Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Таъмирлаш (тузатиш) ишларини бажаришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари


Download 0.55 Mb.
bet36/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

31-§. Таъмирлаш (тузатиш) ишларини бажаришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
408. Ишлаб чиқариш цехларидаги таъмирлаш-монтаж ишларини бажариш вақтида таъмирлаш ишларининг раҳбари маъмурият билан биргаликда ушбу ишларни хавфсиз бажарилишини, шунингдек ишлаш учун қолдирилган ускуналар нормал ишлашини таъминловчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши зарур.
409. Технологик ускуналар ва бошқа механизмларни таъмирлаш-монтаж ишларини бошқариш учун таъмирлаш ва монтаж ишлари бўйича масъул шахс тайинланиши лозим.
410. Таъмирлаш-монтаж майдончалари транспорт воситаларининг йирик қисмлари ва деталларини, мослама, қурилма ва асбобларни, шунингдек таъмирлаш ишларини бажариш учун зарур бўлган материалларни жойлаштирилишини таъминловчи ўлчамларга эга бўлиши керак.
411. Таъмирлаш майдончаларида ускуна қисмлари ва деталларини жойлаштиришда улар орасидаги ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим.
412. Ёрдамчи ишларни бажариш вақтида темир йўл транспорти воситасида ускуна, деталь, агрегат ва бошқа предметларни ташишда хавфсизлик техникаси ва санитария қоидалари талабларига риоя қилиш зарур.
413. Таъмирлаш ишларини бажаришда, агар кран механизмлари ёки ускуна ва агрегатлар тепасида ишларни бажариш учун мўлжалланган махсус майдончалар бўлмаса, кўтариш механизмларининг тўсинлари учун мустаҳкам таянчлар ўрнатилиши лозим.
414. Таъмирлаш ишлари бажарилаётганида сақловчи камарлар маҳкамланадиган жойлар таъмирлаш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс томонидан олдиндан белгиланиши зарур.
415. Кўчма нарвонлар мустаҳкам, енгил ва уларнинг пастки қисми ўткир металл тиш ёки резина пойнак кўринишидаги таянчлар бўлиши ва уларнинг тепа қисмлари мустаҳкам конструкциялар (ҳавоза, тўсин, синч элементлари ва бошқалар)га маҳкамланиши зарур.
416. Очиладиган қўш оёқли нарвонлар ўзидан-ўзи серилиб кетишдан сақлайдиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
417. Кўчма нарвонда ишлашда фақат нарвоннинг пастки қисми ёнида иккинчи ходим турганидагина рухсат этилади.
418. Яхлит қоплама тўшалмаган ёки ишлар хавфсиз бажарилишини таъминлайдиган бошқа чора-тадбирлар кўрилмаган тақдирда бир вақтнинг ўзида бир вертикалдаги турли нуқталарда таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланади.
419. Қурилмаларни ишга тушириш фақат ушбу қурилмага хизмат кўрсатувчи ва тегишли рухсатномага эга бўлган ходимларга рухсат этилади.
420. Ускуна таъмирланаётганида уни синаш учун ишлатиб кўриш, таъмирлаш ишлари бўйича масъул раҳбар (механик, мастер ва бошқалар) рухсатига кўра шу ускунани таъмирлаётган ходимларга рухсат этилади.
421. Конвейер тасмаларини алмаштириш ва уларнинг учлари, элеватор занжирлари ва болтларни бирлаштиришда, мувофиқ юк кўтариш қобилиятига эга стеллаж қурилмаларидан фойдаланиш керак.
422. Таъмирлаш ишлари бажарилаётганида бункерларни юклаш тақиқланади. Юклаш конвейерлари ва таъминлагичларнинг узатмалари тўхтатилган, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган участка тепасидаги туйнуклар ва тирқишлар эса пухта ва зич ёпилган бўлиши керак.
423. Таъмирлаш ишларидан сўнг механизм ва ускуналарни қабул қилишда тўсиқлар, ҳимоя қурилмалари, автоблокировка, ерга туташтириш, ток ўтказувчи қисмларнинг изоляциясининг мавжудлиги, ишга яроқлилиги ва техника хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, шунингдек ускуна ва механизмларни хавфсиз эксплуатациясини таъминловчи бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги текширилиши лозим.
424. Пневматик асбобларининг ҳаво шлангларини ўзаро бириктириш ва ажратиш фақат ҳаво бериш тўхтатилганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
425. Деворга тираб қўйилувчи нарвонларда туриб механизациялаштирилган асбоблар ёрдамида ишларни бажариш тақиқланади.
426. Қўл асбоблари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ёғоч соплар ёғочнинг қаттиқ ва қайишқоқ навларидан қилиниши, силлиқланган ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши;
инструментнинг иш қисмида ёриқлар, ғадир-будурлар ва синган жойлари бўлмаслиги.
427. Қўл омбури ва қайчилари силлиқ ва ички томонида қўлни сиқиб қўйишдан ҳимоялайдиган таянчи бўлиши лозим.
428. Қўл асбоблари ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши лозим.
429. Электр таъминоти тўхтаган ёки танаффус вақтида электр дастгоҳ электр токидан узилган бўлиши лозим.
430. Электр дастгоҳда носозликлар аниқланган тақдирда дарҳол иш тўхтатилиши керак.
431. Сиқилган ҳаво билан ишлайдиган электр дастгоҳлари билан ишлашда уларни чанг, нам ва нефть маҳсулотлари таъсиридан сақлаш лозим.
432. Дастгоҳларни йиғиш, қайд этиш, бириктириш элементларини қисиш, қотишма, флюс қоплаш ва бошқа йиғма деталларни ўрнатиш махсус қўлланма асосида технологик ҳужжатларда кўрсатилган тартибда амалга оширилиши лозим.
433. Электр ускуналар ва жиҳозларни таъмирлашдан сўнг, асбоб-ускунани ишга туширишга, ташкилот бош механиги, меҳнат муҳофазаси хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг рухсат берилади.
434. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
435. Таъмир ишларини ўтказаётганда техник хавфсизликни асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ходимларни механизация воситалари, созланган асбоб ва ускуналар ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
ишчи жойларни тўғри ташкил этиш ва уларни тозаликда сақлаш;
механик жиҳозни чегараловчи ускуналар билан таъминлаш.
436. Ташкилотларнинг ҳудудида ишлаб чиқаришни ёки цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб-ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун буйруқ чиқарилиши керак.
437. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши керак.
438. Барча асбоб-ускуналар тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали таъмирлаш ишларидан ўтказилиши лозим.
439. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши керак.
440. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилган бўлиши керак.
441. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилган ҳолда бажарилиши лозим.
442. Асбоб-ускуна ва коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга оширишдан олдин қуйидагилар бажарилиши лозим:
электр энергия таъминотидан ўчириш;
асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб-ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ ва бошқа маҳсулотлардан бўшатиш;
таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи, заҳарли газлар ва кислород миқдорини тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш.
443. Асбоб-ускуна таъмирлангандан сўнг синовдан ўтказилиши ва ишлатиб кўрилиши зарур.
444. Синов ва ишлатиб кўриш даврида таъмирланган асбоб-ускунада аниқланган барча носозликлар жумладан, электродвигатель ва тармоқ подшипникларини қизиш даражаси ҳамда мой оқиши бартараф қилиниши керак.
445. Барча ишчилар бахтсиз ҳодиса рўй берганда биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари билан таништирилиши керак.
446. Таъмир орасидаги кўрикларда ускуна ҳолатини текшириб ўртача ва капитал таъмир бўйича иш ҳажмини белгилайдилар, кўрик вақтида топилган носозликлар ҳамда кўрикдан ўтказишда аниқланган нуқсонлар технологик жараённи бузадиган ҳолатлар ва синган, ейилган қисмлари эса алмаштирилиши лозим.
447. Объектда таъмирлаш, қайта жиҳозлаш ишларини ўтказиш жараёнида пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни бажариш учун объект бошлиғининг ёзма рухсатномаси бўлиб, ёнғин чиқиш хавфлари бартараф этилгандан сўнг рухсат этилади.


12. Пахта-тўқимачилик соҳасида пахтани етиштиришдан - тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида банд бўлган ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунавий йўриқномалар.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling