Мундарижа: Кириш
-расм. Тижорат банкларининг жами активлари қолдиғи, млрд сўм
Download 0.72 Mb.
|
Пулат АТБ “Агробанк”
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-расм. Тижорат банкларининг кредит қўйилмалари динамикаси, млрд.сўм.
- 9-расм. Инвестицион кредитлар динамикаси, трлн. сўм
7-расм. Тижорат банкларининг жами активлари қолдиғи, млрд сўм.
Хусусан, иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми 2016 йилда 25,1 фоизга ошиб, 53,4 трлн. сўмга етди. Мазкур кредитларнинг 80 фоизини инвестициявий мақсадларга йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар ташкил этди (8-расм). 8-расм. Тижорат банкларининг кредит қўйилмалари динамикаси, млрд.сўм. Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларнинг 86,8 фоизи ички манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Бу эса тижорат банкларининг ҳамда умуман, мамлакатимиз банк тизимининг етарли даражада шаклланган ресурс базасига эга эканлигидан ва ҳар қандай ташқи омилларнинг салбий таъсирларидан ҳимояланганлигидан далолат беради. Ўз навбатида, хорижий молия институтларидан жалб қилинаётган маблағлар эса, асосан инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари бўйича узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштироки Тижорат банклари томонидан ажратилаётган инвестицион кредитлар ҳажми 2016 йилда ҳам барқарор суръатларда ўсиб борди. Улар асосан «2015-2019 йилларда устувор равишда иқтисодиётнинг саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, замонавий инфратузилмани шакллантиришга қаратилган Давлат дастурлари»га киритилган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилмоқда. Хусусан, 2016 йил давомида корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 12,2 трлн. сўм ёки 2015 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп инвестицион кредитлар ажратилди (9-расм). 9-расм. Инвестицион кредитлар динамикаси, трлн. сўм Шу билан бирга, қишлоқ аҳоли пунктлари архитектура-режалаштириш қиёфасини тубдан яхшилаш, намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтириш орқали қишлоқ аҳолиси ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, қишлоқ жойларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш мақсадида 2016 йилда тижорат банклари томонидан 13 мингта якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши учун 1,6 трлн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш Мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни беқиёсдир. Хусусан, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши муттасил ошиб бориб, 2016 йил якунлари бўйича 56,9 фоизни ташкил этди. Бунда кўрсатилаётган молиявий хизматлар, жумладан, ажратилаётган кредитлар ҳажмининг жадал суръатларда ошиши ҳам муҳим омил бўлмоқда. 2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар миқдори 2015 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошиб, қарийб 15,9 трлн. сўмни, шундан микрокредитлар ҳажми 1,3 баробарга ортиб, 3,3 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этди (10-расм). Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling