Муомала – кишилар билан муносабат, сўзлашув ва ш-дек, иш, хизмат ва б барча соҳалар билан боғлиқ алоқаларни ифода этувчи т. Энг гўзал М. лутф-карамдир. Навоий бобомиз бундай М. ни “муомала-пардоз” деб атаган
Download 64.65 Kb.
|
3-мавзу
Мурожаат — мулоқот бошланиши билан боғлиқ нутқий одоб унсури. Суҳбатдошга номини, фамилиясини, отасининг исмини, лавозимини ёки касбий белгисини тилга олиб, юзланишда намоён бўлади. М. 1) самимийликнинг одатдаги ифодаси ва суҳбатдошга билдирилган ҳурмат; 2) муайян хабар кимга аталганини, мазкур мурожаат кимга йўналтирилганини кўрсатиш; 3) муайян кишига ошкора эътибор, мурожаат этувчининг шахсга иш юзасидан ёки бошқа мақсадда субъект сифатида қизиққани; 4) суҳбатдошда ижобий ҳиссиёт ва ундан қаноатланиш туйғусини уйғотиш; 5) ўзаро ҳурмат ҳиссини ифодалайди. Шунга кўра, М. нутқ одоби, самимийлик бурчига амал қилишгина эмас, балки мулоқотни бошқаришнинг психологик йўсини ҳамдир. Исми, отасининг исмини айтиб қилинган М. (Д.Карнеги таъкидлашича, ўз исмини эшитиш инсон қулоғи учун энг ёқимли мусиқани тинглаш билан баробардир) ишга алоқадор ишончли муҳитни вужудга келтиради.
Муроса (араб. бир-биридан розилик, ўзаро келишиш) – сулҳ, масалани қулай, тинч йўл билан ҳал этиш, шахснинг низоли ва зиддиятли вазиятда келишувга бора олиш қобилиятини ифодаловчи т. М., одатда, инсоннинг беш хил ҳаракат услубидан бири ҳисобланади. Низоли вазиятда у ана шу услублардан бирини танлашга мойиллик билдиради. Бу ҳаракат услублари қуйидагилар: 1) рақобат – масала айнан бир томон айтганидай ҳал бўлиши керак; 2) ён бериш – бир томон иккинчи томон таъкидлаётган ечимни қабул қилади; 3) компромисс ёки муроса – масала иккала томонни ҳам қисман қониқтирадиган ечим орқали ҳал этилади, лекин асосий манфаатлар қондирилмайди; 4) масалани муҳокама этишдан қочиш, яъни турли баҳона билан масалани ҳал этувчи узил-кесил ечим қабул қилинмайди; 5) ҳамкорлик – иккала томонни қониқтирувчи ечим изланади ва бу изланиш давомида бир томон иккинчи томоннинг манфаати ҳақида қайғуради, иккинчи томон ҳам жамоа ва ташкилот манфаатини назарда тутган ҳолда ўз муаммоси ечимини излайди. Рақобатда биринчи навбатда шахснинг ўз хоҳишини қониқтириш, ўз манфаатини кўзлаб иш тутиш, бир томонлама ютуққа интилиш асосий мақсад этиб олинади. М.да эса иккала томон ҳам бирор нарсадан воз кечиб, ўзаро келишув битимини тузадилар ва иккала томон учун маъқул бўлмаса ҳам бир тўхтамга келадилар. Ҳаётда, одатда, низоли вазиятдаги горизонтал низолар асоратсиз кечади. Чунки горизонтал низоларда бирор бир хус-ятига қараб, ўзаро тенг бўлган инсонлар, мас., бир корхонадаги ходимлар, бир оила фарзандлари, ёши тенг кишилар, бир синф ўқувчилари ўртасидаги низолар кўринади. Бу тоифа низоларни ҳал этишда М.га келиш осонроқ кечади. Лекин вертикал низоларда М.га келиш анча мушкул, чунки бу низоларда икки киши орасидаги ижтимоий мавқе даражаси турлича бўлади. Мас., корхонада раҳбар ва ходим, оилада ота-она ва фарзанд, мактабда ўқитувчи ва ўқувчи муносабат ларида бир томондаги мавқе ва тажрибанинг, ёш кўрсаткичининг юқорилиги туфайли М.га келишдан кўра, бир томоннинг бошқасига ён бериши, низодан қочиш каби ҳаракат услублари самаралироқ амалга ошади. Ш-дек низоларнинг моҳияти ва ҳал қилиш йўлига кўра, конструктив низоларда инсонлар орасидаги муносабат ларнинг тўғри ва рационал ҳал этилишида М.га келиш кузатилади. Чунки бу низоларнинг оқибатида муаммо ижобий ҳал бўлади. Лекин деструктив низоларда ўзаро муносабат ларнинг таранглашуви, катта жанжалларга айланиши М.га келиш имконини йўққа чиқаради. Низоларнинг юзага келишининг дастлабки босқичида М.га келиш вазияти кўпинча амалга ошса, низонинг низоли хатти-ҳаракатлар босқичида М.га келиш қийин бўлади. Кўп миллатли мам-тда миллатлараро М. муҳитини яратиш катта ижтимоий -сиёсий аҳамиятга эга. Айниқса, Ўз-н каби 130 дан ортиқ миллат ва элатга мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзига эга бўлган аҳоли яшайдиган, 15 дан ортиқ диний конфессиялар фаолият кўрсатаёттан мам-тда ижтимоий М. муҳитини яратиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур муаммо мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежис эмас. Президент И.А.Каримов мам-тда юрт тинчлигини таъминлаш ва барқарор муҳитни яратишда миллатлараро муносабат ларни мувофиқлаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг наз-й асосларини ишлаб чиқди ва амалиётга фаоллик билан жорий этди. Юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият сифатида белгиланиб, бу борада улкан ишлар амалга оширилмоқда. Жум-н, Ўз-н "Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси", "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция", "Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенция", «Халқларнинг тинчликка доир ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция", "Дин ва эътиқод асосидаги муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги декларация", "Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция" ва б. халқаро ҳужжатларга қўшилди. Бу эса жамиятдаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий М. тамойилларини амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. М. мад-ти одамларнинг турмуш тарзи, дунёқараши, онги, фикрлаш тарзи билан боғлиқ бўлган мураккаб ҳодисадир. Ўтиш даврида ижтимоий -сиёсий ҳодисалар моҳиятини тўғри ва теран англаш, ундаги ўзгаришлар жараёнини холисона баҳолаш, мантиқий ёндашувларни амалга ошириб бориш М. мад-тини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Тарихдан маълумки, жамият аъзолари умумий мақсад йўлидаги ғояларни бевосита ўз тақдири билан боғлиқ ҳолда англаса, ҳар бир фуқаро ўз тақдирини мам-т тақдири билан боғлиқ ҳолда тушунса аҳолиси ўртасида яхлит М. мад-ти вужудга келади. Ана шундай маън-й-руҳий якдиллик ва М. тамойиллари жамиятда умумий ижтимоий -сиёсий барқарорликни таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилади Download 64.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling