Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


Спортчидаги низога киришиш коэффициенти


Download 292 Kb.
bet11/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

Спортчидаги низога киришиш коэффициенти

Спортчининг фойдали ҳаракатлари коэффициенти













Тренингдан олдин

Тренингдан кейин

Тренингдан олдин

Тренингдан кейин

1.

0,18

0,10

1,01

1,03

2.

0,36

0,18

0,83

0,92

3.

0,18

0,18

0,71

0,73

4.

0,00

0,00

0,65

0,70

5.

0,10

0,10

0,60

0,62

6.

0,10

0,00

0,39

0,37

7.

0,18

0,00

0,36

0,41

8.

0,27

0,18

0,29

0,34

9.

0,18

0,00

0,29

0,42

10.

0,00

0,10

0,25

0,34

11.

0,10

0,00

0,18

0,27

12.

0,00

0,10

0,16

0,24

Спортчиларнинг спорт мусобақаларидаги техник ҳаракатлари самарадорлиги ва спортчилар ўртасидаги шахслараро муносабатлардаги ўзгаришларни аниқлаш учун, Т.А.Полозова методикаси асосида спортчидаги индивидуал низолашиш ва фойдали ҳаракатлар коэффициентларидаги статистик тафовутларни ўрганибчиқдик.


Шундай қилиб, олиб борган психокоррекцион дастуримиз расмий ва норасмий лидерларнинг ўйин фаолиятига ҳамда машқлар пайтидаги салбий таъсирини йўқотишга ёрдам берди. Натижада командалардаги шахслараро муносабатарнинг мутаносиблашишига ва натижаларнинг самарадорлигига олиб келиши аниқланди.


ХУЛОСА
Шу нарса аниқки, ҳар қандай гуруҳда доимо лидер бўладиган инсон ёки инсонлар бўлади; ҳозирги вақтда ижтимоий психологияда ҳам, спорт психологиясида ҳам лидерликнинг юзага келиши бўйича бир нечта концепциялар ишлаб чиқилган. Булар “лидерлик хусусиятлари” назарияси, “лидерликнинг синтетик назарияси”, «вазиятли назария» ва бошқалар. Бугунги кунга келиб олимлар лидерликнинг қуйидаги учта маромини ажратиб кўрсатадилар: авторитар, демократик ва либерал. Спорт командасида лидер бир қанча функцияларни бажариши мумкин ва шу муносабат билан лидерлик ролларини инструментал (ишчи) ва экспрессив (эмоционал) га тафовутлаш қабул қилинган.
Спорт командасида лидер ҳар бири лидер ролида қатнашиши мумкин бўлган ўзига тенг спортчилар орасида лидер бўлиб қолади. Бу ҳолат айниқса спортдаги кичик гуруҳларга хосдир. Лидер жуда кўп ижтимоий ролларни бажаради, улардан ҳар бири конкрет билим ва кўникмаларни талаб қилади. Спортдаги муваффақиятларнинг замонавий даражаси шунчалик юқорики, бу муваффақиятларга олиб келадиган инсон имкониятлари чегараси ҳақидаги масала кўндаланг туради. Бу саволга жавоб излаш турли йўллар билан амалга оширилади, улардан бири – спортчининг психик захираларини аниқлаш ва қўллашдир. Ижтимоий-психологик заҳиралар фақатгина шахслилик хусусиятлари, яширин имкониятларни тақозо этиб қолмасдан, гуруҳий, жамоавий феноменларни ўрганишни ҳам кўзда тутади. Лидерлик гуруҳий ёки командавий феномен сифатида спорт командасининг заҳиравий имконияти сифатида қаралиши мумкин. Мазкур ишда биз лидерликнинг ижтимоий-психологик феноменини очиб беришга, унинг спорт командасидаги шахслараро муносабатларга таъсирини ўрганишга ҳаракат қилдик. Спорт жамоаларида лидерликнинг намоён бўлиш феномени тасвирлаб берилди, лидерларни илгари суриш ва уларнинг гуруҳга таъсири, шунингдек лидернинг командадаги роли, унинг характерли хусусиятлари, ўйинга ижобий ва салбий таъсири очиб берилди. Салбий оқибталарни профилактика қилиш чора тадбирлари борасидаги дастур илгари сурилди. Лидернин раҳбарлик ҳаракатлари таҳлили қуйидаги учта муҳим лидерлик функциясини ажратиш имконини беради: ташкилий, информацион ва тарбиявий. Лидернинг спорт гуруҳидаги роли жуда катта, у тренернинг энг яқин ёрдамчиси. Тан олинган лидерни билиб, тренер ўз фаолиятида унга конкрет вазифаларни юклаши мумкин, бу вазифалар асосан шахслараро низоларнинг олдини олиш ва дам олишни ташкил этиш ҳамда ижтимоий тадбирларни амалга оширишдир. Лидер томонидан турлича функциялар бажарилганлиги боис лидерлик ролларини тафовутлаш қабул қилинган. Лидерликнинг ўз гуруҳида салбий томонлари намоён бўлиши билан тўқнаш келганда тренер лидерлик роллари тафовутланиши ҳақида ҳам бош қотириши керак.
Ўтказилган тадқиқотимиз қуйидагича хулосаларга олиб келди:
1. Спорт фаолияти коллектив характерга эга, бошқа одамлар қатнашуви билан кечади ва тайёрланади. Спорт командаларида шахслараро муносабатларнинг шаклланишига объектив ва субъектив омиллар, шунингдек ижтимоий-психологик омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Ижтимоий психологик омиллардан бири бу лидерлик феноменидир.
2. Ягона мақсад билан тўпланган ҳар қандай гуруҳ, жамоада доим лидерлик хусусиятларини накмоён этадиган бир ёки бир нечта инсон ажралиб чиқади. Лидерлик инсонларнинг биргаликдаги фаолиятида энг кўп тарқалган ҳодисадир.
3. Мусобақа жараёнларидаги кутилмаган вазиятларда ва умуман ўйин шароитида команда лидерлари ҳақиқатан ҳам ўйин тақдирига қанайдир таъсир кўрсата олишлари учун улардаги салбий хусусиятларни бартараф этиш, ижобий хусусиятларни ривожлантириш лозим.
4. Тадқиқот давомида маълум бўлдики команданинг тўлиқ муваффақияти учун командада албатта якка ҳукмрон лидер бўлиши лозим, албатта бунга эришиш жуда қийин. Чунки кўпинча расмий лидер тренерларга маъқул келса-да, командадошлар томонидан ҳар доим ҳам тан олинавермайди.
5. Якка хукмрон бўла оладиган лидер эса ҳам инструментал, ҳам эмоционал лидерга хос бўлган ижобий хусусиятларни ўзида шакллантира олиши лозим. Аммо аксарият ҳолларда расмий лидерларда ўзини ўзи юқори баҳолаш, кўп ҳолатларда шерикларини менсимаслик, улар билан муомаласининг мураккаблигини кўрсак, эмоционал лидерларда гарчи инсоний хислатлар яхши ривожланган бўлса, ташаббускорлик, вазиятни қўлга олиш, мураккаб ҳолатлардан командадошларини тўплаб олиб чиқиб кета олиш қобилиятини кўрмаймиз. Шунинг учун фикримизча олиб бориладиган психокоррекцион чора-тадбирлар моҳияти айнан шундай хусусиятларни шакллантиришга қаратилган бўлмоғи лозим.


Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling