Mustaqil ishi kafedra: neft-gaz va konchilik ishi fan: kartashunoslik mavzu: Kartalar bo’yicha xatoliklarni aniqlash Termez-2023


Download 2.42 Mb.
bet1/3
Sana10.07.2023
Hajmi2.42 Mb.
#1659502
  1   2   3
Bog'liq
Kartalar bo’yicha xatoliklarni aniqlash1

Termiz muxandislik-texnologiya instituti Energetika va konchilik ishi fakulteti Geodeziya, kartografiya va kadastr ta’lim yo’nalishi GKK22A guruhi 1-bosqich talabasi Xaitov Asilbekning kartashunoslik fanidan tayyorlagan

Termiz muxandislik-texnologiya instituti Energetika va konchilik ishi fakulteti Geodeziya, kartografiya va kadastr ta’lim yo’nalishi GKK22A guruhi 1-bosqich talabasi Xaitov Asilbekning kartashunoslik fanidan tayyorlagan

MUSTAQIL ISHI


KAFEDRA: NEFT-GAZ VA KONCHILIK ISHI
FAN: KARTASHUNOSLIK
Mavzu:Kartalar bo’yicha xatoliklarni aniqlash
Termez-2023
Режа:
  • Ўлчаш хатоликлари ва хатоликлар назарияси

  • 2. Тасодифий хатоликлар хоссалари
    3. Ўлчашлар аниқлигини баҳолашда
    қўлланиладиган мезонлар
    4. Ҳақиқий хатоликлар бўйича аникликни
    баҳолаш мисоли

Геодезик ўлчашларни бажаришда горизонтал ва вертикал бурчаклар, чизиқлар узунликлари, нуқталар нисбий баландликлари, контурлар юзалари ва бошқа катталиклар ўлчанади. Бирор X катталикни ўлчаш деб уни ўлчов бирлиги сифатида қабул қилинган бир жинсли катталик билан таққослашга айтилади. Ўлчаш натижаси ўлчанаётган катталикда ўлчов бирлигини неча марта ётганлигини кўрсатадиган сон бўлади. Ўлчашларда бевосита (тўғри) ва билвосита ўлчашлар фарқланади. Бевосита ўлчашларда ўлчанаётган объект ўлчов бирлиги билан таққосланади, масалан картадаги чизиқни, стол ўлчамини сантиметрли чизғичда ўлчаш ва ҳ.к. Билвосита ўлчашларда натижа бевосита ўлчанган бошқа миқдорлар ёрдамида ҳисоблаб топилади, масалан, учбурчак юзасини унинг асоси ва баландлигини ўлчаш орқали аниқлаш, айлана узунлигини унинг маълум радиуси бўйича ҳисоблаш ва ҳ.к. Бунда айлана узунлиги, доира ёки учбурчак юзаси билвосита ўлчаш натижалари ёки ўлчанган миқдорлар функцияси бўлади.
1. Ўлчаш ва унинг турлари
Ўлчаш натижалари зарурий ва ортиқчаларга бўлинади. Битта катталик (чизиқ узунлиги, учбурчак бурчаги ва ҳ.) п марта ўлчанса, ўлчаш натижаларидан бири зарурий, қолгани п—1 таси эса ортиқча (қўшимча) бўлади. Қўшимча ўлчашлар муҳим аҳамиятга эга, уларнинг ўхшашлиги назорат воситаси бўлади ва ўлчашлар натижаларини баҳолаш имконини беради, улар изланаётган катталикнинг ишончлироқ қийматини ҳар қандай бошқа натижага нисбатан аниқроқ олиш имконини туғдиради.
Агар ўлчашлар бир хил шароитда, бир хил аниқликдаги асбоблар билан, бир хил малакали шахслар томонидан бажарилган бўлса, олинган натижа тенг аниқли, бу шартлардан бирортаси бажарилмай топилган натижалар эса тенг аниқсиз дейилади, улар ҳар хил ўрта квадратик хатоликка эга бўлади.
Бир катталикни кўп марта ўлчаш қанчалик тиришқоқлик билан бажарилса ҳам унинг натижалари бир-бирларидан ва бу катталикнинг хақиқий ўлчамидан бирмунча фарқ қилади. Агар ўлчаш мукаммалроқ асбоблар, усулларда, тажрибали кузатувчилар томонидан қулай ташқи муҳитда бажарилса, уларнинг изланаётган натижалари абсолют миқдори бўйича кичикроқ хатоликларга эга бўлади. Лекин бундай ҳолда ҳам хатоликлар таъсиридан қугулиш мумкин эмас. Шу сабабли ўлчашлар зарурий аниқликда бажарилиши керак ортиқча аниқликка эришиш катта ҳаражатларга, етарли бўлмаган аниқлик эса қутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ўлчаш натижаси l билан ўлчанган катталикнинг аниқ (ҳакикий) қиймати X орасидаги фарқ хатолик дейилади.

Download 2.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling