Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар
Тозалаш ускуналарининг оператори учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Download 0.55 Mb.
|
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)
Тозалаш ускуналарининг оператори учун меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича наъмунавий йўриқнома Мазкур соҳа бўйича намунавий йўриқнома меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат талабларини ўз ичига олган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, касб ва малака талабларига мувофиқ пахта тозалаш заводида ўз ишларини бевосита бажарадиган Тозалаш ускуналарининг операторлари учун мўлжалланган. Умумий хавфсизлик талаблари 1. 18 ёшдан кичик бўлмаган, ходимлар мустақил тарзда ишга киришдан аввал қуйидагилардан ўтишлари керак: - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишга яроқли деб топилиш учун мажбурий дастлабки (ишга қабул қилинганидан кейин) ва жорий (иш пайтида) тиббий кўриклар (текширувлар)дан; - ишларни бажариш учун хавфсиз усул ва методларни ўрганиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатма олиш, иш жойида амалиёт ўташ ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш. 2. Тозалаш ускуналарининг оператори ишнинг табиати билан боғлиқ қуйида келтирилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳимояланиш учун меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт: - Товарлар ва тараларни кўчирилиши; - Ўткир, тиғли, санчувчи бурчакларнинг бўлиши; - Ҳаракатланувчи машина, механизм ва уларнинг қисмлари; - Электр занжирида кучланишнинг юқори бўлиши, қисқа туташув инсон танаси орқали ўтиши мумкин бўлган ҳолатлар. - Конструкция элементларининг тўсатдан тушиши хавфи бўлган ёки юқорида турган материал ва қурилмаларнинг тушиши хавфи бўлган ҳудудлар. 3. Механик таъсирлардан ҳимояланиш учун Тозалаш ускуналарининг операторилар иш берувчилар томонидан тақдим этилган бепул Ип газлама костюм, Комбинацияланган қўлқоп ва Респиратор лардан фойдаланишлари керак. 4. Худудда, ишлаб чиқариш ва маиший биноларда, иш участкалари ва иш жойларида бўлиш учун Тозалаш ускуналарининг оператори ушбу ташкилотда қабул қилинган ички меҳнат тартиб- қоидаларига амал қилишлари шарт. Кўрсатилган жойларга бегона шахслар ва ишчиларнинг маст ҳолатда бўлишига рухсат берилмайди. 5. Кундалик фаолияти давомида Тозалаш ускуналарининг оператори қуйидагиларни бажариши шарт: - ушбу қўлланма талабларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ва нормаларини, ички меҳнат тартиби қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш; - ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин сигналлари, улар билан ишлаш тартиби, ёнғинга қарши воситаларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш имкониятларини билиш; - биринчи тиббий ёрдам тўпламининг жойлашишини билиш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишни билиш; - фавқулотда вазиятларда харакат тартибини билиши; - иш вақтида эҳтиёт бўлиш, чалғитмаслик ва бошқаларни чалғитмаслиги, иш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг иш жойида бўлишига йўл қўймаслиги; - иш вақтида эътиборли бўлиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузмаслик керак. Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари 6. Иш бошлашдан аввал Тозалаш ускуналарининг оператори қуйидагиларни бажаришга мажбур: а) махсус кийим, хавфсизлик поябзалини кийиш; б) иш бошқарувчидан бажарилган ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ишдаги хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда топшириқ олиш. 7. Бригадир ёки иш бошқарувчидан иш топшириғини олгач, Тозалаш ускуналарининг оператори қуйидагиларни бажариши керак: а) агар керак бўлса, шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш ва уларнинг яроқлилигини текшириш; б) иш жойини ва унга ёндаш ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш; г) Худуддаги тахланган юк тўпламлари ва тайёр маҳсулотларнинг барқарорлиги; д) тозалаш ускуналари, ювиш воситалари ва дезинфекцияловчи воситаларнинг мавжудлиги, тозаловчи материалда тешувчи ва кесувчи нарсаларнинг йўқлиги. 8. Меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилишини ўз кучи ёрдамида бартараф этиши ва агар буни амалга ошириш имкони бўлмаса, Тозалаш ускуналарининг операторилар ҳолатни дарҳол бригадир ёки иш бошқарувчига етказишлари керак. Иш вақтида хавфсизлик талаблари 9. Тозалаш ускуналарининг операторига белгиланган тартибда рухсат этилмаган ишларни бажариши, шунингдек, хавфсиз ишлаш кўникмаларига эга бўлмаган асбоб ва ускуналардан фойдаланиши тақиқланади. 10. Иш жараёнида Тозалаш ускуналарининг оператори қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари салбий таъсир кўрсатиши мумкин: - паст ёки юқори хаво харорати; - харакатдаги машина ва механизмлар; - иш жараёнидаги хаво таркибидаги чангнинг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши; - асбоблар, ускуналар ва қурилмаларнинг ўткир қирралари, бурмалари ва нотекис юзалари; - жисмоний ортиқча юкланиш; 11. Толани сўриб кетувчи қувурга тола тиқилиб қолса, уни тозалаш учун майдончаси ва тўсиқлари бўлган нарвондан фойдаланилади. Бунда иш бошлашдан аввал вентилятор ўчириб қўйилиши керак. 11. Тозалаш ускуналарининг оператори, ишчиларни махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш бўйича тармоқлараро қоидалар асосида ишлаб чиқилган махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак. 12. Тозалаш ускуналарининг оператори шахсий гигиена қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши керак. Овқатланиш, чекиш ва дам олиш фақат махсус ажратилган хоналарда ва жойларда бажарилади. Сувни фақат махсус мўлжалланган қурилмалардан ичиши керак. 13. Спиртли ичимликларни ичиш ва иш жойида маст ҳолда, гиёҳвандлик ёки токсик заҳарланиш ҳолатида чиқиш тақиқланади. Авария ҳолатларида хавфсизлик талаблари 14. Aгар газ ҳидини ёки қувурларнинг (сув таъминоти, канализация, иситиш ва бошқалар) узилишини аниқланса, тегишли ихтисослашган тез ёрдам гуруҳини чақириш. 15. Тозалаш ускуналарининг оператори ўзларининг бевосита ёки ўзларидан юқори лавозимли раҳбарларини одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳар қандай вазият, ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг ёмонлашуви, шу жумладан ўткир касбий касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлиши ҳақида дарҳол хабардор қилишлари шарт. Иш якунида хавфсизлик талаблари 16. Иш якунида Тозалаш ускуналарининг оператори қуйидагиларга бажариши керак: - иш вақтида ишлатилган станокларни электр тармоғидан узиш; - иш ўрни, иш кийимларини тартибга келтириш; - иш қуролларини махсус жойларга олиб қўйиш; - иш пайтида юзага келадиган барча муаммолар ҳақида бригадир ёки иш бошқарувчига хабар бериш. 17. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ушбу йўриқноманинг талаблари Тозалаш ускуналарининг оператори учун мажбурийдир. Бу талабларга риоя қилмаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling