Мундарижа: Кириш


II.5- rasm.Neftda erigan gaz bosimi II.6-rasm. Gravitatsion rejim rejimi


Download 0.78 Mb.
bet13/20
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1625608
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Olloyor dip

II.5- rasm.Neftda erigan gaz bosimi II.6-rasm. Gravitatsion rejim rejimi


Қатламнинг табиий шароитларига боғлиқ ҳолда гравитацион режим икки кўринишда намоён бўлиши мумкин:
1. Тазйиқли-гравитацион режим: унда нефт қатламни пасайиши бўйича қуйидагича ҳаракат қилади ва унинг пастки қисмларида йиғилади. Одатда, қатлам қанчалик пастда очилган бўлса, қудуқларнинг нефт устуни ва маҳсулдорлиги шунчалик юқори бўлади. Г паст ва Пқ нинг маълум кўрсатгичларида нефтда эриган газ миқдорига мос келади.
2. Эркин юзали нефтли гравитацион режим, унда қудуқлардаги нефтнинг сатҳи қатлам устидан пастда жойлашган бўлади. Бу режимда газни ажралиши жуда ҳам кам, қудуқларнинг маҳсулдорлиги паст, лекин қудуқларни ишлаш даври эса узоқ бўлиши мумкин.
Қатламларни ишлаш режимларини пайдо бўлишининг геологик шароитлари. Режимлар самародорлигини таққослаш
Геологик шароитлар у ёки бу қатлам режимини ҳосил қилишда катта таъсир кўрсатади, шунингдек қатлам режимини намоён бўлиш хусусиятини белгилаб беради.
Қатлам ишлаш режимини хусусиятига ва уни самарадорлигига қуйидагилар катта таъсир
кўрсатади:
- коллекторларнинг ўтказувчанлиги;
- қатламни эгилиш бурчаклари;
- уюмдан қатламнинг ер юзасига чиқишигача бўлган масофа;
- қатламни бошланғич нефт, газ ва сувга тўйинганлиги;
- қатламни ғовак муҳитини тузилиши;
- нефт ва қатлам сувининг қовушқоқлиги;
- уюмнинг чегара ташқариси ҳудуди билан гидродинамик алоқаси.
Коллекторларнинг яхши ўтказувчанлиги ва нефтнинг қовушқоқлигининг пастлиги тазйиқли режимларни: сув тазйиқи, таранг-сув тазйиқи ва газ тазйиқи режимларини ривожланишига имкон берувчи асосий омил (яхши гидродинамик алоқа мавжуд бўлганда) ҳисобланади.
Қачон-ки нефт уюми қатламни атмосфера ва ташқи сувлар билан тўлақонли тўйиниши содир бўладиган, қатламни ер юзасига чиқиш жойига яқин бўлса, сув тазйиқи режими учун яхши шароит яратилади.
Қачон-ки нефт уюми қатламни ер юзасига чиқиш жойидан юзлаб километр узоқликда жойлашган бўлса, таранг-сув тазйиқи режими учун қулай шароитлар юзага келади.
Пқ< Птўй пасайишига олиб келувчи нефт олиш суръатининг Тс нинг юқори кўрсатгичларида, қатламнинг ўтказувчанлиги яхши бўлганда газ тазйиқи режимига ёки эриган газ режимига ўтиш мумкин.
Газ тазйиқи режими шундай ҳолатда ривожланади-ки, унда ажралган газ пуфакчалари асосан қатламнинг юқори қисмига кўчади ва у ерда газ дўпписи ҳосил қилади. Газ пуфакчаларининг бундай кўчишига эгилиш бурчагининг етарли даражада тиклиги ва нефт қовушқоқлигининг кичиклиги ёрдам беради.
Қатламнинг эгилиш бурчаги паст бўлганда газ пуфакчалари яқиндаги қудуқлар тубига ҳаракат қилади, бу эса қатламда эриган газ режими ишлаётгандан далолат беради.
Газ энергияси сарфланиб бўлгандан кейин режим гравитационга ўтади. Агарда қатламни эгилиш бурчаги тик бўлса, тазйиқли гравитацион режим, агарда бурчаклар жуда қия бўлса – эркин юзали нефтли гравитацион режим ривожланади.
Қатлам ўтказувчанлигини пастлиги ва нефт қовушқоқлигининг катталиги ҳаракатга қаршиликни кўпайтиради, бу эса қандайдир тазйиқли режимни ривожланишига йўл қўймайди. Шунинг учун бундай қатламларда ишлатишни бошидан эриган газ режими ривожланади, газ энергияси сарфланиб бўлгандан кейин режим гравитационга ўтади.
Назарий тадқиқотлар, кўплаб экспериментлар ва нефт конларини ишлаш малакаси шуни кўрсатадики, қатламни ишлаш режимининг самарадорлиги турлича. Одатда қатламларни ишлаш режимларининг самарадорлиги нефт бераолишлик коэффициенти катталиги билан белгиланади. Унинг қийматлари қуйидаги оралиқларда ўзгаради:
- Сув тазйиқи режими – 0,6-0,8;
- Газ дўпписи режими – 0,4-0,6;
- Эриган газ режими – 0,2-0,4;
- Таранг-сув тазйиқи режими – 0,5-0,7; - Гравитацион режим – 0,1-0,2.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling