Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


Download 292 Kb.
bet4/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

Вазиятли ёндашув
Шахс сифатлари жиҳатидан ёндашув ҳам, хулқ-атвор ёндашуви ҳам лидернинг шахсий сифатлари ва хулқ-атвори ўртасидаги мутаносибликдаги мантиқий боғланишни аниқлай олмадилар. Бу дегани лидерлик учун шахсий сифатлар ва хулқ-атвор ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деганимас. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, раҳбарлик самарадорлигида қўшимча омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Мазкур вазиятли омиллар ўз ичига бўйсунувчиларнинг эхтиёжлари ва шахсий сифатларини, атроф муҳит талаблари таъсирлари, шунингдек раҳбарда бор бўлган информацияни олади.


1.3. Спорт жамоаларида расмий ва норасмий лидерлар муаммоси

Спорт командаси кичик гуруҳ турларидан биридир. Команда аъзоларининг сони кам бўлганлиги учун ҳам у кичик гуруҳ ҳисобланади. Спорт командаси фақатгина бошқарув объекти бўлиб қолмасдан, фаолият субъекти ҳамдир. Бу сифатда команда ички ташкил этилган ва интеграциянинг маълум даражасига эга бўлса қатнашиши мумкин. Шунинг учун гуруҳ қандай ташкил топиши, раҳбарлик функциясини ким ўзига олиши, улар қанчалик самарали бўлиши қизиқдир. Гуруҳда ўзини ўзи ташкил этиш натижасида командада устунлик қилиш ва бўйсуниш, таъсир кўрсатиш ва таъсирга берилиш мносабатлари ўрнатилади. Бу муносабатлар лидерликни характерлайди. Ҳодисанинг моҳияти шундан иборатки, шахслараро муносабатлар тизимида унинг аъзоларидан бири гуруҳга норасмий раҳбарлик қилиш функциясини бўйнига олиб етакчи аъзолардан бирига айланади.


Тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, команданинг баъзи аъзолари лидер учун зарур бўлган кўрсаткичларнинг юқори даражасига эга бўлганлар. Бошқа бир томондан команданинг баъзи аъзолари паст кўрсаткичларга эга бўлганлар, бироқ лидерликка чиққанлар.
Спорт жамоаларидаги лидерликни ижтимоий зарур, ўзини ўзи бошқаришнинг табиий жараёни сифатида қараш лозим. Лидер лидерлик жараёнининг субъекти сифатида ўз қўл остидагиларга таъсир кўрсатади, бўйсунувчилар ёки унинг кетидан эргашувчилар бу таъсирни қабул қилишлари ёки инкор этишлари мумкин. Лидерлик таъсирини қабул қилиш унга бўйсуниш, унинг кўрсатмаларига эргашиш ёки аксинча ундан бўйсунишдан бош тортиш унинг кўрсатмаларини инкор этиш, унга бўйсунмасликда намоён бўлади. Спортда лидерлик ёки лидернинг таъсири бевосита, ташқаридан кўринадиган, бироқ яширин кўринишга ҳам эга бўлиши мумкин, шунингдек бавосита қандайдир омиллар орқали, масалан спорт командаларидаги этик ва ахлоқий нормалар орқали мавжуд бўлиши ҳам мумкин.
Лидернинг бошқарувчилик ҳаракатлари таҳлили лидерликнинг учта умуммй муҳим функцияларини ажратади: ташкил қилиш, ахборот узатиш ва тарбиялаш.
Ташкилий функция умумкоманда мақсадларини ишлаб чиқиш, қўйилган мақсадларга эришиш учун команданинг барча аъзолари ҳарактларини амалга ошириш режалари ва мақсадларини ишлаб чиқишдан иборат. Ўйин вазиятида бу функция айниқса командадошларининг маълум хатти-ҳаракталарига “Тезроқ” “Менга”, “Ташла! ва х.к. каби йўналтирувчи, тезлаштирувчи кўрсатмаларида намоён бўлади. Кўпинча лидер онгли равишда ўз фукнцияларини маъқулроқ шароитда жойлашган спортчига ташлайди ва уни маълум ҳаракатлар қилишга ундайди. Бундай усуллар билан лидер команда аъзолари ҳаракатларини тактик комбинацияларни амалга оширишга ташкиллаштиради ва йўналтиради.
Информацион функция лидер командада информация алмашинишида ифодаланади. У команда аъзоларига команданинг вазифалари, уларни ечиш усуллари, фукнцияларнинг тақсимланиши, кутилаётган натижалар, рақиблар ҳақидаги маълумотларни етказади. Ўйин вазиятида мазкур фукнция тактик фикр ва бажарилаётган комбинациядан елиб чиққан ҳолда спортчилар ўртасидаги ахборот алмашинувининг оптимал даражасини сақлаш ва йўлга қўйишда кўринади. Лидер ўйинчи алмаштирилиши ҳақидаги хабарларни ўз командасига етказади, рақибларнинг кутилаётган хатти-ҳаракатларидан команда аъзоларини огоҳлантиради.
Тарбиявий функция лидернинг команда аъзоларида ўртоқлик, шахсий масъулият ҳиссини ривожлантириш, ижтимоий нормалар ва талабларга, интизомлиликка жипслашувчанликка, ишончлилик ва бошқа ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли хулқ-атвор характеристикаларига ўргатиш ҳаракатларини тақозо қилади. Мазкур функция лидер томонидан асосан мусобақаларда эмас, балки тренировка, дам олиш вақтларида амалга оширилади. Мусобақалашиш шароитида лидернинг тарбияловчи ҳаракатлари баҳоловчи фикрлар билан чегараланган бўлади: “Тўғри!” “Баракалла!” “Қаёқа қараяпсан?”, “Нима қилаяпсан?” ва х.к. Уларнинг мазмуни ва эмоционал бўёғи спотдаги хулқ-атворнинг тўғри шаклларини мустаҳкамлашда ва хатоларни бартараф этишда самарали усул ҳисобланади. Лидерлик ролларини турли белгиларга кўра дифференциация қилиш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иккита асосий лидерлик роллари мавжуд:
- интсрументал ёки ишчи лидер роли, унинг ҳаракатлари команда олдига қўйган вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган бўлади;
- экспрессив ёки эмоционал лидер роли, унинг ҳаракатлари нисбатан асосан шахслараро муносабатларга қаратилган бўлади.
Инструментал лидерларни тренернинг энг яқин ёрдамчилари сифатида қараш мумкин. Улар тренерга техник-тктик, махсус ёрдам билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга кўмаклашади. Улар спортчилар маҳоратини такомиллакштиришнинг замонавийроқ усулларини излаш ташаббускорлари ҳисобланадилар, тренер билан ўз ғояларини муҳокама қиладилар.
Экспрессив лидерлар – тренернинг авваламбор тарбиявий ишлар бўйича ёрдамчиси ҳисобланади, айниқса болалар ва ўсмирлар ёки ўспиринлар спорт командаларида бу жуда муҳимдир. Катталар командасида эса уларнинг ёрдами беқиёс, айниқса низоли вазиятларни профилактика қилиш ва огоҳлантиришда, дам олишни ташкил этишда, жамоатчилик тадбирларини олиб боришда бундай лидерлар роли каттадир.
Ҳақиқатан олиб қараганда эмоционал ва ишчи лидерга бўлиш бирмунча шартлидир. Кўпинча ҳар иккала лидерлик функцияларини битта спортчи бажаради.
Спорт командаси олдида расмий ташкилот сифатида унинг юзага келиш давридан бошлаб ҳам тренер, ҳам спорт командаси интилган конкрет ва аниқ вазифалар бўлади. Қўйилган вазифаларни бажариш тренер ва команда аъзоларининг ўзаро таъсир кўрсатиш, ўз ҳаракатларини тўплаш, расмий алоқаларни ўрнатиш борасидаги фаолиятини тақозо этади.ю «...Ана шу жараён давомида биргаликдаги фаолият қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар ўрнатилади, сақланади ва ўзгаради”2.
Спорт жамоаларида шахслараро муносабатларнинг юзага келиши шаклланиши расмий ташкилотлардаги умумй қонуниятлар асосида юз беради ва мураккаб, ҳар доим ҳам бир йўналишли бўлмаган йўлни босиб ўтади, уни бир нечта босқичларга бўлиш мумкин:
- эхтиёжнинг юзага келиши ва унинг англаниши;
- эхтиёжнинг у ёки бу фаолиятга нисбатан, юзага келган эхтиёжни қондирувчи турғун қизиқишга айлантирилиши;
- ўз имкониятлари қобилиятларини эхтиёжларни қондириш учун қатнашиш керак бўлган фаолият талаблари билан солиштириш;
- юзага келган эхтиёжни қондиришга қодир бўлган фаолиятни излашга йўналтирилган хулқ-атвор мотивини шакллантириш.
- фаолият жараёнида тренер ва спортчилар ўртасида алоқани ўрнатиш, эхтиёжни қондиришга қодир бўлган расмий муносабатларнинг юзага келиши.
- расмий ўзаро муносабатлар асосида симпатиялар, дўстлик, умумий мнафаатлар ва қизиқишларнинг юзага келиши, норасмий мунсоабатларнинг шаклланиши.
Ҳар бир бундай ўзаро муносабатлар ўз навбатида расмий ва норасмий муносабатларга бўлинади.
Командадаги расмий тузилма ўқув-машғулот жараёни ва мусобақалашиш фаолиятида юзага келади. Шу нарса тахмин қилинадики, команда аъзолари томонидан қоидалар ва инструкцияларга тўғри амал қилиш уларга ўз шахсий, тренер ва юқори ташкилотлар эхтиёжларини қондиришни кафолатлайди. Бироқ расмий ташкилот сифатида команда муваффақиятли фаолият юритиши учун ўз тузилмасида маълум “йўл қўйиш”ларга, симпатияларга асосланган “озодлик даражаси”ни кўзда тутишлари лозим. Бу кўзда тутилмаган, носпонтан юзага келадиган ўзаро муносабатлар, хулқ-атвор нормалари психологияда норасмий муносабатлар номини олган.
Ҳар доим фаолият натижасининг юқори аҳамияти ва унга масъулиятлилик мазкур фаолиятни амалда тенги йўқ фаолият деб белгилаш имконини беради. Шароитларнинг алохида ўзига хослиги спортчи учун аҳамиятли кечинмалар комплекси манбаи ҳисобланиб, фаолиятнинг алоҳида вазиятларини, жумладан инқирозли вазиятларни, бунинг оқрасидан эса спортчининг бутун ҳаёт фаолиятини ҳам ўзгартириб юборади ва мазкур фаолиятни казусли вазиятлар модели, яъни уни доимий енгиш модели сифатида қараб чиқишни тақозо этади. Бошқа белгилардан фарқли ўлароқ, аҳамиятли кечинмалар инқирозли вазиятларнинг “эрта” белгиси ҳисобланади ва инқирозли, казусли вазиятларнинг юзага келиши ҳақида сигнал беради. Бундан ташқари олимлар спорт фаолиятининг бошқа махсус хусусиятлари ичида қуйидагиларни санаб ўтадилар:
• унинг натижага йўналтирилганлиги;
• шароитларнинг эктремаллиги (ҳам машқларда, ҳам мусобақаларда);
• жароҳат олишга “қулай”лиги;
• спортдаги ҳаётнинг "қисқалиги".
Бундай мураккаб фаолиятни бажариш натижасида спортчи ўзининг бутун спорт ҳаёти мобайнида турли хил казусли вазиятларга тушиб қолади, уларни енгиш муваффақияти эса тўғридан-тўғри фаолиятнинг ўзидаги муваффақият билан алоқадор. Спортчилар ўртасидаги низоларнинг мавжудлигини визуал диагностика қилиш ҳам мумкин. Бундай эхтимолни В.Параносич, Л.Лазаревич каби олимлар кўрсатиб ўтишган. Уларнинг фикрича, спорт командасидаги деструктив рақобат мулоқот ва биргаликдаги фаолиятда намоён бўлувчи бир қатор характерли хусусиятлар билан кечади. Уларга бир спортчининг бошқа спортчи ундан ёмонроқ тайёргарлик кўрганига ишонтиришга интилиш, спортчи томондина тренировка жараёнида спортга хос бўлмаган ҳаракатларнинг қўлланилиши, ўз муваффақиятига эришишга интилиш эмас, балки рақиби мағлубиятидан спортчининг хурсандчилиги ва бошқалар киради. Спорт командасида бундай ҳолатларни ҳал қилинмаган низолар, команда лидерлари ва бошловчи спортчилар ўртасидаги деструктив ўзаро таъсир билан боғлаб тушунтириш мумкин.
Шу муносабат билан лидерлар хулқ-атвори коррекция қилиш бўйиича тадбирлар ўтказиш муҳимдир. Ю.Л.Ханин фикрича, низоли вазиятларда команда лидери ҳаракатларини самарали муомалага кўникмасини шакллантириш билан коррекция қилиш дастурини ишлаб чиқиш зарур. Бундай дастурни тузиш учун: муомала жараёнини кузатиш, лидерлардаги исталмаган хулқ-атвор юзага келиш моментларини аниқлаш, унинг хулқ-атвори кимга нисбатан йўналганини билиш, сўровнома ва инивидуад суҳбатлар ёрдамида бундай низоли вазиятлар психологик манзарасини ўрганиш, лидер билан биргаликда унинг инқирозли вазиятлардаги хулқ-атворини муҳокама қилиш, унинг номаъқул салбий таъсирини очиб бериш жуда катта аҳамият касб этади.
Ю.Л.Ханин спорт жамоалари билан ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, шахслараро мулоқот изга туширишнинг қуйидаги асосий ҳолатларини таъкидлаб ўтади:
- Таъсир кўрсатишни индивидуализациялаш принципи. Ўзаро таъсир жараёнида иккита зона шаклланади: психологик комфорт ва психологик дискомфорт. Улардан бирида жойлашишига қараб спортчи ўз шахслилик ва фаоият салоҳиятини ёки оширади ёхуд камайтиради;
- шериклар томонидан таъсирнинг тасодифийлиги ва бирданига рўй беришини аниқлаб берувчи таъсир кўрсатиш контрастлиги принципи. Бундай ҳолатда энг кўп самара спортчи салбий муносабатда бўлган ёки бир томонлама симпатияни ҳис қилган шерикда бўлади.
- Мавқели муносабат билан мулоқотни ташкил қиладиган таъсир кўрсатишдаги авторитар принцип. Бунда таъсир кўрсатувчининг статуси таъсир кўрсатилаётган команда аъзосиникидан юқори бўлиши керак.
- Фаолиятили бавоситалик принципи. Унинг мазмуни шундан иборатки, ўзаро таъсирнинг маълум вазияти учун мулоқот ташаббускори, муомаланинг адекват шакли ва таъсир кўрсатиш ваақти аниқланади.
Командадаги шахслараро низолар унинг субъектларининг муомала, ўзаро муносабатлар ва ўзаро таъсирининг таркибий қисларидир. Улар мазкур низоларнинг бўлиши мумкин бўлган натижаларини аниқлашга ёрдам беради. Мутахассислар ишларидан маълумки, низо оқибатга айланиши мумкин: келишувга ва ҳамкорликка эришилган тақдирда қарама-қарши томонларнинг ярашуви билан; низо томонларинин ҳаракатсизлиги билан; янги қатнашчиларнинг жалб қилиниши билан вазиятнинг кескинлашиш натижасида ҳал қилиниши мумкин. [Р.Акофф ., НгС.Данакин , Л.Я.Дятченко, В.П.Кайдалов, В.Н.Суйменко]. Бунджа низоли томонлар ёки учинчи шахслар ёрдамида низони конструктив ва деструктив ҳал қилиш имконияти юзага келади.
Низолашаётган томонлар билан қарама-қаршиликларни ҳал қилиш А.С.Карман фикрича, учта усул билан юз беради: куч ишлатиш (жисмоний таъсир кўрсатиш); ажралиш (муносабатларнинг тугатилиши); ярашиш (қарорларнинг келишуви). Учинчи томон ёрдамида низоларни ҳал қилиш бу томон эгаллаган позициясига боғлиқ, яъни бу томон қарама-қарши томонлардан бирини қўллаб-қувватлаши ёки мустақил ва бетараф, муросасоз бўлиши ҳам мумкин. Дж.Б.Кретти спортчиларнинг командавий ўйинларга тайёргарлиги психологик жабҳаларини қараб чиқиб, қуйидагиларни ҳисобга олишни тавсия этади: команданинг барча аъзолари самарали ўзаро таъсири учун бир-бирларининг кучли ва заиф томонларини билишлари зарур; тренировка жараёни турли методларни қўллаш асосига қурилиши керак ва бунда спорт турлари хусусиятлари ҳам ҳисобга олиниши зарур; терма команда аъзолари ўртасида душманлик ва бир-бирини кўролмаслик бўлиши керакмас; тайёргарликни шахслараро таъсирнинг ижобий ва салбий томонларини олдиндан кўра билиш лозим
Ю.В.Воронин фикрича, спорт командаларидаги келиб чиқадиган низолар сабабларидан бири команда лидерларидаги “юлдузлик касали”дир. Бу сабаб спортчида лидерлик статусига эришилиши билан боғлиқ. Лидер-спортчилардан баъзилари спортга, муваффақиятларга, шерикларининг хатоси, ўз хулқ-атворига муносабатини ҳаддан ташқари ўзгартириб юборадилар. Бу феномен Г.Д.Горбунов томонидан "юлдузлик касали", деб аталиб, ўз фаолияти самарадорлигини аста-секин пасайтириш эхтимоли билан индивидуал спорт натижаларини секинлаштириш деб таърифланади. Бир вақтнинг ўзида спортчи командадошларига объектив бўлмаган юқори талаблар қўя бошлайди, ўз ҳаракатларини танқид қилишганда уларга салбий муносабатда бўлади (В.И.Журавлев, 1995). "Юлдузлик касали" жамоада низоларга, спортчини танқид қилганларга нисбатан бегоналашиш, спорт интизомининг бузилишига олиб келади. А.Я.Гомельский фикрича, лидер-спортчи «Mураккаб, қарама-қарши характерга эга, у сабабли кўпинча ҳал қилиниши қийин бўлган, низоларга олиб келувчи муаммолар юзага келади».
Шуни таъкидлаш жоизки, ғалаба қозонилганда асосий рағбатлантириш кўпинча зарурий асоссиз команда лидерига қаратилади. И.Н.Решетень, М.И.Фролова (1996) фикрича, бир қатор ҳолатларда мусобақадаги ғалаба бир спортчига мансуб деб қаралади, бунда команданинг бошқа аъзолари эътибордан четда қолишади, бу эса командадаги психологик иқлимнинг бузилишига олиб келади.
Спортчилар билан суҳбатда улар расмий лидерларнинг раҳбарлик мароми ўйинга салбий таъсир кўрсатиши, кўпинча шахслараро низоларга олиб келишини таъкидладилар. Шуни тайтиб ўтиш керакки авторитар, демократик, либерал маром тренерлар фаолиятида тоза кўринишда жуда кам ҳолатларда учрайди. Раҳбарлик маромида оптимал даражага эришиш команда ривожланиши ва ташкил этилишига маълум маънода таъсир кўрсатади. Оптимал услубдан оғиш эса кўпинча ўйинчиларда салбий психологик ҳолатларнинг юзага келишига олиб келади.
Спорт-ўйин фаолияти мусобақалашиш, демакки, рақобатсиз мавжуд бўла олмайди. Спорт-спортчи муносабатларида доим рақобатлашиш боради. Расмий ва норасмий лидерларнинг ўйинга салбий таъсири кўпинча асосий таркибдан кўра заҳирадаги ўйинчиларга салбий таъсир кўрсатиши маъулм бўлди.
Спорт-ўйин фаолияти учун спорт турларига қараб спортчилар сонида чегараланишлар мавжуд. Кичик гуруҳларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гуруҳ ўлчови спортчилар ўртасидаги шахслараро муносабатларга таъсир кўрсатади. Гуруҳда биргаликдаги самарали фаолият учун гуруҳ аъзоалри сони 5 нафардан 9 нафаргача бўлиши керак. [О.М.Громова, А.И.Кочетков ва бошқалар.]. Гуруҳ аъзолари сонининг ортиб бориши муомалани қийинлашувига, биргаликдаги фаолият мураккаблашувига олиб келиши мумкин, бу спорт командалари учун ўзига хос хусусиятдир.
Спорт командаси таркиби шахслараро ўзаро муносабатларнинг мураккаб иерархик тизимига эгадир, у тузилма, статусли-ролли муносабатар, лидерлик, команда аъзоларининг индивидуал низога мойиллиги билан тақозо қилинган. Спорт командаси тузилмаси тренировка машқлари ва мусобақавий ўзаро таъсир масалаларини самарали ҳал этиш имконини берувчи тизимостилар – раҳбарлик қилувчи ва йўналтирувчи (тренерлар), такомиллашувчи ва натижалар кўрсатувчи (спортчилар) сифатига қаратилган. Шундай қилиб, спорт командасида ўзаро муносабатлар ва ўзаро таъсирнинг икки типи “вертикал ва горизонтал типлари мавжуд. Мазкур “вертикал” ва “горизонтал” муносабатлар командада бузилиши ҳам мумкин. Бу ҳолатни инкор этиб бўлмайди. Бу спорт фаолияти спецификасига, унинг жараёнида юзага келадиган қарама-қаршиликларга боғлиқ бўлади. Натижада спорт-ўйин фаолияти яширин ёки очиқ низоларга олиб келиши мумкин.
Ўз навбатида Ю.И.Рыжонкин команданинг мусобақалашиш таркибини учта даражага бўлишни таклиф этади: мусобақалашиш таркиби – лидерлик статусига эга бўлган спортчилар улар кўпроқ вақт спорт майдонида бўладилар (асосий таркибга кирадилар); маргинал таркиб – спорт маҳорати ўртача бўлган спортчилардан ташкил топади, социометрик матрица бўйича улар “маъқул кўрилганлар” таркибига киради, бироқ ўйинда қатнашиш-қатнашмаётганлигидан ҳаддан зиёд психик зўриқишни бошдан кечирадилар. Команда заҳираси кўпинча спорт маҳоратининг паст даражасига эга бўлган аутсайдерлардан ташкил топади.
Спортчининг командадаги ўрни нафақат унинг ўйиндаги амплуаси билан аниқланади, балки асосан спортдаги натижаси даражаси ва шахслилик сифатлари билан белгиланади. Бу ердан ҳар бир спортчининг командадаги статуси келиб чиқади. Спортчи статуси кўп маънода қарама-қаршилик шароитидаги хулқ-атворни тақозо этади. Ю.Л.Ханин томонидан футболчиларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, “кўпинча юқори даражали ўйинчилар(60,8%) билан тенг статусли спортчилар(33,3%) низоли вазиятларнинг ташаббускори бўлиб қолар эканлар.Фақатгина 5,9% ҳолатларда пастроқ статусга эга спортчилар низоларга сабаб бўлишлари мумкин экан. И.П.Волкова тадқиқотларида шу нарса маълум бўлдики, баскетбол командаларида ўзига шерик танлаш эҳтимоли ўйинчининг социометрик статусига боғлиқ бўлар экан. Спортчининг индивидуал статусининг бевосита шаклланишига маълум ролни бажариш билан боғлиқ функцияларни бажариш функцияси таъсир кўрсатар экан.

Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling