Мундарижа: Кириш


Ўзбекистонда банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари


Download 0.72 Mb.
bet5/8
Sana08.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1441725
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Пулат АТБ “Агробанк”

5. Ўзбекистонда банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари

Жаҳондаги кўплаб мамлакатлар банк тизимларида турли ташқи ва ички салбий омиллар натижасида кредит ва валюта рисклари ошиб, кредит ташкилотлари молиявий ҳолатининг ёмонлашишига, жумладан, уларнинг кредит портфелида муаммоли сифатида таснифланган кредитлар ҳажмининг ошишига олиб келган бир вақтда, республикамизда бундай салбий ҳолатларнинг олди олиниб, банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши таъминланди.


Бунга самарали пул-кредит сиёсати ва таъсирчан банк назорати амалга оширилиши, чет эл капиталини жалб қилишда эҳтиёткорона сиёсатнинг юритилиши, миллий валюта барқарорлигининг таъминланиши, банклар ресурс базасини шакллантиришда асосан ички манбаларга таяниш, кредит амалиётларини ўтказишдаги тамойиллар ва қоидаларга қатъий риоя қилиш ҳамда риск­ларни бошқаришнинг замонавий усулларини қўллаш орқали эришилди.
Мамлакатимизда банк тизимидаги ислоҳотлар қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:
– тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини банк айланмасига кенг кўламда жалб этиш асосида уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш;
– ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик янгилашдаги банкларнинг иштирокини янада кенгайтириш;
– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва уни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш ва пировардида янги иш ўринлари яратиш кўламларини ошириш жараёнларида фаол иштирок этиш;
– банк тизимига хорижий сармоя­ларни жалб этиш ва шу орқали замонавий илғор корпоратив бошқарув амалиётларини кенг татбиқ этиш имкониятларини ошириш мақсадида тижорат банклари устав капиталидаги
15 фоиз улушини хорижий инвесторларга сотиш;
– тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро андоза ҳамда меъёрлар, шу жумладан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида янада такомиллаштириш;
– иқтисодиётда тўлов тизимини, хусусан, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш ва бунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш;
– кўрсатилаётган банк хизматлари турларини янада кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, хусусан, банк инфратузилмасини, айниқса, қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофадан туриб хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш;
– тижорат банклари ва банк-молия соҳаси фаолиятини баҳолаш тизимини халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ҳамда андозаларни жорий этиш ҳисобига янада такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш устувор вазифалар сифатида белгиланди ва тўлиқ ижро этилди.
Ушбу устувор вазифаларнинг изчил ва самарали бажарилиши ҳисобига 2016 йил якунлари бўйича республика банк тизими ривожланишининг барча кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларга эришилди.
Тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йил якунлари бўйича банк тизимининг умумий капитали олдинги йилдагига нисбатан 20,2 фоизга ошиб, қарийб
9,4 трлн. сўмни ва капиталнинг етарлилик даражаси кўрсаткичи умумий қабул қилинган халқаро стандартлардан деярли 3 баробардан зиёдни ташкил қилди.
Банк тизими барқарорлигининг яна бир муҳим кўрсаткичи ҳисобланган ликвидлик даражаси 2016 йил якунлари бўйича 64,4 фоизни ташкил этди ва бу талаб этиладиган минимал даражадан 2 баробар ортиқдир.
Республикамиз банк тизимида капитал етарлилиги ва ликвидлик даражасининг юқорилиги, активлари сифати ва салоҳиятининг ошиши, ўз навбатида, иқтисодиётда инвестицион фаолликни рағбатлантириш ҳамда чуқур таркибий ўзгартиришлар ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтиришга мустаҳкам замин бўлмоқда.
Шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари сифати ва кўла­мининг кенгайиши ҳисобига 2016 йилда банк хизматлари ҳажми 1,2 баробарга ошди ва уларнинг жами молия­вий хизматлар
2016 йил давомида банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк капиталига жалб қилиш учун қўшимча акцияларни, шунингдек, бошқа қарз қимматли қоғозларини чиқариш ҳамда уларни жойлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Тижорат банкларининг умумий капитали 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 2016 йилнинг 1 январига нисбатан 20,2 фоизга ошиб, қарийб 9,4 трлн. сўмни ташкил этди (расм).


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling