2. Ўлчаш хатоликлари ва хатоликлар назарияси
У ёки бу катталикнинг ўлчанган (ҳисобланган) қийматини назарий қийматдан фарқи ҳам (1) формулада ҳисобланади, у ҳолда натижа боғланмаслик дейилади. Масалан, картада ясси учбурчак бурчаклари ўлчаниб, уларнинг йиғиндиси 179°30' бўлса, унинг назарий қиймати (Х=180°) дан фарқи боғланмаслик
f= 179°30' -180° =-30'.
Хатоликлар келиб чиқишига кўра қўпол, мунтазам ва тасодифий хатоликларга бўлинади.
Қўпол хатолик деб хатоликлар қаторида абсолют қиймати бўйича бошқалардан катта фарқ қиладиган миқдорга айтилади. Масалан, чизиқни ўлчашда лентани ётқизиш сонини санашда адашиш ёки унинг тескари томонидан саноқ олиш кабилар. Қўпол хатолик ўлчовчи шахснинг ўз ишига бефарқ қарашидан келиб чиқади, қайта ўлчаш орқали топилади ва тўзатилади.
Оммавий ўлчашларда намоён бўладиган тасодифий хатоликлар статистик қонуниятларга бўйсунади, бунда улар қуйидаги тўрт хоссага эга бўлади;
1) берилган ўлчаш шароитлари учун абсолют миқдори бўйича маълум бир чекдан ошмайди;
2) абсолют қийматлари бўйича мусбат ва манфий хатоликлар баравар учрайди;
3) тасодифий хатоликларнинг арифметик ўрта миқдори ўлчаш сони чексиз ортганда нолга интилади;
4) абсолют қийматлари бўйича кичик тасодифий хатоликлар катталарига қараганда кўпроқ учрайди.
3. Тасодифий хатоликлар хоссалари
Тасодифий хатоликларнинг учинчи хоссасига кўра
(2)
бунда [∆] - бир жинсли миқдорларнинг йиғиндисини белгилаш учун Гаусс киритган рамзи (символ).
Агар Х миқдорнинг ўлчаш натижалари l1, l2,..., lп ва бу ўлчашларнинг (4.1) формулада ҳисобланадиган тасодифий хатоликлари ∆1, ∆2,..., ∆n ўлчашлар сони п чексиз ортганда оддий арифметик ўрта қиймат хақиқий х қийматга интилади, яъни Амалиётда катталикни ўлчашлари сони нисбатан катта бўлмайди, лекин бундай ҳолларда ҳам оддий арифметик ўрта қиймат изланаётган миқдорнинг энг ишончли қиймат бўлади.
Геодезияда бажарилган ўлчашлар сифатини баҳолашда ўртача хатолик (θ), эҳтимолий хатолик (r), ўрта квадратик хатолик (m), мутлақ (абсолют) ва нисбий хатоликлар қўлланилади. Тасодифий хатоликлар абсолют қийматларининг арифметик ўртачаси ўртача хатолик дейилади, яъни
бунда
Эҳтимолий хатолик деб тасодифий хатоликнинг шундай қийматга айтиладики, ундан абсолют миқдорлари бўйича катта ёки кичик хатоликлар баравар учраши мумкин
.
Do'stlaringiz bilan baham: |