Мундарижа молия ва бюджет о. С. Дусмухамедов


/2020 ч_____________ / Бухгалтерия хисоби ва аудит


Download 135.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi135.08 Kb.
#1561705
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2020 МОЛИЯ 3

3/2020
ч_____________ /
Бухгалтерия хисоби ва аудит
куллаш етарли самара бермайди. Бизнингча, бугунги кунда аудиторлик дастурини 
тайёрлаш ва ундан фойдаланиш буйича амалиётдаги услубий муаммолардан бири 
щундаки, 300-сон ХАСда аудиторлик дастурининг намунавий шакли умуман 
келтирилмаган булса, 3-сон АФМСда келтирилган дастурнинг намунавий шаклида 
эса текширувда кулланиладиган аудиторлик амаллари руйхати аник курсатилмаган. 
Бу эса, текширувни утказиш боскичларида аудитордан корхонанинг айнан кайси 
объектида кандай аудиторлик амал(усул)ларни куллашни белгилашда турлича 
ёндашув ва “иккиланииг’ларни вужудга келтирмокда.
Бизнингча, энг аввало, 300-сон ХАСга аудиторлик дастури мазмунини 
ифодаловчи кушимча банд киритиш лозим. Биз мазкур таклиф этилаётган бандда 
аудиторлик дастурини куйидаги мазмунда таърифлашни тавсия этамиз:
“Аудиторлик дастури - бу аудиторлик умумий реж асида белгиланган 
вазиф аларни бажариш босцичлари, баж арувчиларнинг тулиц таркиби ва 
вазифалар тацсимоти, вазифаларни бажаришнинг аниц вакти ва муддатлари, 
текш ирувда баж ариладиган т ахлилий амаллар х;амда текш ириладиган ва 
тузиладиган аудиторлик иш хужжатлари руйхати акс эттирилган аудиторлик 
иш х,ужжатидир ”.
Дастур умумий режадан фаркли уларок, хужалик юритувчи субъект хар бир 
бухгалтерия хисоби объектлари (пул маблаглари, ТМЗ, молиявий куйилмалар, 
асосий воситалар ва номоддий активлар кабилар)нинг хусусиятларидан келиб 
чиккан холда алохида мазмунда тайёрланиб, у аудиторлик текшируви умумий 
режасининг мантикий хамда ривожлантирилган давоми хисобланади. У аудиторлик 
умумий режасини амалда куллаш учун зарур булган аудиторлик амал(вазифа)лари 
мазмунининг батафсил руйхатини уз ичига олади. Дастур аудитор ёрдамчилари 
учун батафсил йурикнома булиб, бир вактнинг узида аудиторлик ташкилоти 
ва аудиторлик гурухининг рахбари учун иш сифатини назорат килиш воситаси 
сифатида хам хизмат килади. Аудиторлик дастури шундай тузилиши керакки, 
ундан фойдаланувчи хеч кандай хатоликларга йул куймасдан корхона фаолиятини 
белгиланган муддатдатулик ва сифатли текширувдан утказишни таъминлаши керак. 
Аудитор дастурни хужжат шаклида расмийлаштириши, хар бир бажариладиган 
аудиторлик амалларини узининг иш хужжатларида аник баён этиш максадида 
уларни кетма-кетлик асосида ракам билан тартиблаши лозим.
Бу борада амалдаги “Аудитни режалаштириш ” номли 3-сон АФМСнинг 
33-бандида дастур узаро боглик булган хужжатлар шаклида, яъни аудиторлик 
дастурини назорат воситалари тестлари дастури куринишида ва мохиятига кура 
аудиторлик русум-коидалари дастури куринишида тузиш кераклиги белгилаб 
куйилган. Бунда назорат воситалари тестлари дастури хужалик юритувчи 
субъект бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимини бахолаш буйича тест ёки 
саволномалар мажмуи шаклида тузилади. Бухгалтерия хисоби ва ички назорат 
тизими ишончлилигини бахолаш натижаларига асосан аудиторлик ташкилоти 
томонидан текширишда бажариладиган ишлар хажми, шунингдек, текширув 
муддати ва киймати белгиланади. Бунда назорат воситалари тестларини утказиш
55



Download 135.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling