Мундарижа: Кириш


АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили


Download 0.72 Mb.
bet2/8
Sana08.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1441725
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Пулат АТБ “Агробанк”

3. АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиали ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган безнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган. 2010 йилда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Ислом хусусий секторни ривожлантириш Ассоциациясининг 5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилди ва лойиҳаларни молиялаштириш бошланди.


Агробанк ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида 20,0 млн. АҚШ доллари миқдоридан иборат бўлган «Кичик ва микромолиялашни ривожлантириш. II босқич» лойиҳаси бўйича кредит шартномаси имзоланди. Ушбу лойиҳанинг мақсади республикада микромолиялаштиришни янада ривожлантириш ҳисобланади. Шунингдек, Агробанк Осиё Тараққиёт Банкининг савдони молиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига киритилди ва револъвер кредит тўғрисида келишув имзоланди. «VISA International» халқаро тўлов тизимига принсиипал аъзоликка ўтиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Процеснинг марказини ташкил этиш билан бир қаторда чипли пластик карталарни эмиссия қилиш йўлга қўйилди.
Банк кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида КфВ, ЕТТБ, ОТБ ва Хитой Халқ Республикасининг эксимбанки, Халқаро Тараққиёт ва Тикланиш банкининг (ХТТБ) кредит йўналишларини жалб этган.
Агробанкнинг халқаро операциялари хориждаги ва Республика ичидаги 23 та банкдаги вакиллик ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, Агробанк S.W.I.F.T жаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамиятига аъзодир.
Агробанк Осиё Тинч океани Қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини кредитлаш Ассоциацияси (АПРАКА) ҳамда Қишлоқ хўжалиги кредити Халқаро Конфедерацияси (КИКА)нинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. 2010 йилнинг июн ойида Тошкентда Агробанк иштирокида Осиё-Тинч океани минтақаси Қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини кредитлаш ассоциацияси Бош Ассамблеясининг 17-йиғилиши ва Ижроия қўмитасининг 58-мажлиси ўтказилди. Ушбу тадбирлар доирасида қишлоқ хўжалигини кредитлашда кредит таваккалчилигини бошқариш бўйича конференция бўлиб ўтди. Бош Ассамблея қарорига мувофиқ 2010–2012 йиллар давомида АПРАКАга раислик қилиш вазифасини бажариш Агробанкка топширилди.
АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиали миссияси - иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи, замонавий рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича илғор техника ва технологияларни амалиётга татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатишдир. (2-расм)


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling