Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Аррали линтерларга қўйиладиган талаблар


Download 0.55 Mb.
bet30/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

21-§. Аррали линтерларга қўйиладиган талаблар
195. Иш камерасининг фартуги линтерни юргизиш ва тўхтатиш қисми билан блокировка қилинган бўлиши керак.
196. Аррали цилиндр пастдан бутун узунлиги бўйича огоҳлантирувчи панжара билан тўсилган бўлиши, у эса ўз навбатида колосникли панжаранинг пастки қисми билан ва огоҳлантирувчи тароқ билан шарнирли бирикиши керак.
198. Арралар валининг учи цилиндр қобиқ билан тўсилиши лозим.
199. Линтерлар чанг ҳавони ва чиқиндиларни ҳаво ёрдамида сўрувчи вентиляторлар билан таъминланиши керак.
200. Линтни сўриб кетувчи камерада ва ҳаво қувурининг учидаги тиқилиб қолган толани махсус металл илгаклар билан тозалаш керак.


22-§. Гидропресс қурилмаларига қўйиладиган талаблар
201. Зичлаштиргич поршени плитасининг ҳаракат зонаси тўрт томондан қобиқ билан ўралган бўлиши керак. Унинг олд тарафида эса илгакли назорат эшикчаси бўлади.
202. Прессловчи яшикларнинг айланиш доиралари прессловчи цех поли сатҳи билан баравар бўлиши керак. Айланиш доирасининг пол билан оралиғи 10 мм дан катта бўлмаслиги ва эластик материал билан ёпиб қўйилиши керак.
203. Ён устунлар ва пол орасидаги тирқиш ҳамда фиксаторнинг ўтиш жойи зичлаштирилиши керак.
204. Гидравлик пресс цилиндрларининг қудуқчалари мустаҳкам бириктирилган металл тўсиқлар билан ёпилиши керак.
205. Юқори босимли суюқлик қувурлари мустаҳкам умумий қобиқли тўсиқ билан таъминланиши керак.
206. Пресснинг тойни итариб юборувчи механизми бўлиши, унинг занжири ён томонларидан 10 — 15 мм баландликда чиқиб турган тўсиқлар билан таъминланган бўлиши керак.
207. Тойларни пресс ичидан итариб чиқариш учун нишаблик бўлиши керак.
208. Прессловчи яшикларни айланиш вақтида фиксатор ўчиши билан биринчи ва иккинчи қаватда автоматик равишда товуш сигнали ва биринчи қаватда қўшимча равишда ёруғлик сигнали берилиши керак.
209. Юқори траверс билан пресс эшиклари орасида камида 40 мм ли тирқиш бўлиши ва дастаклар эшик қиррасидан 100 мм масофада ўрнатилиши керак.
210. Ҳар бир пресс цилиндридаги суюқликнинг босимини назорат қилиб туриш учун созланган ва белгиланган тартибда текширилган манометр билан таъминланиши керак.
211. Гидронасосларнинг ишини назорат қилиб туриш учун улар манометр ва огоҳлантирувчи клапанларга эга бўлиши керак. Огоҳлантирувчи клапанлар пресс цилиндридаги суюқликнинг иш босимига мўлжалланган бўлиши лозим.
112. Пресслаш цехида камарлари узилган пахта маҳсулотлари тойларининг йиғилишига ёки прессланмаган пахта маҳсулотлари массасини бир той ҳажмидан ортиқ тўпланишига йўл қўймаслик лозим.
213. Тойларни ўраш материаллари ва бойлаш симлари ёки тасмалари иш жойини тўсмайдиган масофада сақланиши керак.
214. Тойларни пресслаш цехидан олиб чиқиб кетиш учун транспортёрлар ишлатилиши, улар бўлмаганда қисқичли ва ҳимояловчи тўсиқли махсус аравачалар қўлланиши лозим.
215. Толани ва момиқни пресслаш цехи жин, линтер, тозаловчи, қуритиш ва пахтани узатиш цехлари ва участкалари билан сигнализация орқали боғланган бўлиши керак.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling