақ деб ҳисоблайдилар. Уларда рақобатга интилиш ва унда доим ғолиб бўлиш, таваккалчиликка мойиллик ва ўз хатоларини кўпинча тан олмаслик, қатъиятлилик ва бирсўзлилик характерли хусусиятлардан ҳисобланади. Мустақиллик ва керакли маълумотларни тез ва осон ўзлаштириш, мансабга интилиш, шу билан бирга, ўз мақсадига эришиш йўлидан ҳеч нарсадан тоймаслик, бироз худбинлик, ҳокимлик қилишга интилиш “учбурчак”ларни бошқа тоифа инсонлардан ажратиб туради.



Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling