Мундарижа: Кириш
Download 0.78 Mb.
|
Olloyor dip
II.19- rasm. Neft bera olishni vaqtga t bog‘liqligi II.2. Кон учун мос келадиган ишлаш режимини танлаш.Нефт қатламларини ишлаш режимлари. Газнефт қатлами режими деб, табиий физик-геологик шароитларга ва уни ишлаш ва ишлатиш давомида ўтказиладиган тадбирларга боғлиқ бўлган, уни ҳаракатлантирувчи кучларни намоён бўлиш хусусиятига айтилади. Қатлам режимига вақт давомида уни маҳсулдорлиги ва қатлам босимини, газ омили ва суюқлик олишга боғлиқ ҳолда босимни ўзгариш хусусиятларига қараб баҳо берадилар. Қатлам режими – уни ҳаракатлантирувчи кучларини мураккаб жамланган ҳолда намоён бўлиши, уюмни ишлаш ва ишлатиш жараёнида янада мураккаблашади. Қатлам режимини ҳар томонлама билиш учун нафақат литолого-физик хусусиятларни, балки нефт, газ, сув маҳсулдорлиги, қатлам босими динамикаси, сув-нефт туташмаси (СНТ) ва газ-нефт туташмаси (ГНТ) силжиши билан тавсифловчи кон маълумотларни ҳам ўрганиш зарурдир. Нефт қатламидаги энергия фақатгина нефт қатламини ишлатиш бошлангандан кейингина уюмни ўзида ҳам, уни ўраб турувчи сувли қисмда ҳам ҳаракатлана бошлайди. Қатламдан суюқлик олинаётганда ишлатувчи қудуқлар ҳудудида қатлам босимини тушиши содир бўлади. Пайдо бўлган босимлар фарқи таъсирида қудуқлар тубига қатламдан нефт ўзида эриган газ билан биргаликда ҳаракат қила бошлайди. Жараён ривожланаверса чекка сувлар ва газ дўпписи ҳаракатга келади, агар у бўлса. Ҳаракат кучларидан бирининг таъсири кўпроқ бўлганда қатлам режими сиртдан пайдо бўлади. Суюқлик олиш суръати қатлам режимига муҳим таъсир кўрсатиши мумкин. Қатламга суюқлик олиш йўли орқали таъсир кўрсатиш билан бир қаторда, унга сув ёки газ (ҳаво) ҳайдаш йўли орқали қўшимча энергия киргизилади. Киргизилган қўшимча энергия нефтни қатламдан сиқиб чиқариш механизмини бир мунча яхшилаши, қатлам режимини хусусиятловчи асосий омилларга таъсир кўрсатиши мумкин. Қатлам режимини тавсифловчи асосий омилларни кўриб чиқиш билан бирга, қатламга қўшимча энергия киргизиладиган ҳолатни қатламга таъсир кўрсатиш фақат суюқлик олиш йўли орқали амалга ошириладиган ҳолатдан фарқлай олиш лозим. Замонавий тасниф қатламга суюқлик олиш орқали таъсир кўрсатиш ҳолати учун қуйидаги режимларга ажратилади: а) сув тазйиқи режими (ИИ.1 ва II.2-расмлар); б) таранглик ёкитаранг-сув тазйиқи режими; в) газ тазйиқи ёки газ дўпписи режими ва нефтда эриган газ режими (ИИ.3, ИИ.4 ва II.5-расмлар); д) гравитацион режим (II.6-расм). Нефтсоҳасиамалиётидақатламгақўшимчаэнергиякиргизишниқатламбосиминисақл ашусулидейилади. Қатламга қўшимча энергия киргизишда қуйидагиларга ажратилади: а) нефтни сув билан сиқиб чиқариш режими; б) газли нефтни сув билан сиқиб чиқариш режими; в) нефтни (газли нефтни) газ билан сиқиб чиқариш режими; г) нефтни эритувчилар билан сиқиб чиқариш режими. Қатлам режимини тўгри ва ўз вақтида аниқлаш нефт конини оқилона ишлаш учун катта аҳамиятга эга, шунинг билан бирга: - мақсадга мувофиқ ишлаш тизимини танлаш; - олувчи ва ҳайдовчи қудуқларни жойлаштириш; - суюқлик олиш суръати; - қудуқларни ишлатиш тартиби (режими). Қатламнинг якуний нефт бераолишлиги қатлам тартиби билан яқин алоқада бўлади. Режимларнинг ҳар бири маълум шартлар бажарилганда намоён бўлади. Сув тазйиқи режими: - олинган суюқлик чегара ёки остки сувлар билан тўла қопланади; - қатламга депрессия П ва суюқлик олиш суръати Тс билан яқин алоқада; - жорий қатлам босими Пж.қ. тўйиниш босимидан Птўй катта (Пж.қ.>Птўй.), шунинг учун газ омили Г эриган газ миқдорига мос келади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling