Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


Психокоррекцион дастур моҳияти ва натижалари


Download 292 Kb.
bet10/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

3.2. Психокоррекцион дастур моҳияти ва натижалари
Тадқиқотнинг тўртинчи босқичида биз лидерлик сифатлари ва индивидуал-типологик хусусиятларнинг ўйин фаолиятига, жумладан тренировка фаолиятига ҳам таъсирини ижобийлаштириш мақсадида тренинг дастури тузиб чиқдик.
Тренинг дастури лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича Браткин А.Л., Евтихов О.В., Кристофер Э., Макмэхон Г., Макшанов С.И., Мамонтов С.Ю., Фопель К. ва бошқалар тренинг ишланмаларига асосланди ҳамда спортчиларнинг психологик тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда модификация қилинди.
Тренинг мақсади расмий ва норасмий лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини профилактика қилиш, лидерлик сифатларини ривожлантириш ва орттирилган тажрибадан самарали фойдаланган ҳолда ўйин вазиятининг инқирозли лаҳзаларида улардан самарали фойдаланишга эришишдан иборат бўлди.
Ҳар бир машғулот дастурга асосан психотехник муолажалар тўплами билан таъминланди ва билим ва малакаларнинг маълум кўламини ўзлаштиришни назарда тутди, мазкур билим ва малакалар психик жараёнларни бошқаришда маълум самарага эришиш имкониятини беради.
Тренинг дастури ўз ичига турли типдаги машҳулотларни қамраб олган.
1-машғулот.
Машғулот мақсади: Лидер мақсадлари, фукнциялари бўйича таништирув машғулоти, лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича ҳар куни бажариладиган махсус ишлаб чиқилган машқлар. Синалувчиларга 12 та машқ таклиф қилинади, улар ички зўриқишлар, сиқилишларни енгишга, ўзини эркинроқ ҳис қилишга, мақсадларни аниқроқ кўришга, уларни амалга ошириш йўлларини яхшироқ билишга, ўз ички сифатларини – муваффақиятга интилиш, салбий баҳоларга нисбатан барқарорликни тарбиялашга йўналтирилган.
2-машғулот.
Машғулот мақсади: муомаланинг фаол маромини ўзлаштириш ва гуруҳда шериклик муносабатларини ривожлантириш; лидерлик хулқ-атворининг аниқ ва ёрқин белгиларини аниқлашга, лидерлик сифатларини англашга машқ қилиш. Мазкур топшириқ лидерик тренингидан олдин гуруҳни “қиздириш”ни назарда тутади. Қатнашчилар ўйин кўринишида тасаввур қиладиган ва муҳокама этадиган материаллар машғулотларнинг барча блоклари учун йўналиш ҳисобланади.
3-машғулот
Машғулот мақсади: лидерлик хулқ-атворининг аниқ белгиларини аниқлашга машқ қилиш, амалиётда турли типдаги лидерларнинг масалаларни ечишга ва ўз лидерлик фукнцияларини бажаришга бўлган ёндашувларини намойиш қилиш, шунингдек гуруҳий фаолият натижасига лидерлик позицияси таъсирини кўрсатиб бериш.
Мазкур босқичда қатнашчиларга ҳаракатларда лидерлик маромининг кенг тарқалган турларини кўриш, уларнинг ижобий ва салбий томонларини блиш имконияти берилади, бу эса келажакда турли вазиятларда хулқ-атвор стратегиясини танлашга ёрдам беради.
4-машғулот
Машғулот мақсади: муомаланинг фаол маромини ўзлаштириш ва гуруҳда шериклик муносабатларини ривожлантириш, ҳар бир шаклланган гуруҳ билан қўйилган мақсад устида, гуруҳни бошқариш бўйича лидерлик малакаларини такомиллаштириш борасида машқлар ўтказиш
Гуруҳда ишлаш малакаси – лидер малакалари орасида энг асосийси ҳисобланади, у гуруҳдаги ишни нафақат бошқара олиши, балки ўзи ҳам команданинг асосий таркибий қисми бўла олиши, бошқаларга ўрнак сифатида кўрина олиши керак. Лидернинг ишлашига қараб бошқалар ишлайди. Мазкур машғулот лидерларга қўйилган мақсадларига эришишларида ўз ички заҳираларини қисқа муддатларда очиш имкониятини беради.
5-машғулот
Машғулот мақсади: гуруҳ аъзоларига ўзларини англашлари, тушунишларига ёрдам бериш, ички тўсиқлар, ўз ўзига ишонмаслик, тортинчоқликни енгишга, лидерлик сифатларини ривожлантиришга, гуруҳда юз бераётган жараёнлар ҳақидаги ахборотни таҳлил қила олиш малакасини шакллантиришга ёрдам беради, шунингдек мазкур машғулот тренинг қатнашчиларидаги очииқлик даражасини ҳамда уларнинг гуруҳ билан шахсий мутаносиблигини текшириш имкониятини беради. Маълум спорт командаси кўп вақтдан буён бирга. Улар бир-бирлари билан танишдилар, бир-бирларини ўргандилар. Мазкур машғулотда лидерлар ўз дўстларини қанчалик даражада яхши тушуна бошлаганликлари, уларнинг шахслилик сифатларини қанчалик билишларини аниқлаш зарур бўлади, шунингдек ҳар бир қатнашчига уни атрофдагилар қандай тасаввур қилишини кўриш имконияти берилади. Шундай қилиб, бу қатнашчиларга қандай сифатларни риовжлантириш керак, ўйинга салбий таъсир кўрсатгани учун қандайларини яширишга, йўқотишга ҳаракат қилиш кераклигини тушунишга ёрдам беради.
6-машғулот.
Машғулот мақсади: масалани ҳал қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёргарликни текшириш, ўйин кўринишида ҳар бир ўйинчининг гуруҳий вазифани ҳал қилишдаги аҳамиятини таъкидлаш, тренинг қатнашчилари диққати концентрациясини ривожлантириш. Тренировка жараёнида, ўйинларда, мусобақаларда спортчидаги концентрация муҳим роль ўйнайди, диққатни узоқ вақтгача заифлаштирмай туриш қобилияти эса спорт фаолияти усиз амалга ошириб бўлинмайдиган сифатдир. Мазкур машғулот қатнашчиларга масалада уни янада яхшироқ ҳал қилишга йўналтириш учун диққатни тўплашга ўрганишга ёрдам беради.
7-машғулот.
Машғулот мақсади: гуруҳ қатнашчиларига ўзларини, ўзларидаги лидерлик сифатлари табиатини тушунишларида ёрдам бериш, ички тўсиқларни, номаълумлик олдидаги қўрқувни енгишга машқ қилдиришдан, қатнашчиларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришдан, уларнинг муаммо доирасини кенгайтириш ва масалани ҳал қилишга ёндашувлар кўп томонлилигини кўришни такомиллаштиришдан иборат. Ўзимизга “мен ҳеч қачон бунинг уддасидан чиқа олмайман…” деб биз ўзимизни аввалдан муваффақиятсизликка, мағлубиятга дучор қиламиз. Бундай ўзини ўзи амалга ошириувчи “башоратчилик” бизнинг ижодий салоҳиятимизни чегаралайди, имкониятларимизни камайтиради. Ўзини қўлга олиб тўплай олиш малакаси, оптимизм заряди (“мен буни уддасидан чиқаман”), муаммони ҳал қилишни излаш доирасини одатдагидан кўра кенгайтиришга тайёрлик мазкур машқ давомида амалга оширилади.
8-машғулот
Машғулот мақсади: ўз лидерлик ролини англаш.
9-машғулот.
Машғулот мақсади: лидерлик сифатларини ривожлантириш, гуруҳда рўй бераётган жараёнлар ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш малакаси, гуруҳ самарадорлиги учун лидер масъулиятини амалда кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш.
10-машғулот.
Машғулот мақсади: тренинг дастури натижаларини эълон қилиш, биринчи машғулот натижаларини сўнгги машғулот натижалари билан таққослаш.
Юқорида ифодаланган машғулотларни расмий ва норасмий лидерлардан 12 нафаридан иборат гуруҳида ўтказдик. Машғулотлардан сўнг биз Т.А.Полозова методикаси ёрдамида командалардаги расмий ва норасмий лидерлар фаолиятидаги ўзгаришларни аниқлашга ҳаракат қилдик ва қуйидаги натижаларни олдик:
Жадвал № 2 Тренингдан кейинги натижалар






Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling