Мустақил ишлаш учун масалалар – Ахоли статистикаси мавзусидан 1-масала
Download 74.28 Kb.
|
3-JN 62 ta savollar aholi,mehnat,milliy b (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-масала .
- Мехнат бозори статистикаси мавзусидан мустақил ечиш учун масалалар 20-масала.
- 24-масала.
17-масала. Қуйидаги жадвалда мамлакат бўйича аёллар ва туғилган болалар сони келтирилган:
Аниқланг: 1) репродуктив ёшидаги аёллар сонини; 2) ёши бўйича туғилиш коэффициентини; 3) республика бўйича махсус туғилиш коэффициентини; 4) қисқача хулоса қилинг. 18-масала. Қуйидаги жадвалда мамлакат бўйича миграция кўрсаткичлари келтирилган:
Аниқланг: 1) йиллар бўйича кўчиб келган аҳоли коэффициентини (ички ва ташқи); 2) йиллар бўйича кўчиб кетган аҳоли коэффициентини (ички ва ташқи); 3) ҳар йил учун миграция коэффициентини (ички ва ташқи); 4) миграция кўрсаткичларини динамик ўзгаришини (мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларини). 19-масала. Мамлакатда аҳолининг ўртача сони жорий йил бошида 28001,1 минг кишини ташкил этиб, мазкур йилда туғилиш коэффициенти 22,7 промилле, вафот этганлар сони эса 138,8 минг кишига, шундан 1 ёшга етмасдан вафот этган гўдаклар коэффициенти 11,0 промилле, миграция сальдоси -43,4 минг кишини ташкил этган. Аниқланг: туғилган аҳолининг сонини; аҳолининг туғилиш, вафот этиш, табиий харакати, ҳаётийлик ва миграция коэффициентларини; 1 ёшгача вафот этган гўдакларнинг сонини; аҳолининг умумий харакати коэффициентини. Мехнат бозори статистикаси мавзусидан мустақил ечиш учун масалалар 20-масала. Республика бўйича иқтисодиётда банд бўлган ва иқтисодий фаол аҳоли сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган (минг киши):
Иқтисодий фаол аҳоли, иш билан бандлар ва ишсизлар сони бўйича мутлақ ўзгаришини, ўзгариш суръатини ва қўшимча ўзгариш суръатини аниқланг (базис ва занжирсимон усулларда). Натижалар асосида қисқача хулоса қилинг. 21-масала. Республикада иқтисодий фаол аҳоли сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар мавжуд (минг киши).
Аниқланг: 1) барча кўрсаткичлар бўйича ўзгариш суратларини; 2) иқтисодий фаол аҳоли, иқтисодиётда иш билан бандлар, ишсизлар таркибини ва таркибий ўзгаришларни; 3) ишсиз аҳоли коэффициентларини. 22-масала. Шаҳарда иш билан банд аҳоли сони 2014-йил 1-январда 352 минг киши; 1-апрелда 354 минг киши; 1-июнда 368 минг киши; 1-октябрда 358 минг киши ва 1-январ 2015-йилда 360 минг киши. Ишсизлар сони мос равишда 39 минг киши, 40 минг киши, 32 минг киши; 35,4 минг киши ва 40 минг киши. Аниқланг: 1) иқтисодий фаол аҳоли, иш билан банд аҳоли ва ишсизларни 2014-йилдаги ўртача сонини; 2) шу даврда иш билан бандлик ва ишсизлар коэффициентини. 23-масала. Жорий йилда вилоятда аҳолисининг ўртача сони 2997,1 минг кишини, меҳнат ресурслари 1668,7 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли 1352,6 минг кишини ва иш билан банд аҳоли 1280,1 минг кишини ташкил этган. Аҳолининг иқтисодий фаоллик, иш билан бандлик ва ишсизлик коэффициентларини аниқланг. 24-масала. Туманда 2014-йили аҳолининг ўртача сони 2013,0 минг кишини, ишсизлар сони 35,4 минг кишини, жами аҳоли сонида иқтисодий фаол аҳоли 31,8%ни ташкил этган. Аниқланг: 1) иқтисодий фаол аҳолини сонини; 2) иқтисодий фаол аҳоли, иш билан банд аҳоли ва ишсизлар коэффициентини. 25-масала. Вилоят аҳолиси 5200 минг киши бўлиб, шундан 52,8% аёллардир. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги эркаклар салмоғи, уларнинг умумий сонида 62,1%, аёллар салмоғи эса 52,5% ташкил этган. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахсларнинг 1% ишламаётган I ва II-гуруҳ ногиронларидир. Бундан ташқари 93,6 мингта нафақахўр ва 10 минг нафар 14-15 ёшдаги ўсмирлар ҳақ тўланадиган ишга эгадир. Вилоят ҳудудида 15 мингта бошқа давлатларнинг фуқаролари ишлаган ва бошқа давлатга 7 минг киши ишлашга кетган. Иқтисодий фаол аҳоли 2397,5 минг кишини ташкил этиб, шундан 9% ишсизлардир. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги иқтисодий нофаол аҳоли 650 минг кишига тенг бўлган. Аниқланг: меҳнат ресурсларининг сонини; меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли салмоғини; меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини; иш билан банд аҳоли сонини; жами аҳолининг ва меҳнат қобилияти ёшдаги аҳолининг меҳнатга лаёқатлилик коэффициентларини; иқтисодий фаоллик, иш билан бандлик ва ишсизлик коэффициентларини; меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий фаоллик даражасини. Меҳнат ресурслари балансини тузинг ва уни таҳлил қилинг. 26-масала. 1. Шаҳарда яшаётган аҳолининг ёш таркиби қуйидагича бўлган: а) 16 ёшгача бўлган ўсмирлар - 85 минг киши; б) 16-59 ёшдаги эркаклар - 73 минг киши; в) 16-54 ёшдаги аёллар - 83 минг киши; г) меҳнатга қобилиятли ёшдан ўтганлар - 38 минг киши. 2. Меҳнатга қобилиятли ёшда бўлиб, ишламаётган нафақахўрлар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлари жами меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахсларнинг бир фоизини ташкил этган. 3. Шаҳарда 150 мингта аҳоли ишловчилар ҳисобланиб, улардан 146 минг киши меҳнатга қобилиятли ёшдагилардир. Аниқланг: 1) меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли салмоғини; 2) меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг умумий демографик юклама коэффициентини ҳамда “нафақахўрлар юкламаси” ва потенциал алмаштириш коэффициентларини; 3) жами аҳоли ва меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг меҳнатга лаёқатлилик коэффициентларини; 4) жами аҳоли, меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли ва меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлик коэффициентларини. 27-масала. Республикада аҳоли таркиби бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд (йил бошига, киши)
Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолига тўғри келадиган демографик юклама (меҳнатга қобилиятсиз ёшдагиларнинг 1000та меҳнатга қобилиятли ёшдагиларга нисбати) коэффициентларини аниқланг: а) меҳнатга қобилиятли ёшдан кичиклар бўйича; б) меҳнатга қобилиятли ёшдан катталар бўйича; в) жами меҳнатга қобилиятсиз ёшдагилар бўйича. 28-масала. Вилоят бўйича 2015-йилнинг 1-январида 12 ёшга тўлган болалар сони 14200 бўлса, қуйида берилган яшаш коэффициентлари бўйича 2018- йилда меҳнат қилиш ёшига тўладиганлар сонини ҳисобланг.
30-масала. Туман бўйича меҳнат ресурсларининг сони ва тақсимланиши ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд (минг киши):
Ҳисобланг: 1) меҳнат ресурслари ва иқтисодиётда банд бўлганлар сонининг йил давомидаги ўзгаришини; 2) иқтисодиётда банд бўлганлар ва меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сонини ва структурасини. 31-масала. Ҳудудда меҳнат ресурсларининг сони қуйидагича бўлган (минг киши). 1.01. 2014-й.-560,4; 1.04.2014-й.-576,5; 1.07. 2014-й.-592,0; 1.10. 2014-й.-604,8; 1.01. 2015-й.-624,7. Ҳудуд меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сонини ҳисобланг 32-масала. Туман аҳолисининг ёши бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган:
Download 74.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling