Мундарижа: Кириш
-расм. АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг ликвидлилик ва капитал монандлиги кўрсаткичлари
Download 0.72 Mb.
|
Пулат АТБ “Агробанк”
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-расм. АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг аҳоли омонатлари ва депозитлари динамикаси, млрд сўм.
- 4. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг ривожланиши бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар
4-расм. АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг ликвидлилик ва капитал монандлиги кўрсаткичлари
Ўтган ҳисобот йилида банк томонидан аграр комплексни молиявий қўллаб-қувватлаш, саноатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, фермер хўжаликларини молиялаштиришга асосий эътибор қаратилиб, ушбу йўналишларга 2 трлн. 464 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиб, пировардида 37 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди. 5-расм. АТБ «Агробанк” Тошкент шаҳар филиалининг аҳоли омонатлари ва депозитлари динамикаси, млрд сўм. Шунингдек, қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларига 760 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Юқорида қайд этиб ўтилган ютуқлар замирида аксиядорларимиз, мижозларимиз ҳамда банк ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган ҳақиқий ҳамкорлик ётади десам асло муболаға бўлмайди. 4. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг ривожланиши бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар Мамлакатимизда банк фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида баён этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»га асосан тайёрланган «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонун 2013 йил 19 июлда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, ўтган йилнинг 22 августида Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 23 октябрда имзоланди. Ушбу қонун 2014 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда гаров реестрини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш соҳасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиб, молия-кредит бозоридаги шаффофликни ошириш, кредиторларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кредит таваккалчилигини камайтириш ҳамда гаров айланмасининг ошиши ҳисобига кичик бизнес вакилларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва иқтисодиётдаги молиявий воситачилик кўламларининг кенгайишига хизмат қилади. Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари ва халқаро молия институтлари экспертларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Марказий банкнинг «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомига 2013 йил 30 январда 949-7-сон ҳамда «Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги Низомига 2013 йил 29 январда 559-1-сон билан тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сонли Фармонига асосан кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Марказий банкнинг қатор меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги, «Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини кредитлашга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида илгари амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига «Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2527-сон, 2013 йил 19 ноябрь) ва «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2546-сон, 2013 йил 27 декабрь) низомлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди ва амалиётга жорий этилди. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling